Тайгеронрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 250/500/750 мг левофлоксацинга эквивалент левофлоксацин гемигидрати; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, К-30 повидон, кросповидон, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, изопропил спирти, пушти опадрй 03Б84681.

Тасир этувчи модда(ХПН):

левофлоксацин гемигидрати

Препаратнинг савдо номи:

Тайгерон

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал препаратлар – хинолон ҳосилалари, фторхинолонлар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

капсуласимон шаклдаги, бир томонида “250” (250 мг ли дозаси учун), “500” (500 мг ли дозаси учун) ёки “750” (750 мг ли дозаси учун) гравировкаси бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибактериал препаратлар – хинолон ҳосилалари, фторхинолонлар.

J01MA12.

Левофлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб синтетик антибактериал препарат ва офлоксацин препарати рацемик аралашмасининг С-энантиомери бўлиб ҳисобланади. Таъсир механизми Фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал препарат сифатида левофлоксацин ДНК-ДНК-гираза комплексига ва топоизомераза ИВ га таъсир кўрсатади. Фармакокинетикаси/фармакодинамикасининг нисбати Левофлоксациннинг бактериал фаоллиги даражаси қон плазмасида максимал концентрацияси (Смах) ёки “концентрация – вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) ва минимал бостирувчи концентрация (МБК) ўртасидаги нисбатга боғлиқ. Резистентлик механизми Левофлоксацинга резистентлик ИИ типдаги топоизомеразалар, ДНК-гираза ва топоизомераза ИВ да сайт-нишон мутацияси йўли билан босқичма-босқич ривожланади. Пенетрацион тўсиқлар (Псеудомонас аэругиноса га хос бўлган механизм) ва эффлюкс механизми каби бошқа резистентлик механизмлари ҳам микроорганизмларнинг левофлоксацинга сезувчанлигини камайтириши мумкин. Левофлоксацин ва бошқа фторхинолонларга кесишган резистентлик кузатилган. Левофлоксациннинг таъсир этиш механизмининг ўзига хос хусусиятлари туфайли, левофлоксацин ва микробларга қарши бошқа воситалар ўртасида кесишган резистентлик кузатилмайди. Чегаравий кўрсаткичлар. Европа микробларга қарши сезувчанликка тест синовлари қўмитаси (ЭУCАСТ) томонидан тавсия этиладиган, сезгир микроорганизмларни ўртача сезгир организмлардан ва ўртача сезгир организмларни резистент организмлардан ажратувчи левофлоксацин учун МБК нинг чегаравий кўрсаткичлари қуйидаги МБК тест жадвалида (мг/л) келтирилган. Европа микробларга қарши сезувчанликка тест синовлари қўмитаси (ЭУCАСТ) томонидан тавсия этиладиган левофлоксацин учун МБК нинг чегаравий кўрсаткичлари (2.0, 2012-01-01 версияси):

