Сулфацил натриярецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сулфацетамид натрий – 200 мг; ёрдамчи моддалар: натрий тиосулфати – 1,5 мг, хлорид кислотасининг 1 М эритмаси – рН 7,7-8,7 гача, тозаланган сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулфацетамид

Препаратнинг савдо номи:

Сулфацил-натрия

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал синтетик восита (сулфаниламид).

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

антибактериал синтетик восита (сулфаниламид).

S01AB04

Маҳаллий қўлланилганда шох парадада (тахминан 3 мг/мл), олд камера суюқлигида (тахминан 0,5 мг/мл) ва камалак пардада (тахминан 0,1 мг/мл) сулфаниламидларнинг Смах га аппликациядан кейин биринчи 30 минутда эришилади. Оз миқдори (0,5 мг/мл дан кам) кўз олмаси тўқималарида 3-4 соат давомида сақланади. Шох парда эпителийси шикастланганда сулфаниламидлар пенетрацияси кучаяди.

Конъюнктивит, блефарит, шох парданинг йирингли яраси, янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш ва даволаш, катталарда гонореяли ва хладимияли касалликларда қўлланади.

Конъюнктивал қопчага 1-2 томчидан суткада 5-6 марта томизилади. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун – ҳар бир конъюнктивал қопчага бевосита туғилгандан кейин 2 томчидан ва 2 соатдан кейин 2 томчидан томизилади.

Ачишиш, кўз ёши оқиши, санчиқ, кўзларда қичишиш, аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Прокаин ва тетракаин билан бирга қўллаш сулфацил натрийнинг бактериостатик самарасини пасайтиради. Сулфацил натрийни кумуш тузлари билан бирга қўлланилганда номутаносиблик кузатилади. Хлорамфеникол билан бир вақтда буюриш хлорамфениколнинг ножўя таъсири ривожланиши хавфини оширади.

Фуросемид, тиазид диуретиклар, сулфонилмочевина ҳосилалари ёки карбоангидраза ингибиторларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда сулфацетамидга юқори сезувчанликка эга бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш вақтида қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Агар кутилган даволовчи самара бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар ривожланиши хавфидан юқори бўлса, ҳомиладорлар ва эмизикли оналарни даволаш учун сулфацетамидни даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Сулфониламидлар йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.

Шифокор рецептисиз

Кўз томчилари 20%. 5, 10 мл дан томчилагич-тиқин ва қопқоқча билан герметик беркитилган стерил полимер флакон-томчилагичда. 5, 10 мл дан бураладиган қопқоқча билан герметик беркитилган, Ботеллпаcк ишлаб чиқариш линиясида “блоw-филл-сеал” “пушлаш-тўлдириш-пайвандлаш” технологияси асосида тайёрланган стерил полимер флакон-томчилагичда. 1 полимер флакон-томчилагичдан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил. Флакон-томчилагич очилгандан кейин 30 сутка давомида ишлатилсин.