Тагерарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: секнидазол – 1 г; Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий карбоксиметилкрахмал, желатин, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза, макрогол-6000, титан диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

секнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Тагера

Фармакалогик гуруҳи:

протозойларга қарши восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ капсуласимон бир томони рискали, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

протозойларга қарши восита.

R01AV07

Ичга қабул қилинганидан сўнг яхши (тахминан 80%) сўрилади. 2 г секнидазолга тенг бўлган доза ичга юборилганидан сўнг, зардобдаги максимал концентрациясига учинчи соатга келиб эришилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 25 соатга тенг. Препарат секин, асосан сийдик билан (юборилган дозанинг тахминан 50% 1,2 соат давомида) чиқарилади. Секнидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралиб чиқади.

Тричомонас вагиналис томонидан чақирилган уретрит ва вагинит;ичак амёбиази;жигар амёбиази;лямблиозда қўлланилади.

Тагера препарати, асоратлардан сақланиш учун шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Ичга, овқатдан олдин, катта бўлмаган миқдордаги сув билан ёки ярим суюқ овқат билан аралаштириб ичилади. Тричомонас вагиналис келтириб чиқарган уретрит ва вагинит: Катталарга: бир марталик қабул 2 г бевосита овқатдан олдин қабул қилинади. Ичак амёбиази: Яққол симптомларга эга бўлган ўткир амёбиаз (ҳистолйтиcа шакли). Катталарга: бевосита овқатдан олдин 2 г бир марта қабул қилинади. Болалар: суткада тана вазнига 30 мг/кг га тенг бўлган бир марталик дозада (даволашнинг давомийлиги атиги бир кун) қабул қилинади. Клиник симптоматикаси бўлмаган амёбиаз (минута ва cйстиc шакллари): худди шундай суткалик дозада, бироқ 3 кун давомида қабул қилинади. Жигар амёбиази Катталар: суткада 1,5 г, бир ёки бир неча марта қабул қилишга бўлинади, бевосита овқатдан олдин 5 кун давомида қабул қилинади. Болалар: суткада 30 мг/кг дан, бир ёки бир неча марта қабул қилишга бўлинади, бевосита овқатдан олдин 5 кун давомида қабул қилинади. Эслатма: жигар амёбиазининг йиринглаш фазасида секнидазолни дренажлар ёрдамида йирингни олиб ташлаш ёки абсцессни олиб ташлаш билан бирга қабул қилиш керак. Лямблиоз Болалар: суткада 30 мг/кг га тенг бўлган бир марталик дозада (даволаш давомийлиги атиги бир кун) қабул қилинади.

Имидазол ҳосилаларини қабул қилганда кузатиладиган мумкин бўлган ножўя самаралар: энг кўп кузатиладиган ножўя самаралар: меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган меъда соҳасида оғриқ, оғизда металл таъми, глоссит, стоматит каби бузилишлар, эшакеми, ўртача даражадаги лейкопения (препаратни қабул қилиш тугаганидан сўнг лейкоцитларнинг миқдори нормага қайтади) кузатилади; Кам ҳолларда: бош айланиши, ҳаракатлар координациясини бузилиши, атакция, парестезия, периферик нейропатия кузатилади. Ҳозирги вақтгача секнидазолни қабул қилинганда, фақат овқат ҳазм қилишни бузилишлари (кўнгил айниши, қусиш, гастралгия) жуда кам кузатилган.

имидазолнинг ҳосилаларига ёки препаратнинг бирон бир инградиентига ўта юқори сезувчанлик;марказий нерв тизимини органик касалликлари, қон касалликлари (шу жумладан, анамнезида);3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун ва тана вазни 16 кг дан кам бўлган болалар);ҳомиладорлик;лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бирга қўллашдан сақланиш керак: Дисулфирам: психотик реакциялар, онгни чалкашиши; Алкогол: антабус реакцияси (юзга “қизиб кетиш” ҳисси, қусиш, тахикардия). Алкоголли ичимликлар ва алкогол сақлаган дори воситаларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Бирга қўллашда эҳтиёткорликни талаб қиладиган ҳолатлар: Ичга қабул қилиш учун қўлланадиган антикоагулянтлар (масалан, варфарин): антикоагулянт таъсирини кучайиши ва антикоагулянтнинг буйрак катаболизмини пасайиши ҳисобига қон кетиш, ҳавфини ошиши кузатилади. Бундай ҳолларда протромбин вақтини тез-тез аниқлаш ва ХНН (халқаро нормаллашган нисбат) ни мониторингини ўтказиш тавсия этилади, ва зарурат бўлганида секнидазол билан бутун даволаш курси давомида, шунингдек даволаш тугаганидан сўнг, яна 8 кун давомида перорал антикоагулянтнинг дозасини мувофиқлаштириш тавсия этилади.

Секнидазол билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Анамнезида қон касалликлари бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллашдан сақланиш керак. Препаратни узоқ вақт давомида қўллашни қон формуласини назоратида ўтказган афзал. Лейкопенияда даволашни давом эттириш эҳтимоли, инфекцион жараённи ривожланиш ҳавфига боғлиқ, Атакция, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларнинг неврологик статусини ҳар қандай ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб этади.

Ҳомиладорлик Ҳозирги вақтгача тўпланган тажриба, секнидазол ҳомиладорлик вақтида қўлланганида унинг фетотоксик таъсирини ва ҳомилада ривожланиш нуқсонларини шаклланиши учун қаратилган таъсирини баҳолаш учун етарли даражада ишонарли эмас. Демак, огоҳлантирувчи чора сифатида ҳомиладорлик вақтида секнидазолни буюрмаган афзал. Лактация Имидазол ҳосилаларини она сутига ажралиб чиқиши аниқланган, оғиз бўшлиғи ва анал соҳанинг шиллиқ қаватини кандидози, шунингдек имидазол ҳосилаларини (лекин секнидазол эмас) қабул қилган оналарни эмган гўдакларда диарея ҳоллари қайд этилган. Демак, бундай ҳолларда янги туғилган чақалоқлар шифокорнинг назорати остида бўлишлари керак ёки даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланмаган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишига гумон қилинганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак, меъдани ювиз, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

2 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолга блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пачкага жойланади. 10 пачкадан картон қутига жойланади.

3 йил.