ТБ ТЕСТрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

туберкулин ҳосиласининг тозаланган оқсили

Препаратнинг савдо номи:

ТБ-ТЕСТ

Фармакалогик гуруҳи:

диагностик восита (туберкулёзни диагностикаси учун қўлланадиган восита). ТИБП – аллерген.

Дори шакли:

инекция учун эритма 20 ХБ; 50 ХБ;

диагностик восита (туберкулёзни диагностикаси учун қўлланадиган восита). ТИБП – аллерген.

Препарат тери ичига 0,1 мл да 2 ХБ Манту туберкулин синамасини ўтказиш учун мўлжалланган: туберкулёзни диагностикаси ва яширин туберкулёз инфекцияси бўлган ҳавф гуруҳини аниқлаш учун;аҳолини туберкулёз билан инфекцияланганлик даражасини (ёки агар поствакцинал аллергия инфекцияланганлик хақида гапиришга асос бўлмаса, туберкулинга юқори сезувчанлик ҳолатини) аниқлаш учун;БЦЖ билан қайта вакцинация ўтказиш учун контингентни танлаш мақсадида қўлланади.

Юбориш усули – тери ичига (Манту бўйича) юборилади. Манту синамасини ўтказишдан олдин шифокор кўриги ва тана ҳароратини ўлчаш шарт. Манту синамаси асептик ҳолатда қуйидаги тарзда амалга оширилади: билакнинг ўрта учдан бир қисмининг ички юзаси териси 70% ли этил спирти билан ишлов берилади ва стерил пахта билан қуритилади. Туберкулин диагностикасини ўтказишдан олдин препаратли ампула яхшилаб кўриб чиқилади, чайқатилади ва 70% ли этил спирти шимдирилган дока билан артилади, сўнгра ампуланинг бўйни скарификатор билан арраланади ва синдирилади. Препаратнинг керакли миқдори (0,2 мл) 1 мл сиғимли 0,1 мл ли шкалаларга бўлинган №08х40 ўлчамли стерил бир марталик шприцга тортилади. Сўнгра шприцга тери ичига юбориш учун №04х13 ўлчамли стерил игна ўрнатилади, стерил тампонга препаратнинг ортиқча миқдори чиқариб ташланади ва 0,1 мл препарат тери ичига юборилади. Юбориш техникаси тўғри амалга оширилганида терида тахминан 8 мм диаметрли оқ рангли инфилтрат – “лимон қобиғи” ҳосил бўлади. Ҳар бир теклирилаётган пациент учун алоҳида шприц ва игна ишлатилади. Ўзи блокланадиган шприцлар бўлса, шприцга 0,1 мл туберкулин эритмасини тортиб олиш мумкин. Очилган ампула асептик шароитларда кўпи билан 2 соат сақланади. Дозанинг миқдори – 0,1 мл стабил эритувчида 2 туберкулин бирлиги (ТБ) сақланади. Манту туберкулин синамаси шифокорнинг кўрсатмаси бўйича амалга оширилади. Манту синмасини қўйиш ва баҳолаш шифокор томонидан ёки шифокорнинг назорати остида махсус ўргатилган тиббий ҳамшира томонидан амалга оширилади. Манту синамасининг натижалари 72 соатдан кейин баҳоланади. Папуланинг ўлчами рангсиз микрофильмлиметрли чизғич ёрдамида ўлчанади. Папуланинг максимал кўндаланг (қўлнинг ўқига нисбатан) диаметри қайд этилади, бунда гиперемия соҳаси ҳисобга олинмайди. Реакция тери реакцияси (0-1 мм) бўлганида манфий ҳисобланади; папуланинг ўлчами 2 мм дан 4 мм гача бўлганида, гиперемиянинг исталган ўлчамида – шубҳали; папуланинг ўлчами 5 мм ва ундан ортиқ бўлганида – мусбат ҳисобланади. Папуланинг ўлчами болалар ва ўсмирларда 17 мм ва ундан ортиқ ва катталарда 21 мм ва ундан ортиқ бўлганида, шунингдек папуланинг ўлчамидан қатъий назар, везикуло-некротик реакция, лимфангоит ва регионар лимфаденит бўлганида реакция гиперергик ҳисобланади. Синама пациент ўтирган ҳолатда амалга оширилади. Синама ўтказилганидан кейин пациент камида 30 минут давомида шифокор (тиббий ҳамшира) нинг кузатуви остида бўлиши керак.

Организмнинг специфик реактивлик даражасига боғлиқ: специфик реактивлик ҳолати бўлмаганида маҳаллий ва умумий кўринишлар кузатилмайди, препаратга нисбатан реакция манфий бўлади;микобактерия билан инфекцияланганликда ёки поствакцинал аллергия бўлганида инфилтрат (папула) ва гиеремия кўринишидаги маҳаллий реакция кузатилади. Айрим ҳолларда туберкулинга аллергия даражаси юқори бўлган шахсларда маҳаллий реакциялар катта ўлчамдаги папула ва гиперемия билан бир қаторда, лимфангоитлар ва лимфаденитлар билан бирга кечиши мумкин. Туберкулинни юборишга нисбатан олдиндан маълум ножўя таъсирлар: маҳаллий кўринишлар (> 1/100) – инекция қилинган заҳоти инекция жойида оғриқ, оғриқ ҳисси ёки дискомфорт;умумий кўринишлар (< 1/100) – бош оғриғи, лоҳаслик, тана ҳароратини ошиши;баъзида кузатиладиган реакциялар (< 1/1000) – аллергик реакциялар.

тери касалликлари;ўткир, сурункали инфекцион ва соматик касалликларнинг зўрайиш даврида;аллергик ҳолатлар (бронхиал астма, терида яққол ифодаланган кўринишлар билан кечувчи идиосинкразия, ревматизмнинг ўткир ва ўткир ости фазаларида);тутқаноқ;болалар жамоасида инфекцион касаллик бўйича карантин бўлганида қўллаш мумкин эмас. Манту диагностик синамаси юқорида кўрсатилган клиник симптомлар йўқолганидан сўнг ёки болалар жамоасида инфекцион касаллик бўйича карантин тугаганидан сўнг камида 1 ойдан кейин ўтказилади.

Профилактик эмлашлар ва Манту биологик диагностик синамасини ўтказиш ўртасидаги оралиқ камида 1 ойни ташкил этиши керак. Режали эмлашларни Манту синамаси баҳолангандан сўнг – 72 соатдан кейин ўтказиш мумкин. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш мақсадида туберкулин синамаларни ўтказиш кунида шифокор туберкулин диагностика ўтказиладиган шахслардан анамнез йиғиши ва тиббий кўрувдан ўтказиши керак. Туберкулин диагностикасини амалга ошириш учун туберкулин диагностикасини ўтказиш учун махсус тайёргарликдан ўтган ва уни ўтказиш техникаси ва ташкиллаштириш қоидаларига, шунингдек реакциялар/асоратлар ривожланганида шошилинч ёрдам кўрсатиш малакасига эга бўлган тиббий ходимлар (шифокор, фельдмаршал, тиббий маълумотга эга бўлган кичик мутахассис) жалб қилиниши мумкин. Манту диагностик синамасини ўтказишдан олдин шифокор препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан албатта танишиб чиқиши, шунингдек туберкулин диагностикаси ўтказилгандан кейин нохуш оқибатлар ривожланиши мумкин юзасидан пациентларни (боланинг ота-онаси ёки унинг бошқа қонуний вакилларини) олдиндан огоҳлантириши керак.

2-8оС ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Тиббий муассасалар учун

18 ой.