Сулфацил rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл томчи қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 200 мг ёки 300 мг сулфацил натрий; Ёрдамчи моддалар: натрий тиосулфати; рН 8,0 гача 1 М хлорид кислотаси; инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Сулфацил

Фармакалогик гуруҳи:

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Сулфаниламидлар.

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Сулфаниламидлар.

S01A B04.

Препаратнинг таъсирига сезгир бактериялар чақирган кўзнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: конъюнктивитлар, блефаритлар, шох парданинг йирингли яралари, катталар ва болалардаги кўзнинг гонореяли касалликлари. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш.

Катталарга Сулфацилнинг 300 мг/мл эритмаси шикастланган кўзга 2-3 томчидан суткада 5-6 марта (ҳар 4-5 соатда) қўлланади. Болаларга Сулфацилнинг 200 мг/мл эритмаси шикастланган кўзга 1-2 томчидан суткада 4-5 марта қўлланади. Даволаш курсининг давомийлигини касалликнинг характери ва оғирлигига қараб шифокор белгилайди. Курснинг ўртача давомийлиги – 7-10 кун. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун, бевосита туғилганидан кейин ҳар бир кўзга Сулфацилнинг 300 мг/мл эритмаси 2 томчидан томизилади, сўнгра 2 соат ўтгач 2 томчидан томизилади.

Айрим ҳолларда кўз тўқималарини таъсирланиши (қизариш, қичишиш, қовоқларни шиши, ачишиш, кўз ёшини оқиши), аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Анамнезидаги препаратнинг компонентларига ва сулфаниламидларга ўта юқори сезувчанлик.

Новокаин, дикаин, анестезин билан бирга қўлланганида бактериостатик самараси камаяди; дифенин, ПАСК, салицилатлар Сулфацилнинг токциклигини кучайтиради; билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар билан қўлланганида уларнинг специфик фаоллиги ошади. Сулфацил маҳаллий қўлланганида кумуш тузлари билан номутаносиб.

Фуросемид, тиазид диуретиклар (гидрохлоротиазид), сулфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид), карбоангидраза ингибиторларига (диакарб) юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар, Сулфацилга юқори сезувчанликка эга бўлишлари мумкин. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Сулфацил терапевтик дозаларда фақат шифокорнинг буюриши бўйича “хавф/фойда” нисбатини ҳисобга олиб қўлланади. Болалар. Препарат болаларни даволаш учун қўлланади. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Аниқланмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8ºС дан 15ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Препарат тез-тез қўлланганида қовоқларни қизариши, қичишиши, шиши, кўзнинг шиллиқ қаватини аҳамиятли даражада таъсирланиши мумкин. Бундай ҳолларда даволаш Сулфацилнинг пастроқ концентрацияси билан давом эттирилади, зарурати бўлган ҳолда препарат бекор қилинади ва симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепциз

5 ёки 10 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

2 йил. Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати – 28 сутка.