Сўрилиши: Тамсулозин ичакда яхши сўрилади ва деярли 100% биокираолишликка эга.
Тамсулозинни сўрилиши овқат қабул қилингандан кейин бир оз секинлашади.
Препаратни сўрилишини бир хил даражасига, агар пациент препаратни ҳар сафар одатий нонуштадан кейин қабул қилгандагина эришиш мумкин.
Тамсулозин бир текис кинетика билан характерланади.
Препаратни ичга 0,4 мг дан бир марта қабул қилингандан кейин плазмада унинг максимал концентрациясига 6 соатдан кейин эришилади.
Препаратни ичга кунига 0,4 мг дан кўп марта қабул қилингандан кейин мувозанатли концентрацияга 5чи куни эришилади, бунда унинг қиймати бир марталик дозани қабул қилгандан кейинги бу кўрсаткичининг қийматидан тахминан 2/3 юқори.
Тақсимланиши: Плазма оқсиллари билан боғланиши – 99% ни ташкил этади, тақсимланиш ҳажми унчалик катта эмас (тахминан 0,2 л/кг).
Метаболизми: Тамсулозин жигарда секин метаболизмга учрайди ва кам фаолликка эга метаболитларни ҳосил қилади.
Тамсулозиннинг катта қисми қон плазмасида ўзгармаган шаклда бўлади.
Экспериментларда тамсулозиннинг жигар микросомал ферментлари фаоллигини бироз қўзғатиш хусусияти аниқланган.
Енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Чиқарилиши: Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади.
Бунда препаратнинг тахминан 9% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
0,4 мг ни бир марта овқатдан кейин қабул қилингандан сўнг, препаратнинг ярим чиқарилиш даври 10 соатни, кўп марта қабул қилинганда – 13 соатни ташкил қилади.
Буйрак етишмовчилигида дозани камайтириш талаб қилинмайди.
Пациентда оғир буйрак етишмовчилиги бўлганида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) тамсулозинни буюришни эҳтиёткорлик билан ўтказиш зарур.
18 ёшдан катталар, шунингдек кекса пациентлар Ичга, нонуштадан кейин, 1 капсуладан (0,4 мг) суткада 1 марта, сув билан қабул қилинади.
Капсулани чайнаш тавсия қилинмайди, чунки бу препаратни ажралиб чиқиш тезлигига таъсир қилиши мумкин.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар Буйрак етишмовчилигида, шунингдек енгил ва ўртача жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Тез-тез(>1%,<10%)Tez-tez emas(>0,1%,< 1%)Kam hollarda(>0,01%, <0,1%)Жуда кам ҳолларда(<0,01%)Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар Юрак уриб кетишини ҳис қилиш, посту-рал гипотензия Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш Умумий ҳолатни бузилишлари астения Нерв тизими томонидан бузилишлар бош айланиши (1,3%)бош оғриғиҳушдан кетиш Репродуктив тизим томонидан бузилишлареякуляцияни бузилиши Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар ринит Тери ва тери ости қавати томонидан бузилишлар тошма, қичишиш, эшакемиангионевротик шишСтивенс-Джонсон синдроми Тамсулозинни қабул қилган пациентларда катаракта юзасидан операцияда кўзнинг рангдор пардасини интраоперацион нотурғунлик ҳолатлари (торайган қорачиқ синдроми) синдроми таърифланган.
Препаратни пост-маркетинг қўлланилиши: тамсулозин қўлланилганда юқорида таърифланган ножўя самараларга қўшимча юрак бўлмачаларининг фибрилляцияси, аритмия, тахикардия ва ҳансираш кузатилган.
Маълумотлар препарат қайд қилинганидан кейинги даврда спонтан хабарлар усули бўйича олинганлиги сабабли, бу ҳолатларни тамсулозинни қабул қилиниши билан сабаб-оқибат боғлиқлиги тез-тезлигини аниқлаш қийинчилик туғдиради.
Тамсулозинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Ортостатик гипотензия (шу жумладан анамнезида).
Яққол жигар етишмовчилиги.
Болаларда қўллаш мумкин эмас.
ТАМЗИН препаратини атенолол, эналаприл ёки теофиллин билан бирга буюрилганда ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
ТАМЗИНни циметидин билан бир вақтда қўлланганда тамсулозин концентрациясини қон плазмасида бироз ошиши, фуросемид билан – концентрациясини пасайиши аниқланган бўлиб, бироқ бу ТАМЗИНнинг дозасини ўзгартирилишини талаб қилмайди, чунки препаратнинг концентрацияси нормал диапазонда қолади.
Диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфарин ин витро шароитда одам плазмасида тамсулозинни эркин фракциясини ўзгартирмайди.
Тамсулозин ўз навбатида шунингдек диазепамни, пропранололни, трихлорметиазидни ва хлормадионни эркин фракциясини ҳам ўзгартирмайди.
