Тайлол Колдрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: 160 мг парацетамол, 1 мг хлорфенирамин малеати, 5 мг декстрометорфан гидробромиди, 15 мг псевдоэфедрин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, глицерин, натрий бензоати, натрий цикламати, натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, ўрик ҳушбўйи, сариқ “СЙ” бўёвчиси Е110, ионсизланган (ионлардан тозаланган) сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол, хлорфенирамин малеат, декстрометорфан гидробромид, псевдоэфедрин гидрохлорид

Препаратнинг савдо номи:

Тайлол Колд

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

Дори шакли:

Сироп

Ёрқин тўқ сариқ рангли, ўрик ҳидли тиниқ сироп.

ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

Ичга қабул қилингандан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Максимал концентрациясига (Cмах) эришиш вақти 10 дан 60 минутгача. Парацетамол – асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,25 дан 3 соатгачани ташкил қилади. Жигарда микросомал фермент тизими орқали метаболизмга учрайди. Парацетамолнинг оғиз орқали қабул қилинган дозасини тахминан 85% сийдик билан (эркин ва конъюгацияга учраган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади. Хлорфенирамин малеати – ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан секин ва тўлиқ сўрилади, Смах га эришиш вақти 2,5 дан 6 соатгачани ташкил қилади. Биокираолишлик индекси тахминан 25% дан 50% гачани ташкил қилади. Препаратнинг  катта қисми (70%) плазма оқсиллари билан боғланади. Асосан юмшоқ тўқималарда, шу жумладан марказий нерв тизимида ҳам тақсимланади. Унинг Т1/2  2 дан 43 соатгача ўзгаради ва таъсир давомийлиги 4 соатдан 6 соатгача вақтни ташкил қилади. Модданинг катта қисми метаболизмга учрайди. Ўзгармаган қисми ва унинг метаболитлари сийдик билан, унчалик кўп бўлмаган қисми – аҳлат билан чиқарилади. Декстрометорфан гидробромиди – меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Йўталга қарши таъсирининг бошланиши оғиз орқали қабул қилинганидан кейин 15-30 минут ўтгач намоён бўлади ва узоқ чўзилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали ўзгармаган декстрометорфан ва метил гуруҳи йўқотилган метаболити ҳолида чиқарилади. Псевдоэфедрин гидрохлориди – меъда-ичак йўлларидан сўрилади. У моноаминооксидаза таъсирига чидамлидир. Кам миқдордаги метаболитлари ўзгармаган препарат билан бирга асосан сийдик билан чиқарилади.

Препарат билан узоқ вақт ва юқори дозаларда даволанганда антикоагулянтлар самарасини потенциялайди, метилдопа ва резерпиннинг гипотензив самарасини сусайтиради, индандион ва фенотиазин ҳосилалари билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин. Спирт, барбитуратлар ва трициклик антидепресантлар препаратнинг гепатотоксик таъсирини ошириши мумкин. Препарат анксиолитиклар, седатив дори воситалари ва бета- адреностимуляторларнинг ножўя таъсирлари яққоллигини кучайтиради. Препарат сийдик учун 5 ҲИАА (5-гидросииндолеацетил кислотаси) нинг синамасига сохтамусбат натижасини бериши мумкин.

Сиропни болаларда 7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Агар иситма ҳолати 3 кундан ортиқ давом эца, симптомлари 5 кундан кейин ҳам йўқолмаса ва янги симптомлар пайдо бўлса, маслаҳатлашиш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Оғир юрак бузилишлари, қандли диабети, бронхиал астмаси, глаукомаси ва гипертензияси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. Дозани ошириб юборилиши Симптомлари: қисқа вақт давомида 150 мг/кг дозада қабул қилинганида терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, терлашни кучайиши, иштаҳани йўқолиши, кейинчалик жигар соҳасида оғриқ, ўртача ҳолсизлик, тахикардия ва/ёки ўртача гипертензия, бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш (қусишни чақириш керак) ацетилцистеин, симптоматик воситаларни юбориш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

«Тайлол Колд®», сироп флаконларда 100 мл дан, комплектида 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.

3 йил.