Тантум Верде rasmini ko'rish

Таркиби:

Шимиш учун бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: бензидамин гидрохлориди -3 мг;

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензидамин

Препаратнинг савдо номи:

Тантум Верде

Фармакалогик гуруҳи:

оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

шимиш учун таблеткалар 3 мг: марказида чуқурчаси бўлган яшил квадрат таблеткалар.

оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар.

A01AD02

Одам қон зардобидаги бензидамин миқдорини шундан далолат берадики, ушбу модда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва томоқ орқали сўрилади. 3 мг таблеткалар қабул қилингандан кейин 37,8 нг/мл га тенг плазмадаги бензидаминнинг максимал концентрациясига тахминан 2 соатдан кейин АУC соатига 367 нг/мл кўрсаткичида эришилади. Аммо ушбу кўрсаткичлар тизимли фармакологик таъсирни таъминлаш учун етарли эмас. Бензидамин асосан сийдик орқали, фаол бўлмаган метаболитлар ва конъюгация маҳсулотлари шаклида чиқарилади. Ўзининг юза эпителиал қатлам орқали ўтиш қобилияти туфайли бензидамин маҳаллий қўллангандан кейин яллиғланган тўқималарда самарали қонцентрацияга эришади.

Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги оғриқ ва таъсирланишларни симптоматик даволаш учун қўлланади.

Таблетка оғизда бутунлай сўрилгунча тутиб турилади, юқори самарага эришиш учун максимал узоқроқ ушаб туриш маъқулдир. Катталарга, кекса ёшдаги беморларга ва 6 ёшдан  ошган болаларга 1 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш курси: оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (турли этиологияли): 4 кундан 7 кунгача;одонто-стоматологик патологияда: 7 кунгача; Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. 6-11 ёшли болалар: ушбу дори препаратини катталар назорати остида қўллаш тавсия этилади. 6 ёшдан кичик болалар: ушбу дори препаратини фармацевтик шаклини эътиборга олган ҳолда, ушбу таблеткаларни фақат 6 ёшдан бошлаб қўллаш мумкин.

Тантум® Верде қўллаганда ҳар қандай дори воситаси каби ножўя кўринишлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари: ачишиш ва оғиз қуриши хисси – кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади); Иммун тизими томонидан бузилишлар: юқори сезувчанлик реакциялари – кам ҳолларда (10000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади);анафилактик реакциялар – номаълум (мавжуд маълумотларга асосан пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас). Нафас тизими томонидан бузилишлар, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи соҳалари: ларингоспазм – жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан кўпроғида намоён бўлади). Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: ёруғликни сезувчанлик – тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 тасида намоён бўлади).ангионевротик шиш – жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тасидан кўпроғида намоён бўлади). Йўриқномадаги кўрсатмаларга риоя қилиш ножўя ҳолатларни ривожланиш хавфини қисқартиради. Ножўя холатлар ёмонлашганда ва ушбу брошюрада кўрсатилмаган ножўя ҳолатлар ривожланганда шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

препаратнинг бирон-бир компонентларига юқори сезувчанлик;фенилкетонурияда қўллаш мумкин эмас.

Тантум® Верде препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсири аниқланмаган.

Орофаренгеал яра янада жиддийроқ патология белгиси бўлиши мумкин; агар симптомлар 3 кундан кўп сақланса, бемор конкрет ҳолатга қараб ўз шифокори ёки стоматологи билан маслаҳатлашиши керак. Дори препарати фенилаланиннинг манбаи ҳисобланган аспартам сақлайди, шунинг учун у фенилкетонурия ҳолатида хавфли бўлиши мумкин. Дори препарати изомалтоза сақлайди, шунинг учун фруктозага ҳаддан зиёд сезувчанлиги билан боғлиқ кам учрайдиган наслий муаммолар ҳолатларида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Салицил кислотасига ёки бошқа озуқа аллергенларига юқори сезувчанлик ҳолатларида бензидаминни қўллаш тавсия этилмайди. Анамнезида бронхиал астма хуружлари пайдо бўлиш ҳоллари мавжуд бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки ушбу гуруҳ пациентларида бронхоспазм пайдо бўлиши мумкин. Тантум® Верде шимиш учун таблеткалари қанд сақламайди, шунинг учун уларни гипергликемия билан оғриган беморларга ёки кам калорияли пархезга риоя қилувчи, қанд истеъмол қилиши мумкин бўлмаган пациентларга қўллаш мумкин.

Дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бензидаминни ҳомиладорлик ёки лактация (эмизиш) даврида қўллаш хақида маълумот етарлича эмас, шунинг учун Тантум® Верде шимиш учун таблеткаларини шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин эмас.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда сақлансин.

Тантум® Верде шимиш учун таблеткаларининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Шунга қарамай, болаларда таблеткаларга нисбатан тахминан 100 марта юқори дозаларда бензидамин ичга қабул қилингандан кейин, жуда кам ҳолларда таъсирчанлик, конвулсия, терлаш, атакция, тремор ва қусиш каби дозани ошириб юборилиш симптомлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда фақат симптоматик даволаш мумкин: қусишни чақириш ёки меъдани ювиш ёрдамида меъдани тозалаш керак, бунда бемор тутиб турувчи даволаш билан ва адекват гидратация шифокор кузатуви остида бўлиши керак.

Рецепциз

10 таблеткалар, улардан ҳар бири парафинли қоғозга ўралган, уч қаватли полиетилен-қоғоз-алюминли жилдга жойланади;10 таблеткалардан 2 жилд қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

4 йил Кўрсатилган яроқлилик муддати фақат тўғри сақланадиган препаратларга таалуқли.