Тез-тез – 3% дан кўп, камроқ ҳолларда– 1-3%, кам ҳолларда-1% дан кам.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез (айниқса кекса, 65 ёшдан катта, анамнезида меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари бўлган пациентларда) – гастралгия, диарея; камроқ ҳолларда- стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъдани тўлиб қолиш ҳисси, кам ҳолларда – кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация ва/ёки қон кетиши билан – қоринда оғриқ , эпигастрал соҳада спазм ёки ачишиш, мелена, қон аралаш қусиш ёки “кофе қуйқаси” каби қусиш, жиғилдон қайнаши ва бошқалар), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда-ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия билан ёки усиз белда оғриқ ва/ёки азотемиялар, гемолитик уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), тез-тез сийиш, сийдик ҳажмини ошиши ёки камайиши, нефрит, буйракдаги бузилишлар оқибатидаги шишлар.
Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда- эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни ноаниқлиги).
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда-бронхоспазм ёки диспноэ, ринит, ўпка шиши, ҳиқилдоқ шиши (ҳансираш, нафасни қийинлашиши).
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кам ҳолларда-асептик менингит (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва\ёки бел мушакларини ригидлиги), гиперфаоллик (кайфиятни ўзгариши, безовталаниш), галюцинациялар, депрессия, психоз.
Юрак-қон томир тизими томонидан: камроқ ҳолларда – артериал босимни ошиши, кам ҳолларда – ўпка шиши, ҳушдан кетиш.
Қон яратиш аъзолари ва қон ивиш тизими томонидан: кам ҳолларда- анемия, эозинофилия, лейкопения, операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши, бурундан қон кетишлари, тўғри ичакдан қон кетиши.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси (шу жумладан, макулопапулёз тошма), пурпура, эксфолиатив дерматит (этни увишиши билан ёки усиз кечувчи иситма, гиперемия, терини зичлашиши ёки қипиқланиши, бодомча безларини шиши ва\ёки оғриши), эшакеми, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми).
Анафилакция ёки анафилактоид реакциялар (юз териси рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терини қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, кўз қовоғини шиши, периорбитал шиш, ҳансираш, нафасни қийинлашиши, кўкрак қафасида оғирлик, ҳуштаксимон нафас).
Бошқалар: тез-тез – шишлар (юз, болдирлар, тўпиқ, бармоқлар, товон шиши), тана вазнини ошиши; кам ҳолларда – кўп терлаш, тилни шиши, иситма.