Диклофенак ва варфарин тамсулозинни чиқарилиш тезлигини ошириши мумкин.
Тамсулозинни CЙП3А4 изоферментининг кучли ингибиторлари билан бир вақтда буюриш тамсулозиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Кетоконазол (CЙП3А4 кучли ингибитори) билан бир вақтда буюриш тамсулозиннинг АУC ва Cмах кўрсаткичини мувофиқ 2,8 ва 2,2 мартага ошишишга олиб келган.
Тамсулозин CЙП2Д6 изоферментини метаболизмини бузилиши бўлган пациентларда CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари билан мажмуада ишлатиш мумкин эмас.
Препаратни CЙП3А4 кучли ва ўртача ингибиторлари билан мажмуавий эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим.
Тамсулозинни ва CЙП2Д6 нинг кучли ингибитори пароксетин билан бир вақтда буюриш тамсулозиннинг Cмах ва АУC кўрсаткичини мувофиқ 1,3 ва 1,6 мартага ошишига олиб келган, аммо ушбу ошиш клиник аҳамияциз деб тан олинган.
α1-адренрецепторларнинг бошқа антагонистларини бир вақтда буюрилиши артериал босимини пасайишига олиб келиши мумкин.
Бошқа α1-адренорецепторларини ишлатилганида бўлгани каби, ТАМЗИН препарати билан даволанганда, айрим ҳолларда артериал босимини пасайиши кузатилиши мумкин бўлиб, у баъзида ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин.
Ортостатик гипотензиянинг биринчи белгиларида (бош айланиши, ҳолсизлик) пациент ўтириши ёки ётиши ва кўрсатилган белгилар йўқолмагунича шу ҳолатда қолиши керак.
ТАМЗИН препарати билан даволашни бошлашдан аввал пациент простата безини гиперплазиясининг симптомлари каби симптомларни чақириши мумкин бўлган бошқа касалликларни истисно қилиш учун текширилиши керак.
Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида мунтазам бармоқ ёрдамида ректал текширишлар бажарилиши ва зарурат бўлганида простатик специфик антиген (ПСА) аниқланиши керак.
Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <10 мл/мин) бўлган пациентларда ТАМЗИН препарати билан даволаш эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки бу тоифа беморларда бундай текширишлар ўтказилмаган.
Тамсулозинни қабул қилаётган ёки илгари қабул қилган айрим пациентларда катаракта бўйича жарроҳлик аралашувларда кўзнинг рангдор пардасини интраоперацион нотурғунлик синдроми (торайган қорачиқ синдроми) ривожланиши аниқланган бўлиб, у операция вақтида ёки операциядан кейинги даврда асоратларга олиб келиши мумкин.
Тамсулозин билан даволанишни катаракта юзасидан бўладиган операциядан 1-2 ҳафта олдин бекор қилишни мақсадга мувофиқлиги ҳанузгача исботланмаган.
Кўзнинг рангдор пардасини интраоперацион нотурғунлик ҳоллари препарат бекор қилинган ва операциядан олдинги эрта муддатларда тўхтатилган пациентларда учраган.
Катаракта юзасидан операция режалаштирилган пациентларда тамсулозин билан даволашни бошлаш тавсия қилинмайди.
Пациентларни операциядан олдинги текшириш вақтида жарроҳ ва шифокор-офталмолог ушбу пациент тамсулозинни қабул қилаётганлигини ёки қабул қилганлигини ҳисобга олиши керак.
Бу операция вақтида кўзнинг рангдор пардасини интраоперацион нотурғунлик синдромини ривожланиш эҳтимолига тайёргарлик учун зарур.
ТАМЗИН таъсири узайтирилган капсула 0,4 мг препарати фақат эркакларга қўллаш учун мўлжалланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Тамсулозинни дозасини ўткир ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар йўқ.
Аммо назарий жиҳатдан, доза ошириб юборилганида АБ ни ўткир пасайиши ва компенсатор тахикардия ривожланиши мумкин бўлиб, бундай ҳолатларда симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Артериал босими ва юрак қисқаришлари сони одам горизонтал ҳолатни қабул қилгандан кейин тикланиши мумкин.
Самара бўлмаганида айланиб юрувчи қон ҳажмини оширувчи воситаларни ва агар зарурати бўлса, қон томирларни торайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин.
Буйрак фаолиятини назорат қилиш зарур.
Диализни самарадорлигини эҳтимоли кам, чунки тамсулозин плазма оқсиллари билан кучли боғланган.
Препаратни кейинги сўрилишини бартараф қилиш учун меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни ёки осмотик сурги воситаларини, масалан натрий судьяни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Рецепт бўйича
10 капсуладан контур-уяли ўрамларда.
1, 2, 3, 4 ёки 5 контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.