оқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар.
Капсула ичидаги модда – шарсимон шаклли, қобиқ билан қопланган, оқ ёки деярли оқ рангли микрогранулалар.
Простата бези касалликларида қўлланадиган восита.
G04CA02
Сўрилиши: тамсулозин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги эса, деярли 100% ни ташкил қилади.
Тамсулозинни сўрилиши овқат қабул қилингандан кейин бироз секинроқ кечади.
Сўрилишнинг бир хиллигига пациент Тамсулан АТМ ни овқат билан бир вақтда қабул қилган ҳолдагина эришилади.
Тамсулозиннинг фармакокинетикаси пропорционал характерга эга.
Тамсулан АТМ препаратининг бир марталик дозасини овқатдан кейин қабул қилингандан кейин тамсулозиннинг қон плазмасидаги Смах кўрсаткичига тахминан 6 соатдан кейин, барқарор концентрациясига эса, препарат хар куни қабул қилингандан кейин – 5 чи суткасида эришилади.
Смах бунда бир марталик дозани қабул қилгандан кейин эришиладиган кўрсаткичга нисбатан тахминан 2/3 мартага юқори.
Тақсимланиши: эркакларда тамсулозин қон плазмаси оқсиллари билан тахминан 99% га боғланади.
Препаратнинг тақсимланиш ҳажми жуда оз (тахминан 0,2 л/кг).
Метаболизми: тамсулозин гидрохлориди биринчи ўтиш самарасига учрамайди ва ά1-адренорецепторларга юқори селективликни сақловчи фармакологик фаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан жигарда секин метаболизмга учрайди.
Фаол модданинг катта қисми ўзгармаган холда қонда бўлади.
Элиминацияси (чиқарилиши): тамсулозин ва унинг метаболитлари организмдан асосан сийдик билан чиқарилади.
Дозанинг тахминан 9% таъсир этувчи модданинг ўзгармаган кўринишида қолади.
Тамсулан АТМ препаратининг дозаси овқатдан кейин бир марта қабул қилингандан кейин ва қон плазмасида турғун концентрациясига эришилганда Т1/2 тахминан 10 ва 13 соатни ташкил қилади.
Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида қуйи сийдик чиқариш йўллари томонидан кузатиладиган функционал бузилишларни даволаш учун қўлланилади.
Катталар учун тавсия этиладиган доза – хар куни нонуштадан кейин суткада 1 капсулани ташкил этади; капсулани бутунлигича, ўтирган холатда ёки турган холатда сут ёки сув (тахминан 150 мл) билан ютиш керак; капсулаларни бутунлигича, чайнамасдан қабул қилиш керак, чунки бу, фаол ингредиентни ажралиб чиқишини модификацияланишига тўсқинлик қилади.
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (<1/100, <1/10); Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: бош айланиши (1,3%).
тамсулозин гидрохлоридига ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан ангионевротик Квинке шиши);ортостатик гипотензия;оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Тамсулозин гидрохлоридини атенолол, эналаприл, нифедипин ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланган дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.
Циметидин билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида тамсулозин концентрацияси ошади, фуросемид билан эса бирга қўлланганда – пасаяди, лекин бу даражалар норма чегарасида бўлганлиги туфайли, тамсулозинни дозасига махсус тузатиш киритишнинг зарурати йўқ.
Ин витро тадқиқотларда диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфарин тамсулозиннинг одам қон плазмасидаги эркин фракциясига таъсир қилмайди.
Худди шу тарзда тамсулозин диазепам, пропранолол, трихлорметиазид ва хлормадиноннинг одам қон плазмасидаги эркин фракциялари даражасини ўзгартирмайди.
Тамсулозин гидрохлоридини CЙП 3А4 кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда тамсулозин гидрохлоридининг таъсирини кучайишга олиб келиши мумкин.
Кетоконазол (CЙП 3А4 нинг маълум бўлган кучли ингибитори) билан мажмуада қўлланилиши Смах ва АУС мувофиқ равишда 2,2 ва 2,8 мартагача ошишига олиб келган.
Тамсулозин гидрохлориди ва пароксетинни (CЙП 2Д6 нинг кучли ингибитори) бир вақтда қўлланилиши Смах ва АУС ни мувофиқ равишда 1,3 ва 1,6 мартага ошишига олиб келган, аммо бу клиник аҳамиятга эга эмас.
