Супервелгра 100рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 100 мг силденафил; 60 мг дапоксетин; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, тозаланган сув, лактоза, натрий кроскармеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, изопропил спирти, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган талк, магний стеарати, гипромеллоза (Е15), полиетиленгликол (6000), титан диоксиди, Cолор бриллиант блуэ ФCФ лаке бўёвчиси, дихлорметан, Cолор индиго cармине лске бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

силденафил ва дапоксетин

Препаратнинг савдо номи:

Супервелгра-100

Фармакалогик гуруҳи:

потенцияни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

таблеткалар

мовий рангли, ромб шаклидаги, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “100” гравировкаси бўлган ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

потенцияни мувофиқлаштириш учун восита.

G04BE03.

Супервелгра турли оғирлик даражадаги эректил дисфункцияси ва муддатидан олдинги эякуляцияси, шунингдек уларни қўшилиши бўлган 18 ёшдан катта эркакларга буюрилади.

Препарат ичга 1 таблеткадан кунига 1 марта мўлжалланган жинсий яқинликдан бир-икки соат олдин қабул қилинади. Таблеткани етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак.

Препарат қўллаш учун хавфсиз ҳисобланади, лекин кам ҳолларда вақтинчалик характерли қуйидаги ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин: бош оғриғи, юзга қон оқиб келиши, бурун битиши, диспепсия, диарея, кўнгил айниши. Бу тарқалган ножўя таъсирлари сувсизланиш билан боғлиқ ва одатда сувни истеъмол қилишни кўпайтириши ҳисобига камайтирилади. Камроқ тарқалган ножўя таъсирлари: тасвирни ёйилиши, ҳаворанг ва яшил рангларни кўришни ўзгариши кўринишидаги кўришни аҳамияциз ёмонлашиши, ёруғликка сезувчанлик. Юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлари хавфли эмас ва одатда препаратни қабул қилишга мослашган сари камайиб боради. Одатда, бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш талаб этилмайди. Жиддий ножўя самаралари (жуда кам ҳолларда учрайди): 4 соатдан кўпроқ эрекция (приапизм), кўришни аҳамиятли пасайиши ёки йўқотилиши, эшитишни аҳамиятли пасайиши ёки йўқотилиши. Бундай ножўя самаралари жуда кам ҳолларда учрайди. Юқорида санаб ўтилган симптомлардан бири ёки бир нечтаси кузатилганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва дархол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Ҳозирги вақтда дапоксетин билан расмий қайд этилган дориларнинг ўзаро таъсирини ҳоллари мавжуд эмас. Қуйидаги дори воситалари билан препаратни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас: Нитроглицерин (тринитронол), изосорбит мононитрати, нитратларни сақловчи ҳар қандай бошқа препаратлар, шу жумладан попперсларни; нитропруссид натрий; амилнитрит (попперслар); замбуруғларга қарши препаратлар ёки итраконазол, кетоконазол (замбуруғли кандидозни даволаш учун кремлар хавфсиз ҳисобланади) каби антимикотиклар; мибефрадил; эритромицин; циметидин; риқампицин; антидепрессантлар, СҚҚОСИ, СНРИ, литий; трициклик антидепрессантлар: монооксидаза ингибиторлари (МАО); серотонин гуруҳининг барча дорилари ва асосан сератонинергик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар, шу жумладан Л-триптофан, триптан, трабадол, линезолид, далачой; CЙП3А4 ингибиторлари; протеаза ингибиторлари ва ОИТВ ва бошқа вирусларни даволаш учун полимераза ингибиторлари.

Препарат жигар фаоллиятини бузилишлари бўлган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, шунингдек бир вақтда цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) қабул қилаётган беморларда силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради. Бу препаратнинг самарасини оширибгина қолмай, балки ножўя самараларни ҳам пайдо бўлишини чиқариши мумкин. Бундай гуруҳ беморларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат бош айланишини ва кўришнинг бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун ательени бошқариш ва техникадан фойдаланишдан олдин, пациентлар препаратга нисбатан ўз реакцияларини баҳолашлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Соғлом кўнгиллилардаги тадқиқотларда препаратни бир марталик 800 мг гача дозада қабул қилинганидаги ножўя таъсирлари, унинг кам дозада қабул қилинганидагилари билан деярли мос келади, аммо нисбатан кўпроқ  учрайди. Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ препаратнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланиб, сийдик билан чиқарилмайди.

Рецепт бўйича

4 таблетка блистер ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.

36 ой.