Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол модда: Таурин – 0,04 г.
Ёрдамчи моддалар: метилпарагидрооксибензоат, инекциялар учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Таурин
Препаратнинг савдо номи:
Тауфон-Санита
Фармакалогик гуруҳи:
Кўз касалликларини даволаш учун препаратлар.
Кўз касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.
Дори шакли:
Кўзга томчилари
Рангсиз тиниқ суюқлик.
Кўз касалликларини даволаш учун препаратлар.
Кўз касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.
S01XA
Маҳаллий қўлланилганида таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг спецефик таъсирини кўрсатади.
Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
– кўзнинг шох пардасини жароҳати ва дистрофияси; – катаракта (қарилик, диабетик, травматик ва нурланиш оқибатидаги)да қўлланилади.
Препарат катталарга буюрилади.
Катарактада Тауфон Санита 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан 2-4 марта томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади.
Даволаш курслари бир ой танаффусдан кейин такрорланади.
Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади.
Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа жисмлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур.
Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!
– аллергик конъюнктивит.
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда; – 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Кўз касалликларида қўлланиладиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Бошқа офталмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври: Тауфон Санита ни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди.
Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари: транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 80С дан 180С гача ҳароратда сақлансин.