Препарат катталарга буюрилади.
Қўллашдан бевосита олдин препарат сақловчи флаконни тана ҳароратигача иситиш учун уни кафтда ушлаб туриш мақсадга мувофиқ.
Шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига 2-3 томчидан суткада 2-4 марта томизилади.
Даволаш давомийлиги жароҳатларда – 1 ой, катарактада – 3 ой (1 ой интервал билан такрорлансин).
Кўз тўр пардасининг тапеторетинал дегенерацияси ва бошқа дистрофик касалликлари, шох пардани тешиб ўтувчи жароҳатларни даволашда препарат конъюнктивага юборилади: 4% ли эритма 0,3 мл дан суткада 1 марта 10 кун давомида.
6-8 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.
Очиқ бурчакли глаукомада тимололни қўллашдан 20-30 минут олдин ҳар бир конъюнктивал қопчага суткада 2 марта 2-3 томчидан инстилляция қилинади.
Даволаш курси индивидуал равишда белгиланади.
Препаратни қўллаганда препаратнинг компонентларига индивидуал ўта юқори сезувчанлик билан чақирган аллергик конъюнктивит кўринишида аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.
Тимолол кўз томчилари билан бир вақтда қўлланганда кўз ички босимини кучайиши, шу жумладан артериал босимини пасайишини кучайиши кузатилади.
Очиқ бурчакли глаукомада препарат тимололни томизишдан 20-30 минут олдин тимолол билан бирга қўлланади.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Рецепт бўйича
5 мл дан шиша флаконда, 3 флакон полиетилен томчилагич-қопқоқ билан картон қутида.
10 мл дан шиша флаконда, 1 флакон полиетилен томчилагич-қопқоқ билан картон қутида.
4 йил.
Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати – 14 сутка.