Тафлопресс Ромфармрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тафлупрост – 0,0150мг; ёрдамчи моддалар: динатрия эдетати – 0,5000 мг, глицерол – 18,0000 мг, борат кислотаси – 5,0000 мг, тилоксапол – 1,5000 мг, поликватерниум-1 – 0,0100 мг, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси – пҲ 6,0±0,1 гача, тозаланган – 1,00 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тафлупрост

Препаратнинг савдо номи:

Тафлопресс Ромфарм

Фармакалогик гуруҳи:

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар, простагландинлар аналоги.

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ, рангсиз эритма.

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар, простагландинлар аналоги.

Сўрилиши Тафлупрост 0,0015% ли кўз томчилари иккала кўзга 8 кун давомида кунига бир марта томизилгандан кейин, тафлупрост кислотасининг плазмадаги концентрацияси паст ва 1 ва 8 кунлари ўхшаш бўлган. Плазмадаги концентарциялари доза юборилгандан кейин 10 минут ўтгач максимумга етган ва препарат юборилгандан кейин бир соатдан камроқ вақт аниқлаш чегарасидан пастроққа (10 пг/мл) пасайган. Смах нинг ўртача кўрсаткичи (24,4 и 31,4 пг/мл) ва АУC0-ласт (405,9 и 581,1 пг*мин/мл) 1 ва 8 кунлари ўхшаш бўлган, бу даволашни биринчи ҳафтаси вақтида дори воситасини турғун концентрациясига эришишини кўрсатади. Консервантли ва консерванциз дори шакллари орасида тизимли биокираолишлигида ҳеч қандай статистик аҳамиятга эга фарқлар аниқланмаган. Қуёнлардаги тадқиқотларда, консервантли ёки усиз тафлупрост 0,0015% ли кўз томчилари бир марталик томизилгандан кейин кўз ички суюқлигида тафлупростни сўрилиши бир хил бўлган. Тақсимланиши Маймунларда нишонланган тафлупростни иридоцилиар сохада ёки кўзнинг томирли пардасида, шу жумладан тўр парданинг пигментли эпителийсида махсус тақсимланиши бўлмаган, бу препаратни меланин пигментига яқинлигини кўрсатади. Каламушларда ўтказилган авторадиографик тадқиқотларда радиофаолликни энг юқори концентрацияси шох пардада, сўнг қовоқларда, склерасида, камалак пардада кузатилган. Кўздан ташқарида радиофаоллик кўз ёши аппаратига танглай, қизилўнгач ва меъда ичак йўллари, буйрак, жигар, ўт пуфаги ва қовуқда тақсимланган. Тафлупрост кислотасини ин витро шароитида одам зардоб албумини билан тафлупрост кислотасини 500 нг/мл да боғланиши 99% ни ташкил қилган. Биотрансформацияси Ин витро шароитида текширилган одамларда тафлупростни асосий метаболик йўли тафлупрост кислотасини фармакологик фаол метаболити хосил бўлиши билан гидролиз хисобланади, у кейинчалик глюкуронизация ёки бета-оксидланиш орқали метаболизмга учрайди. Бета-оксидланиш махсулотлари, фармакологик нофаол хисобланадиган тафлупрост кислотасининг 1,2-динор и 1,2,3,4-татеранор метаболитлари глюкуронизацияси ёки гидроксилизациясига учраши мумкин. Цитохром П450 (CЙП) фермент тизими тафлупрост кислотасининг метаболизмида иштирок этмайди. Қуённинг шох пардаси тўқималари ва тозаланган ферментлар билан тадқиқотларида, шу аниқланганки мураккаб эфирни тафлупрост кислотасигача гидролизи учун жавоб берадиган асосий эстераза – карбоксилестераза эканлиги аниқланган. Ацетилхолинестераза эмас балки бутирилхолинестераза хам гидролизга ёрдам бериши мумкин. Чиқарилиши 3Ҳ-тафлупрост (0,005% кўз томчилари; 5 мкл/кўз) кунига бир марта 21 кун давомида каламушларнинг икки кўзига юборилгандан кейин, радиофаол дозанинг умумий хажмидан тахминан 87% аҳлатда аниқланган. Сийдик билан чиқариладиган умумий дозанинг фоизи тахминан 27-38% ни ташкил қилади ва дозанинг тахминан 44-58% аҳлат билан чиқарилади.

очиқ бурчакли глаукома ва офталмогипертензияси бўлган пациентларда кўзни ички босимини ошиши;монотерапия сифатида қуйидаги пациентларда:гипотензив даволашда биринчи қатор препаратларига реакция етишмовчилиги билан, биринчи қатор препаратларини ўзлаштираолмаслиги ёки ушбу препаратларга қўллаш мумкин бўлмаган холатлар мавжудлигида;бета-блокаторларга қўшимча даволаш сифатида қўлланади. Тафлопресс Ромфарм 0,015 мг/мл кўз томчилари, эритма 18 ёшдан катталар учун мўлжалланган.