Сўрилиши Ичга қабул қилинганидан кейин левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги чўққи концентрациясига 1–2 соат давомида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 99-100% ни ташкил этади. Овқат қабул қилиш левофлоксацинни сўрилишига кам таъсир кўрсатади. Плазмадаги левофлоксациннинг мувозанат ҳолатига левофлоксацинни суткада 1 ёки 2 марта 500 мг дозада қабул қилинганида 48 соат давомида эришилади. Тақсимланиши 500 мг ёки 750 мг дозалар бир марта ва такроран юборилганидан кейин ўртача тақсимланиш ҳажми 74–112 л ни ташкил этади, бу унинг организм тўқималарида кенг тарқалишидан далолат беради. Соғлом кўнгиллиларда левофлоксациннинг плазмадаги чўққи концентрациясига тери тўқималари ва пуфак суюқлигида доза қабул қилинганидан кейин 3 соат ўтгач эришилади. Левофлоксацин шунингдек ўпка тўқималарига ҳам яхши киради. Ўпка тўқималаридаги левофлоксациннинг концентрацияси қон плазмасидагига нисбатан 2-5 марта юқори бўлади ва 500 мг ли 1 та доза перорал қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида 2,4 мкг/г дан 11,3 мкг/г гачани ташкил этган. Метаболизми Левофлоксацин плазма ва сийдикда стереокимёвий жиҳатдан барқарор бўлади, ўзининг энантиомери, Д-офлоксацинга айланмайди. Левофлоксацин одамларда чекланган метаболизмга учрайди ва кўпроқ ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Перорал қабул қилинганидан кейин қабул қилинган дозанинг тахминан 87% 48 соат давомида ўзгармаган кўринишда сийдик билан, 4% дан камроғи 72 соат давомида ахлат билан чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 5% дан камроғи одамда аниқланадиган ягона метаболитлар (десметил, Н-оксид) кўринишида аниқланади. Ушбу метаболитлар аҳамияциз специфик фармакологик фаолликка эга. Чиқарилиши Левофлоксацин асосан буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Левофлоксациннинг бир марталик ёки кўп марталик дозалари ичга ёки вена ичига юборилганидан кейин плазмадан ярим чиқарилишининг ўртача даври 6 соатдан 8 соатгачани ташкил этади. Ўртача тахминий клиренси минутига 144–226 мл ни, буйрак клиренси минутига 96–142 мл ни ташкил этади. Буйрак клиренсининг калавалар февральацияси даражасидан юқори бўлган кўрсаткичи левофлоксацин нафақат калавалар февральацияси билан, балки каналчалар секреция билан ҳам чиқарилишини кўрсатади. Циметидин ёки пробенецидни бир вақтда қўлланилиши буйрак клиренсини мувофиқ равишда 24 ва 35% га пасайишига олиб келади, бу левофлоксацинни каналчаларнинг проксимал бўлимлари билан секрециясидан далолат беради.

Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги инфекциялари бўлган катта ёшдаги пациентларга Тайгерон левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни: ўткир бактериал синусит;бактериал этиологияли сурункали бронхитнинг зўрайиши;пневмониянинг касалхонадан ташқари шакли;сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);сурункали бактериал простатит;тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (асоратланмаган ва асоратланган);септицемия/бактериемияқорин бўшлиғи органларининг инфекцияларини даволашда қўлланади. Левофлоксацин буюрилганида фторхинолонларни тегишли тарзда қўлланилиши бўйича микрофильмлий ва/ёки ички йўриқномаларга амал қилиш зарур.

Тайгерон таблеткалари суткада 1 ёки 2 марта қабул қилинади. Доза инфекциянинг тури ва оғирлик даражасига, шунингдек тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига боғлиқ.

Ножўя таъсирлар МедДРА бўйича аъзолар тизими таснифи асосида тақдим этилган. Қуйида санаб ўтилган нохуш реакциялар қуйидагича таснифланган: “жуда тез-тез” (≥1/10), “тез-тез” (≥1/100, <1/10), “тез-тез эмас” (≥1/1000, <1/100), “кам ҳолларда” (≥1/10000, <1/1000), “жуда кам ҳолларда” (<1/10000), “тез-тезлиги номаълум” (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Тез-тезлиги бўйича ҳар бир гуруҳда ножўя самаралар оғирлик даражасини пасайиши тартибида тақдим этилган.

