Танаканрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 40 мг 24% гинкго гликозидлари ва 6% гинкголидлар-билобалидлар сақловчи стандартланган гинкго билоба экстракти (Эгб 761). ёрдамчи моддалар: натрий сахарини, эрувчи апелсинли эссенция, эрувчи лимонли эссенция, 95% ли этил спирти, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Танакан ЭГб761

Фармакалогик гуруҳи:

деменцияларни даволаш учун бошқа препаратлар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма.

сувда эритилганида деярли тиниқ, хушбўйлаштирилган эритма берувчи, жигаррангроқ-зарғалдоқ рангли ўзига хос ҳидли эритма.

деменцияларни даволаш учун бошқа препаратлар.

N06DX02

турли генезли когнитив ва нейросенсор танқислик (Алцгеймер касаллиги ва турли этиологияли деменциялардан ташқари);оёқларнинг сурункали облитерирловчи артериопатияларидаги ўзгариб турувчи чўлоқлик (Фонтейн бўйича 2 даража);томир генезли кўришни бузилишлари, унинг ўткирлигини пасайиши;эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, асосан томир генезли бош айланиши ва координациянинг бузилиши;Рейно касаллиги ва синдромида қўлланади.

Ичга, 1 дозадан (1 мл) ичга қабул қилиш учун эритма суткада 3 марта овқатланиш вақтида. Берилган пипетка-дозаторни ишлатинг: 1 доза = 1 мл эритма. Ичга қабул қилиш учун эритмани олдиндан ½ стакан сувда эритиш керак. Даволаш курсининг давомийлига 1 ойдан 3 ойгачани ташкил қилади. Педиатрия амалиётида препарат 6 ёшдан бошлаб қўлланади.

Кам ҳолларда: – овқат ҳазм бўлишини бузилишлари; – тери аллергик реакциялари; – бош оғриқлари.

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик ва лактация даври; – 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ичга қабул қилиш учун эритма этил спиртини сақлаши туфайли (1 дозада 0,45 г), гипертермия, тери қопламларининг гиперемияси, қусиш, юракнинг тез уриши каби реакцияларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, қуйидаги гуруҳ дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак: – цефалоспорин антибиотиклари (цефамандол, цефоперазон, латамоксеф); – дисулфирам; – хлорамфеникол; – антидиабетик қандни пасайтирувчи сулфаниламидлар (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид, толбутамид); – фунгицидлар (гризеофулвин, кетоконазол); – 5-нитроимидазоллар (метронидазол, орнидазол, секнидазол, тинидазол); – цитостатиклар (прокарбазин); – транквилизаторлар.

Огоҳлантириш: ушбу препаратда сақланувчи спирт 57 ҳажм % ни, яъни ҳар бир қабул қилинаётган доза (1 доза) 0,45 г спиртни ташкил қилади. Ҳолатнинг яхшиланишини биринчи белгилари даволаш бошланганидан кейин 1 ой ўтгач намоён бўлади. Ателье ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.

Рецепт бўйича

30 мл дан препарат буралувчи оқ рангли пластик қопқоқли шиша флаконга жойланади. Флакон сиғими 1 мл, пипетка-дозатор билан комплектда пластик контейнерда давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.