Таурин АСПрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: таурин – 20 мг; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

таурин

Препаратнинг савдо номи:

Таурин-АСП

Фармакалогик гуруҳи:

Асосан офталмологияда қўлланиладиган восита.

Дори шакли:

кўз томчилари

рангсиз тиниқ суюқлик.

Асосан офталмологияда қўлланиладиган восита.

S01XA

Маҳаллий қўлланилганида Таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг специфик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

– кўзнинг шох пардасини жароҳати ва дистрофияси; – катарактада (қарилик, диабетик, травматик ва нурланиш оқибатидаги) қўлланади.

Препарат катталарга буюрилади. Катарактада 4% Таурин 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади. Даволаш курслари 1 ой танаффусдан кейин такрорланади. Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади. Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа предметлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!

– аллергик конъюнктивит.

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда; – 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Кўз касалликларида бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа офталмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври Тауринни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди. Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

2 % ва 4 % кўз томчилари, 5 ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.

3 йил. Флакон очилганидан сўнг 4 ҳафта давомида ишлатилсин.