Тайгерон таблеткаларини қуйидаги ҳолларда: левофлоксацинга ёки хинолоннинг бошқа ҳосилаларига ёки ёрдамчи моддаларга индивидуал юқори сезувчанликда;тутқаноқда;анамнезда бошқа фторхинолонлар қўлланилганидан кейин пайларнинг патологик ҳолатларида;18 ёшгача бўлган болаларда;ҳомиладорлик даврида;лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Темир тузлари, магний ва алюминийни сақловчи антацидлар Темир тузлари, магний ва алюминийни сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланилганида левофлоксацинни сўрилиши сезиларли равишда пасаяди. Тайгерон таблеткалари қабул қилинишидан икки соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин икки соат давомида темир тузлари каби икки ва уч валентли катионларни ёки магний ёки алюминийни сақловчи антацидларни ўз таркибида сақлайдиган препаратларни қўллаш тавсия этилмайди. Калций карбонати билан қўлланилганида ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Сукралфат Тайгерон препаратининг биокираолишлиги уни сукралфат билан бир вақтда қўлланилганида аҳамиятли равишда пасаяди. Тайгерон таблеткалари препаратини қабул қилишдан 2 соат олдин сукралфатни қабул қилиш лозим. Теофиллин, фенбуфен, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар Клиник тадқиқотларнинг маълумотларида левофлоксацин ва теофиллиннинг фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Хинолонларни теофилин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайтиришга қодир бўлган бошқа препаратлар билан бирга буюрилганида тиришишлар бўсағасини пасайиши эҳтимоли бор. Фенбуфен иштирокида левофлоксацин концентрацияси фенбуфен иштирокисиз олинган кўрсаткичлардан фарқли равишда 13% га юқори бўлади. Глюкокортикостероидлар Глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қабул қилиниши пайларнинг узилиши хавфини оширади. Пробенецид ва циметидин Пробенецид ва циметидин левофлоксациннинг чиқарилишига статистик ишончли таъсир кўрсатиш сабаби бўлиб ҳисобланади. Левофлоксациннинг буйрак клиренси циметидин ва пробенецид билан бирга қўлланилганида уларнинг левофлоксацинни буйрак каналчалар секрециясини блоклашга қодирлиги ҳисобига мувофиқ равишда 24% ва 34% га пасаяди. Левофлоксацинни буйрак каналчалар секрециясига таъсир кўрсатувчи препаратлар, масалан циметидин ва пробенецид билан бир вақтда қўлланилганида, буйрак функцияси чекланган пациентларда уларни левофлоксацин билан бирга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Метициллинга резистент бўлган тилла-ранг стафилококк фторхинолонларга, шу жумладан левофлоксацинга ҳам чидамли бўлиши эҳтимоли юқори. Шундай қилиб, метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарган ёки у томонидан келтириб чиқарилишига шубҳалар бўлган инфекцияларни даволаганда, агар лаборатория таҳлилларининг натижалари микроорганизмнинг левофлоксацинга сезгирлигини тасдиқламаса (шунингдек, агар метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарган инфекцияларни даволаганда одатда буюриладиган антибактериал воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланмаса), левофлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди. Левофлоксацинни ўткир бактериал синуситни ва сурункали бронхит зўрайишини даволашда ушбу инфекцияларга тўғри ташҳис қўйилган тақдирда қўллаш мумкин. Сийдик чиқариш йўлларида энг кўп тарқалаган патоген бўлган Э. cоли нинг фторхинолонларга резистентлиги Европа Иттифоқи мамлакатларида ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли препаратни буюраётган шифокорга минтақада Э. cоли нинг фторхинолонларга резистентлиги даражасини инобатга олиш тавсия этилади. Тендинит ва пайларнинг узилиши Кам ҳолларда тендинит юзага келиши мумкин. Ахилл пайи энг кўп шикастланади, тендинит пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Тендинит ва пайларнинг узилиши, айрим ҳолларда икки томонлама бўлган пай узилишлари левофлоксацин билан даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида юзага келиши мумкин, шунингдек ушбу патологияларнинг даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча ой давомида юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Тендинит ва пайларнинг узилиши ривожланиши хавфи 60 ёшдан катта бўлган пациентларда, 1000 мг суткалик дозаларни қабул қилаётган пациентларда, шунингдек кортикостероидлар қабул қилинганида ошади. Кекса ёшдаги пациентларда креатинин клиренсига боғлиқ равишда суткалик дозага тузатиш киритиш лозим. Демак, левофлоксацин буюрилганида бундай пациентлар юзасидан синчков мониторинг олиб борилиши зарур. Тендинит симптомлари юзага келганида барча пациентлар даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари лозим. Тендинитга шубҳа қилинганида левофлоксацин қўлланилишини дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни тегишли равишда (масалан, унга етарлича иммобилизацияни таъминлаган ҳолда) даволашни бошлаш лозим. Cлостридиум диффиcиле келтириб чиқарадиган касалликлар Левофлоксацин билан даволаш вақтида ёки даволангандан кейин (шу жумладан даволаш якунлангандан кейин бир неча ҳафта ўтгач) юз берадиган диарея, айниқса оғир, давомли ва/ёки қон билан аралаш кечувчи диарея Cлостридиум диффиcиле келтириб чиқарадиган касаллик симптоми бўлиши мумкин. Cлостридиум диффиcиле келтириб чиқарадиган касаллик оғирлик даражаси бўйича енгил даражадан то ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин, бунда сохтамембраноз колит энг оғир шакли бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, агар пациентларда левофлоксацинни қўллаш билан даволаш вақтида ёки ундан кейин оғир диарея ривожланса, мазкур ташҳисни эътиборга олиш муҳим. Cлостридиум диффиcиле келтириб чиқарадиган касалликка шубҳа қилинганида левофлоксацин қўлланилишини дарҳол тўхтатиш ва шошилинч тегишли даволашни бошлаш лозим. Перисталтикага қарши препаратларни мазкур клиник вазиятда қўллаш мумкин эмас. Тиришишлар юзага келишига мойил пациентлар Хинолонлар тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайтириши ва тиришишларни чақириши мумкин. Левофлоксацинни анамнезда тутқаноғи бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас, ва бошқа хинолонлар каби мазкур препаратни тиришишларга мойиллиги бўлган пациентларда ёки фаол моддалари (масалан, теофиллин) тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи дори воситаларини қўллаган ҳолда бирга олиб бориладиган даволашни ўтказишда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Конвулсияли тиришишлар юзага келганида левофлоксацинни қўллаган ҳолда даволашни тўхтатиш лозим. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчили бўлган пациентлар Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа фаоллигининг яширин ёки яққол бузилишлари бўлган пациентларда хинолонли антибактериал препаратлар билан даволашни ўтказишда гемолитик реакцияларларга мойиллик кузатилиши мумкин. Шундай қилиб, бундай пациентларда левофлоксацинни қўллаш зарурати бўлганида уларни гемолиз юзага келиши юзасидан кузатиш лозим. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Левофлоксацин асосан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда Тайгерон таблеткалари дозасига тузатиш киритиш лозим. Юқори сезувчанлик реакциялари Левофлоксацин оғир ва потенциал ўлим билан якунланувчи (масалан ангионевротик шишдан то анафилактик шоккача) юқори сезувчанлик реакцияларини келтириб чиқариши мумкин бўлиб, улар баъзида препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин юзага келади. Пациентлар дарҳол даволашни тўхтатиши ва тегишли шошилинч ёрдам кўрсатилиши учун даволовчи шифокор ёки тез ёрдам шифокори билан боғланиши лозим. Оғир буллёз реакциялари Левофлоксацинни қўллаганда Стивенс–Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби оғир буллёз тери реакциялари юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Терида/шиллиқ қаватларда реакциялар юзага келганида даволашни давом эттиришдан олдин пациентларга даволовчи шифокор билан дарҳол боғланишни тавсия этиш лозим. Дисгликемия Барча хинолоноларни қўллагандаги каби қонда глюкоза миқдорининг бузилишлари, шу жумладан гипогликемия ҳам, гипергликемия ҳам юзага келиши ҳақида хабар берилган бўлиб, улар одатда диабети бўлган, перорал гипогликемик препаратлар (масалан, глибенкламид) ёки инсулин қўлланган ҳолда қўшимча даволанаётган пациентларда кузатилган. Гипогликемик кома ҳоллари ҳақида хабар берилган. Диабети бўлган пациентларда қонда глюкоза даражасини синчков кузатиб бориш тавсия қилинади. Фотосенсибилизацияни олдини олиш Левофлоксацин қўллаганда фотосенсибилизация юзага келиши ҳақида хабар берилган. Фотосенсибилизация ривожланишини олдини олиш учун пациентларга даволаш вақтида ва у тўхтатилганидан кейин 48 соат ўтгач кучли қуёш нури ёки сунъий УБ нурланиши (масалан, УБ лампа, солярий) таъсирида зарурациз бўлиш тавсия этилмайди. К витаминининг антагонистлари қўлланган ҳолда даволанаётган пациентларда Коагуляция синамалари (ПВ/ХНН) кўрсаткичлари ошиши ва/ёки қон кетиши юзага келиши эҳтимоли туфайли, левофлоксацин ва К витамини антагонисти (масалан, варфарин) мажмуаси қўлланилган ҳолда даволанаётган пациентларда мазкур препаратлар бир вақтда қўлланилганида коагуляция синмалари натижалари мониторингини олиб бориш зарур. Психотик реакциялар Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилган пациентларда психотик реакциялар юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Жуда кам ҳолларда, ҳатто левофлоксацин дозасини бир марта қўлланилганидан кейин бундай реакциялар пациентнинг ўзига хавф туғдирувчи ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқи пайдо бўлишига қадар ривожланиб борган. Бундай реакциялар пайдо бўлганида левофлоксацинни қабул қилиш тўхтатилиши ва тегишли чоралар кўрилиши лозим. Левофлоксацинни психоз бўлган беморларда ёки анамнезда руҳий касалликлар мавжуд бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. ҚТ интервалини узайиши Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни: ҚТ интервалини узайиши туғма синдроми;ҚТ интервалини узайишини келтириб чиқарувчи дори препаратларини (масалан, аритмияга қарши ИА ва ИИИ синфи препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар) бирга қўлланилиши;электролитлар мувозанатининг мувофиқлаштирилмаган бузилишлари (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия) каби ҚТ интервали узайиши хавфининг маълум омиллари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Кекса ёшдаги беморлар ва аёллар ҚТ интервали узайишини келтириб чиқарувчи препаратларга сезгирроқ бўлишлари мумкин, шу сабабли фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни пациентларнинг мазкур гуруҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Периферик нейропатия

