Тайлол rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Парацетамол – 500 мг. Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Тайлол

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик-антипиретиклар.

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томони чизиқли ва бошқа томонида “Тйлол” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Аналгетик-антипиретиклар.

N02BE01

Ичга қабул қилингандан кейин препарат меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Смах) 10-60 минут давомида эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 10% камни ташкил қилади. Парацетамол организмнинг кўпчилик тўқималарида тез ва бир текис тақсимланади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2) 1-4 соатни ташкил қилади. Асосан жигарда глюкуронид билан конъюгацияланиш, судьялар билан конъюгацияланиш ва жигарнинг аралаш оксидазалари ва цитохром Р450 иштирокида оксидланиш йўли орқали метаболизмга учрайди. Жигарда ва буйракларда аралаш оксидазалар таъсирида жуда оз миқдорда ҳосил бўладиган ва одатда глютатион билан боғланиши йўли билан зарарсизлантириладиган, салбий таъсирга эга бўлган гидроксилланган метаболити – Н-ацетил-р-бензохинонимин – парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганда тўпланиши ва тўқималарни шикастланишини чақириши мумкин.

грипп ва шамоллаш касалликлари билан боғлиқ суст ва ўртача ифодаланган оғриқ синдроми ва иситма;алгодисменорея;бош оғриғи;тиш оғриғи;бурситлар, невралгиялар, чўзилишлар ва мушак оғриқлари;артралгиялар;эмлашлардан кейинги ҳароратни кўтарилиши ва оғриқлар.

Таблеткалар оғиз орқали, овқатдан 1-2 соатдан кейин катта миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: Препаратнинг тавсия қилинадиган дозаси -0,5-1,0 г (1-2 таблетка) суткада 4 марта (суткада 2,0 г дан 4,0 г гача). Максимал бир марталик доза – 1,0 г (2 таблетка), суткалик – 4,0 г (8 таблетка). Даволашнинг максимал давомийлиги 5–7 кун. Болалар: 3 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар учун ичга қабул учун бир марталик дозалар – 60-120 мг, 1-5 ёш учун – 120-150 мг, 6-12 ёш учун – 250-500 мг. Қўлланишлар сони – камида 4 соатлик интервал билан суткада 4 марта. Даволанишнинг максимал давомийлиги – 3 кун. Максимал доза: суткада 4 та бир марталик дозалар.

аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши);диспептик ҳолатлар;нефротоксик ва гепатотоксик таъсирлар;тромбоцитопения, лейкопения ва панцитопения.

парацетамолга ўта юқори сезувчанлик;жигар ва буйракларнинг оғир касалликлари;сурункали фаол алкоголизм;ҳомиладорлик (Ива ИИИ триместр) ва лактация даври;3 ойликкача бўлган болалар;глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа ферментининг танқислиги. Препаратни жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган, туғма гипербилирубинемияси (Жилбер, Дубин-Джонсон, Ротор синдромлари), вирусли гепатити, жигарнинг алкоголли шикастланиши бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари лозим.

Препаратни қуйидагилар билан бир вақтда қўлланганда: барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, алкогол билан – гепатотоксик таъсир хавфи ошади;метоклопрамид билан – парацетамолни сўрилиши ошиши мумкин;пробенецид билан – парацетамолни чиқарилиши ва қон плазмасидаги концентрацияси ўзгариши мумкин;колестирамин билан – парацетамол қабул қилингандан кейинги 1 соатдан кам вақт давомида охиргини сўрилиши пасайиши мумкин;кумарин ҳосилалари билан – унчалик катта бўлмаган гипопротромбинемия ривожланиши мумкин;орал контрацептивлар билан – парацетамолнинг метаболизми ошади ва Т1/2 камаяди;кофеин билан – кофеиннинг метаболизмини тормозланиши ҳисобига унинг фармакологик таъсири кучаяди;дифлунизал билан – парацетамолнинг плазмадаги миқдори ошади;хлорамфеникол билан – хлорамфениколнинг плазмадаги миқдори ошади. Парацетамол сийдик 5-гидроксииндолсирка кислотасини аниқлаш синамасида сохта – мусбат натижани келтириб чиқариши мумкин.

Жигар, буйрак бузилишлари, юрак ва ўпка етишмовчилиги, анемияси бўлган пациентлар препаратни фақат шифокорнинг кузатуви остида қабул қилиш лозим. Оғриқни қолдириш учун болалар томонидан таблеткаларни 5-7 кундан ортиқ ва катталар томонидан 10 кундан ортиқ қабул қилинмаслиги ва 39,5ºС дан юқори бўлган 3 кундан ортиқ давом этувчи безгакни даволаш учун буюрилмаслиги лозим. Препарат давомли қўлланганда периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш зарур. Препаратни қўлланиши плазмада сийдик кислотасининг миқдорини аниқлашда лаборатория текширишлар кўрстакичларини ўзгартиради. Алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарни шикастланиш хавфи ошади. Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади, аммо ҳозирги вақтгача парацетамолни одам ҳомиласига салбий таъсири аниқланмаган. Парацетамол кўкрак сути билан чиқарилади, сутдаги миқдори эса она томонидан қабул қилинган дозанинг 0,04-0,23% ни ташкил қилади. Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида парацетамолни қўллаш зарурати туғилганда она учун даволашдан кутиладиган фойда ва ҳомила ёки бола учун потенциал хавфни синчковлик билан солиштириш лозим. Препарат транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, метгемоглобинемия, терини ва тирноқларни цианози, оғир ҳолатларда – қўзғалиш, сўнгра марказий нерв тизимини сусайиши, ступор, гипотермия, тахипное; юрак уришини тезлашиши, паст артериал босим, қон айланишини етишмовчилиги, кома, гепатит, сариқлик, ўткинчи азотемия, буйрак найчаларининг некрози, гипогликемия, метаболик ацидоз ва мия шиши. Даволаш: дозани ошириб юборилишига шубҳа бўлганида бемор дарҳол гильзаизация қилиниши ва симптоматик даволашни олиши керак. Агарда дори яқинда қабул қилинган бўлса (кўпи билан 4 соат ўтган бўлса), қусишни чақириш, меъдани ювиш лозим. Биринчи 10-16 соатда антидот сифатида ацетилцистеинни (оғиз орқали 140 мг/кг, кейин 70 мг/кг дозада ҳар 4 соатда 72 соат давомида, ҳаммаси бўлиб 17-18 дозани) қўллаш тавсия қилинди. Бир вақтда фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситаларини қўллаш мумкин эмас, чунки улар ичга қабул қилинган ацетилцистеинни сўрилишини пасайтиради. Протромбин вақти, мочевинанинг қолдиқ азоти, қонда қанд миқдори, АЛТ, АСТ, билирубин, креатинин ва шунингдек электролитларнинг концентрациялари аниқланади. Сув-электролит мувозанатини тиклаш ва гипогликемия бўлса, уни тўғирлашни ўтказиш лозим. Буйрак ва жигар етишмовчилигини ривожланиши ҳолларида лаборатория кўрсаткичлари меъёрлашгунича даволаш чора-тадбирларини давом эттириш лозим. Гемодиализни ўтказиш керак.

Рецепциз

«Тайлол®», таблеткалар 500 мг дан, №10, №20, №30, №50 ва №100.

5 йил.