Ҳозирги вақтда Сукрофер препаратини юборилиши билан боғлиқ бўлган қуйидаги нохуш кўринишлар маълум.
Хамма белгилари жуда кам ҳолларда кузатилган (ривожланиш тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% дан катта ёки тенг).
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хушдан кетиш, парестезиялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, тахикардия, АБ пасайиши, коллаптоид ҳолатлар, қизиб кетиш хисси, юзни қизиб кетиши.
Нафас аъзолари томонидан: бронхоспазм, ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда тарқоқ оғриқлар, эпигастрал соҳада оғриқ, диарея, таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш.
Тери қопламлари томонидан: эритема, қичишиш, тошма, пигментацияни бузилиши, кўп терлаш.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши, миалгия, оёқ-қўлларда оғриқ.
Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакциялар, юзни шиши, ҳиқилдоқни шиши.
Умумий характерга эга бўлган бузилишлар ва инекция жойидаги реакциялар: астения, кўкракда оғриқ, кўкракда оғирлик хисси, холсизлик, периферик шишлар, юборилган жойда оғриқ ва шиш (препарат айниқса экстравазал бўшлиққа тушганида), лоҳаслик ҳисси, терини оқариши, тана ҳароратини кўтарилиши, этни увишиши бўлиши мумкин.