СУЛФАРГИНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда – 10 мг кумуш сулфадиазини; ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, пропиленгликол, цетостеарил спирти, глицерил моностеарати 40-55, полисорбат-80, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув 1 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулфадиазин.

Препаратнинг савдо номи:

СУЛФАРГИН

Фармакалогик гуруҳи:

сиртга қўллаш учун микробларга қарши препарат, сулфаниламид.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма.

оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли суртма.

сиртга қўллаш учун микробларга қарши препарат, сулфаниламид.

D06BA01

Сўрилиши Маҳаллий қўлланилганида жароҳатга суртилган суртманинг умумий миқдоридан 1% гача кумуш ионлари ва 10% гача сулфадиазин сўрилиши мумкин. Соғлом тери орқали қон оқимига сўрилмайди, куйиш пуфакларида қўлланилганида сўрилиши ошади. Қонда сулфадиазиннинг концентрацияси 10-20 мкг/мл га етади, препаратни тананинг катта юзаларига қўлланилганида юқорироқ концентрацияларига эришиш мумкин. Тақсимланиши ва метаболизми Сулфадиазин организмнинг тўқима ва суюқликларида кенг тақсимланади, орқа мия суюқлигида 32-65% ва қон зардобида 14-30% концентрацияларга эришиб, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, шунингдек йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига ажралади. Микробиологик фаол бўлмаган, аммо токсик метаболитларини ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Кумуш асосан жигар ва талоққа тарқалади, барча аъзолар ва тўқималарда мелатонин, албумин ва макроглобулинларни боғлайди. Чиқарилиши Сулфадиазин организмда тўпланмайди ва тахминан ярми ўзгармаган шаклда сийдик билан тез чиқарилади; камроқ қисми сафро билан чиқарилади. 72 соат давомида сўрилган сулфадиазиннинг 60-80% метаболитлари ва ўзгармаган шаклда сийдикда аниқланади. Сийдикнинг ишқорий муҳитида чиқарилиши кучаяди. Сўрилган кумушнинг катта қисми сафро билан чиқарилади.

Инфекцияланган куйган жароҳатларни олдини олиш ва даволаш.Инфекцияланган тери яралари ва ётоқ яраларни қўшимча даволаш.Терини кўчириб ўтказилган соҳалари ва катта шилинишларни инфекцияланишини қўшимча профилактикасида қўлланади.

Сиртга қўлланади. Суртмани катта юзаларда қўлланилганида буйрак ва жигар фаолиятини ва қон шаклли элементлари миқдорини назорат қилиш керак. Пациентга ишқорий суюқликни кўп миқдорда бериш керак. Некротик тўқималарни жаррохлик йўли билан олиб ташланганидан кейин суртма шикастланган соҳага суткада 1-2 марта стерил боғлам ёки очиқ усулда юпқа қават қилиб суртилади. Максимал бир марталик доза – 300 г ни ташкил этади. Даволаш 3 хафтагача давом этади.

Маҳаллий реакциялар Суртма кам ҳолларда маҳаллий таъсирловчи таъсир (қисқа муддатли ачишиш, оғриқ) чақириши мумкин, у 5-10 минутдан кейин ўтиб кетади. Пациентда юқори сезувчанлик бўлганида аллергик реакциялар – ачишиш ҳисси, тошма, қичишиш пайдо бўлиши мумкин. Тизимли реакциялар Куйган катта соҳаларни узоқ муддат даволаганда қон плазмасида сулфадиазиннинг тизимли қўллашда ҳосил бўладиган концентрациясига тенг концентрацияси ҳосил бўлиши мумкин. Сулфаниламидларга характерли ножўя таъсирлар: кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, глоссит, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришишли спазмлар, кристаллурия, гематурия, гормонлар синтезини сусайиши, буйракни токсик шикастланиши, лейкопения, тромбоцитопения, эозинофилия пайдо бўлиши мумкин. Узоқ муддат даволаш ёки терининг катта юзаларини даволаш натижасида тўқималарда кумушни тўпланиши ва аргирия (терини бироз кулранг тус олиши) пайдо бўлиши мумкин.

Кумуш сулфадиазинига, бошқа сулфаниламидларга ва/ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига юқори сезувчанлик. Туғма глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги (катта юзаларда қўлланилганида гемолиз пайдо бўлиши мумкин). Кўп миқдорда экссудация билан чуқур йирингли ва куйган жароҳатлар (мақсадга мувофиқ эмас). Чала туғилган болалар, янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликгача бўлган болалар (ядроли сариқлик пайдо бўлиши хавфи сабабли). Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Жароҳатни ферментатив тозалайдиган воситаларни фаолсизлантириши мумкин, шунинг учун ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Кумуш сулфадиазини юқори концентрацияларда ўртача цитотокцикликка эга ва фибробластларни ўсишини сусайтириши мумкин, шунинг учун ИИ даражали куйишларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кумушнинг ярим чиқарилиш даври давом муддатлилиги, шунингдек сулфадиазинни буйрак паренхимасининг токсик шикастланишини чақириш қобилияти туфайли, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Сулфадиазин сийдикда эримайдиган кристалларни ҳосил қилиши ва буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келувчи буйракда гломеруляр ўзгаришларни чақириши мумкин. Агар кумуш сулфадиазини билан даволашни узоқ муддат ўтказиш ёки препаратни куйган катта юзаларга қўлланилса, лейкопения, тромбоцитопения ёки эозинофилия пайдо бўлиши хавфи туфайли қон таркибини мунтазам назорат қилиш керак. Микробларга қарши таъсирга эга бошқа препаратларни қўллагандаги каби суперинфекция пайдо бўлиши мумкин. Препарат ёрдамчи моддалар сифатида метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат сақлайди, улар аллергик реакциялар (шу жумладан секинлашган турдаги), айрим ҳолларда – бронхоспазм чақириши мумкин. Суртма шунингдек маҳаллий тери реакциялари (масалан, контакт дерматит) чақирувчи цетостеарил спирти ва терини таъсирланишини чақирувчи пропиленгликол сақлайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида кумуш сулфадиазинини қўллашнинг хавфсизлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун бу даврда суртмани қўллаш мумкин эмас.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Куйган катта соҳаларни узоқ муддат даволаганда қон плазмасида сулфадиазиннинг тизимли қўллашда ҳосил бўладиган концентрациясига тенг концентрацияси ҳосил бўлиши мумкин ва шунинг учун барча сулфаниламидларни тизимли қўллаш билан боғлиқ ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин (Ножўя таъсирлари бўлимига қаранг). Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

50 г дан суртма алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.