Тамсулозин гидрохлоридини CЙП 3А4 нинг кучли ингибиторлари билан мажмуада CЙП 2Д6 паст метаболизми пациентларга буюриш мумкин эмас.
Тамсулозин гидрохлоридини CЙП 3А4 нинг кучли ва ўртача ингибиторлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бошқа ά1–адренорецепторлар блокатори билан бир вақтда қўлланганда гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.
Тамсулозин қабул қилган ёки қабул қилаётган айрим пациентларда, катаракта ва глаукомани олиб ташлаш юзасидан жарроҳлик аралашувлари вақтида атоник кўз қорачиғи синдроми (ИФИС, кўз қорачиғини торайиши варианти) аниқланган бу, бундай операцияларни ўтказишда асоратлар сонини ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Шу сабабдан катаракта ва глаукомани олиб ташлаш бўйича операциялар режалаштирилган пациентларга тамсулозинни буюриш тавсия этилмайди.
Одатда катаракта ва глаукомани олиб ташлаш бўйича операцияларни ўтказишдан 1-2 ҳафта олдин тамсулозин билан даволашни тўхтатиш керак.
Аммо тамсулозин билан даволашни тўхтатишни мақсадга мувофиқлиги ва даволашни тўхтатиш муддати хозирги вақтда аниқ белгиланмаган.
Операцияга тайёргарлик кўришда хирург-офталмологлар ИФИС билан боғлиқ кутилиши мумкин бўлган асоратларни огоҳлантириш мақсадида пациент тамсулозинни қабул қилганлиги (ёки қабул қилаётганини) билишлари керак.
Бошқа ά1-адренорецепторлар блокаторларини қўлланганда бўлгани каби, айрим холларда Тамсулан АТМ препаратини қўллаганда АБ пасайиши мумкин, баъзида бу хушдан кетиш холларига олиб келиши мумкин.
Ортостатик гипотензиянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида (бош айланиши, холсизлик) пациент юқорида эслатилган белгилар йўқолгунигача горизонтал холатда бўлиши керак.
Тамсулан АТМ препарати билан даволашни бошлашдан олдин, простата безининг хавфсиз гиперплазияси каби худди шундай симптомларни чақириши мумкин бўлган бошқа ёндош касалликларни аниқлаш мақсадида пациент тиббий текширувдан ўтиши керак.
Даволашни бошлашдан олдин простата безини ректал текширувини ўтказиш керак ва зарурат бўлганда – даволашда бошлашдан олдин ва даволаш вақтида бир хил даврдан кейин простата безининг специфик антиген даражаси (ПСА) ни аниқлаш учун тестни ўтказиш лозим.
Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <10 мл/мин) бўлган пациентларга препаратни жуда эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки Тамсулан АТМ препаратини бундай пациентларда клиник қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Тамсулозин гидрохлоридини CЙП 2Д6 томонидан метаболизми суст бўлган пациентларга CЙП 3А4 нинг кучли ингибиторлари билан мажмуада буюриш мумкин эмас.
Тамсулозин гидрохлоридини CЙП 3А4 нинг кучли ёки ўртача ингибиторлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (ўзаро таъсирга қаранг) Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Препарат фақат эркакларни даволаш учун қўлланади.
Болалар.
Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.
Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашд қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Бироқ пациентлар бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлиги хақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Оригинал ўрамда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дозани ошириб юборилиши оқибатида АБ ни кучли пасайган ҳолларида юрак-қон томир тизимининг нормал фаолиятини тиклашга қаратилган тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак (масалан, беморни горизонтал холатг келтириш керак).
Агар бу чора таъсир қилмаса, инфузион даволаш ўтказилади ва вазопрессор воситалар буюрилади.
Буйрак фаолиятини кузатиш ва умумий тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак.
Тамсулозинни қон плазмаси оқсиллари билан юқори даражада боғланиши туфайли, гемодиализ ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.
Препаратни кейинчалик яна сўрилишини тўхтатиш мақсадида сунъий равишда қусишни чақириши мумкин.
Препаратнинг анча катта қисми билан доза ошириб юборилган, пациентда фаоллаштирилган кўмир ва натрий судьяи каби паст осматик сурги воситаларини қўллаган ҳолда меъдани ювиш керак.
Рецепт бўйича
10 капсуладан ПВХ/алюмин фолгали контур-уяли ўрамда.
Контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон коробка қутига жойланган.