Тавсия этилган доза Тафлопресс Ромфарм препаратини бир томчиси шикастланган кўзнинг (кўзларнинг) конъюнктива бўшлиғига кунига бир марта кечқурун томизиш хисобланади. Дозани кунига бир марта ошириш мумкин эмас, чунки тез-тез қўлланиши кўзни ички босимини пасайиши самарасини камайтиришини мумкин. Кекса одамларда қўлланиши Кекса пациентларда дозани ўзгартириш зарурати йўқ. Болалар 18 ёшгача бўлган болаларда тафлупростни хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар йўқ. Буйрак/жигар етишмовчилигида қўлланилиши Тафлупрост жигар/буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда теширилмаган ва шунингдек ушбу гуруҳ пациентларида эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак.

Клиник тадқиқотларда 1200 пациентдан ортиқ, ёки монотерапия сифатида, ёки 0,5% ли тимололга қўшимча даволаш сифатида тафлупрост билан даволанган. Даволаш билан боғлиқ кўпроқ тез-тез маълумот кўз гиперемияси ножўя ҳолати бўлган. Улар Европа ва АҚШ да тафлупростни клиник тадқиқотларида иштирок этувчи тахминан 13% пациентда пайдо бўлган. Кўпгина холларда кўз гиперемияси енгил даражада бўлаган ва мухим тадқиқотларда иштирок этувчи ўртача 0,4% пациентларда даволашни бекор қилишга олиб келган. Даволаш билан боғлиқ кейинги ножўя самаралар Европада ва АҚШ да тафлупрост билан клиник тадқиқотлар вақтида кейинги 12 ой кузатувда маълум бўлган: Ҳар бир ножўя реакцияларни тез-тезлиги тоифалари камайиш тез-тезлиги тартибида кўрсатилган.

Тафлупрост таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддаларининг биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Одам организмида ўзаро таъсирлар кутилмайди, чунки кўзга томизилгандан кейин тафлупрост тизимли концентрацияси ниҳоятда паст ҳисобланади. Шундай қилиб, конкрет ўзаро таъсир тадқиқотлари тафлупростни бошқа дорилар билан ўзаро таъсири ўтказилмаган. Клиник тадқиқотларда тафлупрост тимолол билан бир вақтда ўзаро таъсир белгиларисиз қўлланган.

Даволашни бошлашдан олдин, пациентлар киприкларни ўсиши имкони ҳақида, қовоқ терисини тўқлашиши ва камалак парда пигментациясини ошиши ҳақида хабардор бўлишлари керак. Бу ўзгаришлардан айримлари перманентли бўлиши мумкин ва агар препарат фақат бир кўзга томизилса кўзлар ўртасида фарқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Камалак парда доғлари ўзгариши аста-секин юз беради ва бир неча ой давомида сезиларсиз бўлиши мумкин. Кўз рангини ўзгариши асосан аралаш рангли камалак пардаси бўлган пациентларда кузатилади, масалан кўк-жигарранг, кул ранг-жигарранг, сариқ-жигарранг ва яшил-жигарранг. Кўзлар ўртасида гетерохромия хавфи, бутун ҳаёт давомида бўлиши шубҳасиздир. Неоваскуляр, ёпиқбурчакли, торбурчакли ёки туғма глаукомада тафлупростни қўлланилиши тажрибаси йўқ. Афакияли, доғли ёки псевдоэксфолиатив глаукомали пациентларда тафлупростни қўллаш фақат чегараланган тажрибаси мавжуд. Афакия пациентларда, псевдофакия пациентларда кўз гавҳари орқа капсуласини йиртиғи ёки кўз олди камерасига кўз гавҳари имплантацияси ёки макула ёки ирит/увеит кистоз шишини ривожланиши хавф омили маълум пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Оғир астмаси бўлган пациентларда қўллашда ҳеч қандай тажрибаси йўқ. Бундай пациентлар даволашни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Туғруқ ёшидаги аёллар/контрацепция Туғруқ ёшидаги аёллар агар мувофиқ контрацепция чоралари қўлланмаса тафлупростни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик Тафлупростни ҳомиладор аёлларда қўлланилиши хақида етарлича маълумотлар йўқ. Тафлупрост ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила/янги туғилган чақалоққа ножўя фармакологик таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар репродуктив токцикликни кўрсатди. Шундай қилиб, Тафлопресс Ромфармни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, агар бу қатъий зарур бўлган ҳолдагина истисно қилиб бўлмайди (бошқа даволаш чоралари бўлмаса). Эмизиш Тафлупрост ёки унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтиши маълум эмас. Каламушлардаги тадқиқотлар тафлупростни ва/ёки унинг метаболитларини маҳаллий қўллангандан кейин кўкрак сутига чиқарилишини кўрсатди. Шу тариқа, тафлупрост тафлупростни кўкрак билан эмизиш вақтида қўллаш мумкин эмас. Фертиллик Урғочи ва эркак каламушларда вена ичига тафлупростни кунига 100 мкг/кг гача дозада юборилганда уруғланиш ва фертиллик қобилияти аниқланмаган.

2-8°C ҳароратда сақлансин, оригинал ўрамда.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар бўлмаган. Кўзга томизилгандан кейин дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида даволаш симптоматик бўлиши керак.

Рецепт бўйича

0,015 мг/мл ли кўз томчилари. 2,5 мл дан эритма 5 мл сиғимли полимер қопқоқли химоя халқаси билан полимер флакон-томчилагичга жойланган. Бир флакон-томчилагичдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил. Флакон очилгандан кейин 4 ҳафта давомида қўллаш керак.