Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 мл эритма сақлайди: фаол моддалар: 49,6 мг ДЛ сулфокамфора кислотаси, 50,4 мг новокаин асоси; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.
Препаратнинг савдо номи:
Сулфокамфокаин-Дарница
Фармакалогик гуруҳи:
нафас аналептиклари.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.
нафас аналептиклари.
R07A B.
Сулфокамфокаин-Дарница препарати тери остига, мушак ичига, вена ичига юборилганида тез сўрилади.
Организмда метаболизм жараёнида оксидланишга ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияга учрайди.
Метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади, бунда сийдик препарат ҳидига эга бўлади Қисман чиқарилаётган нафас билан, нафас йўллари ва сафро билан чиқарилади.
Ўткир ва сурункали нафас етишмовчилиги; гериатрияда ўткир юрак етишмовчилиги; пневмонияда ва бошқа инфекцион касалликларда нафасни сусайиши; кардиоген ва анафилактик шок; алкогол билан заҳарланиш, ухлатувчи воситалар билан заҳарланишнинг енгил шакллари.
Препаратни тери остига, мушак ичига ёки вена ичига (секин, оқим билан ёки томчилаб) катталарга 2 мл бир марталик дозада буюрилади.
Суюлтириш учун натрий хлоридининг 0,9% эритмасини қўллаш керак.
Зарурати бўлганида препаратни суткада 2-3 марта қўллаш мумкин.
Катталар учун максимал суткалик доза – 12 мл.
Ўткир ҳолатларда препарат вена ичига юборилсин.
Сурункали нафас етишмовчилиги ва юрак етишмовчилигида препарат мушак ичига ёки тери остига қўлланилади.
Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилиши мумкин.
Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан: метгемоглобинемия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, юракни уриб кетиши, кўкрак қафасда оғриқ.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезиялар, тиришишлар.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспепсик бузилишлар.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик шок, тери тошмалари, қичишиш, гиперемия, эшакеми.
Бошқалар: иситма, ихтиёрсиз сийиш.
Камфорага, новокаинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқ, тиришиш реакцияларига мойиллик.
Препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда қуйидагилар бўлиши мумкин: марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратлар билан – бу препаратларнинг таъсири сусаяди; антихолинестераз воситалар билан – бу воситаларнинг таъсири сусаяди; суксаметоний билан – суксаметоний чақирган нерв-мушак блокадаси узаяди; МАО ингибиторлари билан – артериал гипертензия хавфи ошади; юрак гликозидлари, сийдик ҳайдовчи воситалар, аналгетиклар, стероид гормонлар билан – сулфокамфокаиннинг аналептик таъсири кучаяди; Препарат баъзида 5-фторурацил билан кимёотерапия ўтказилганда ножўя самараларни сусайтириш учун қўлланилади.
Препаратни қўллаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Артериал гипотензияси (новокаинни гипотензив таъсири) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллансин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Далилларга асосланган тиббиётда Сулфокамфокаин-Дарницани ҳомиладорлик даврида қўлланилиши ҳақида конферансьеив маълумот йўқ, шунинг учун ҳомиладорларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препаратни эмизиш даврида она сутига киришини инкор қилиб бўлмайди, шунинг учун препаратни қўллашда эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар.
Препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, бош айланишини пайдо бўлиши ҳолларида эса диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, ўткир заҳарланишда – юзни қизариши, патологик ҳаракат фаоллиги, алаҳсираш, тутқаноқсимон тиришишлар.
Даволаш: антипсихотик ва тиришишга қарши воситалар.
Яққол психомотор қўзғалишда – транквилизаторлар ёки тинчлантирувчи воситалар қўлланади.