Ҳомиладорлик даври Левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўлланилишига доир маълумотларнинг чекланган сони мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токциклик нуқтаи назаридан бевосита ёки билвосита зарарли таъсирлар аниқланмаган. Бироқ, одам иштирокида ўтказилган синовларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли, шунингдек экспериментал маълумотлар ўсиб борувчи организмда оғирлик юкини кўтарувчи тоғайлар фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини тасдиқлаши оқибатида левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас. Лактация даври Лактация даврида аёлларда Тайгерон таблеткаларини қўллаш мумкин эмас. Ҳозирги вақтда левофлоксацинни кўкрак сути билан ажралишига доир маълумот етарли эмас; бироқ маълумки, бошқа фторхинолонлар кўкрак сути билан ажралади. Одам иштирокида ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари йўқлиги туфайли, шунингдек экспериментал маълумотлар ўсиб борувчи организмда оғирлик юкини кўтарувчи тоғайлар фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини тасдиқлаши оқибатида левофлоксацинни аёлларда эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ательени бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Препаратнинг айрим ножўя самаралари (масалан, бош айланиши/вертиго, уйқучанлик, кўришнинг бузилиши) пациентнинг диққатни жамлаш ва таъсирларга реакция тезлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу ўз навбатида ушбу қобилиятлар (ательени бошқарганда ёки турли механизмлар билан ишлаганда) жуда муҳим бўлганда хавфли бўлиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳайвонларда ўтказилган токсикологик тадқиқотларда ва левофлоксациннинг терапевтик дозаларидан юқори дозаларда ўтказилган клиник тадқиқотларда олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, онгни хиралашиши, бош айланиши, онгнинг бузилишлари ва тиришиш хуружлари, ҚТ интервали узайиши каби марказий нерв тизими томонидан симптомлар, шунингдек меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар, масалан, кўнгил айниши ва шиллиқ қаватлар эрозияси Тайгерон таблеткалари билан дозани ўткир ошириб юборилишининг кутиладиган муҳим симптомлари бўлиб ҳисобланади. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволашни амалга ошириш талаб қилинади. ҚТ интервали узайиши мавжудлиги эҳтимоли туфайли, ЭКГ-мониторингини ўтказиш лозим. Меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун антацид воситаларни қўллаш мумкин. Левофлоксацин гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий амбулатор перитонеал диализ воситасида чиқарилмайди. Специфик антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

3 йил.