Тагистарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи модда: бетагистин гидрохлориди 8,0 мг; 16,0 мг; 24,0 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 54,75/109,5/164,25 мг, повидон (коллидон 25) – 9,0/18,0/27,0 мг, картошка крахмали – 20,0/40,0/60,0 мг, лимон кислотаси – 2,0/4,0/6,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 3,0/6,0/9,0 мг, талк – 2,8/5,6/8,4 мг, магний стеарати – 0,45/0,9/1,35 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетагистин

Препаратнинг савдо номи:

Тагиста

Фармакалогик гуруҳи:

гистамин препарати.

Дори шакли:

таблеткалар.

деярли оқ ёки крем тусли оқ рангли, яссицилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар.

гистамин препарати.

N07CA01]

Тез сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши – паст. Қон плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти – 3 соат. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (2-пиридилсирка кислотаси) 24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади. Яримчиқарилиш даври – 3-4 соат.

келиб чиқиши турлича бўлган вестибуляр бош айланиши даволаш ва олдини олиш;бош айланиши ва бош оғриғи, қулоқларда шовқин, эшитишни зўрайиб борувчи пасайиши, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи синдромлар;Менер синдроми ёки касаллиги.

Ичга, овқат вақтида. Таблеткалар 8 мг: 1-2 таблеткадан кунига 3 марта. Таблеткалар 16 мг: ½-1 таблеткада кунига 3 марта. Таблеткалар 24 мг: 1 таблеткадан кунига 2 марта. Яхшиланиш одатда даволашнинг бошидаёқ кузатилади, турғун терапевтик самара икки ҳафта даволашдан сўнг юз беради ва бир неча ой даволаш давомида ўсиб бориши мумкин. Даволаш узоқ муддатли. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий аниқланади.

Меъда-ичак бузилишлари, тери қопламалари томонидан юқори сезувчанлик реакцияларини пайдо бўлиши (тошма, қичишиш, эшакеми), Квинке шиши.

препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;18 ёшгача бўлганлар (маълумотларнинг йўқлиги туфайли);ҳомиладорлик ва лактация даври (маълумотларнинг йўқлиги туфайли). Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги (шу жумладан анамнездаги), феохромоцитома, бронхиал астма. Даволаш вақтида кўрсатилган беморларни мунтазам равишда кузатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 8 мг, 16 мг ва 24 мг. 10 ёки 30 таблеткадан контур уяли ўрамда. 30, 50 ёки 100 таблеткадан полимер банкада. 10 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрамдан, 30 таблеткадан 1, 3 ёки 3 контур уяли ўрамдан ёки полимер банкада қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.