Суферрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20 мг темир темир (ИИИ) гидроксиди сахароза комплекси кўринишида; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

темир (ИИИ) гидроксиди сахароза комплекси кўринишида

Препаратнинг савдо номи:

Суфер

Фармакалогик гуруҳи:

Парентерал юбориш учун анемияга қарши воситалар. Темир препаратлари.

Дори шакли:

вена ичига инекция учун эритма.

жигарранг рангли сувли эритма.

Парентерал юбориш учун анемияга қарши воситалар. Темир препаратлари.

V03AS02

59Фе ва 52Фе билан белгиланган 100 мг темир гидроксиди сахароза комплекси ферокинетикасини ўрганиш темир танқислиги бўлган, анемия, ренал анемия ёки функционал темир танқислиги бўлган 6 пациент ўртасида ўтказилган. Препарат юборилганидан кейин 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача давр давомида 59Фе ни эритроцитлар томонидан максимал ўзлаштирилиши 59% дан 97% гача оралиғида бўлган. Тақсимланиши. Таркибида 100 мг темирни сақлайдиган Суфер® препаратининг бир марталик дозаси вена ичига юборилганидан кейин темирнинг максимал концентрацияси 10 минутдан сўнг кузатилган ва 538 ммол/л ўртача қийматга эришган. Марказий камеранинг тақсимлаш ҳажми плазма ҳажмига (тахминан 3 литр) яхши мос келган. Юборилган темир тезда плазмадан озод бўлган, ярим чиқаришнинг якуний даври 6 соатни ташкил этган. Мувозанатли концентрацияда тақсимлаш ҳажми 8 литрни ташкил этган, бу темирни биологик суюқликларда кучсиз тарқалишини кўрсатади. Трансферин билан ташилган темир 24 соатда тахминан 31 мг ни ташкил қилган. Метаболизми. Вена ичига юборилганидан кейин комплексдаги темир кўпроқ жигар, талоқ ва суяк кўмигига кўпроқ таъсир этган. Иккинчи босқичда темир гемоглобин, миоглобин ва таркибида темир сақлайдиган бошқа ферментларни синтез қилиш учун ишлатилади ёки ферритин кўринишида жигарда сақланади. Чиқарилиши. Темирни инекциядан кейин дастлабки 4 соат давомида буйраклар орқали ажратиб умумий клиренснинг 5% дан кам миқдорига тўғри келган. 24 соатдан сўнг қон зардобида темирнинг умумий концентрацияси дастлабки (юборишдан олдинги) даражага қадар камайган ҳамда сахарозанинг буйраклар орқали чиқарилиши юборилган дозанинг тахминан 75% ни ташкил этган.

Препарат қуйидаги темир танқислиги ҳолатларида: темир ўрнини тезда тўлдириш зарурати бўлганида;перорал қабул қилинувчи темир препаратларини ўзлаштира олмайдиган ёки уларни мунтазам қабул қилишга риоя этмайдиган пациентларга;овқат ҳазм қилиш йўлларида перорал қабул қилинувчи темир препаратлари самара бермайдиган фаол яллиғланиш касалликлари мавжуд бўлганида қўлланилади.

Суфер® фақт вена ичига юборилади. Препаратни юбориш аста-секинлик билан амалга оширилувчи инекция, вена ичига томчилаб юбориладиган инекция ёки диализ тизимининг веноз сохасини бевосита юбориш орқали бажарилади. Ушбу дори воситаси мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган. Суфер® препаратининг биринчи терапевтик дозаси билан даволашни бошлашдан олдин тест-доза ўтказилиши лозим. Бунда реанимация воситаларига эга бўлиш зарур. Агар камида 15 минут давом этувчи кузатув даврида ножўя таъсирлар пайдо бўлмаса, даволаш дозасининг қолган қисмини юбориш мумкин. Вена ичига томчилаб юбориш. Суфер® препаратини артериал гипотензия ривожланиши хавфини ва эритмани вена атрофидаги бўшлиққа тушиши хавфини камайтириш мақсадида томчили инфузия йўли билан юбориш афзал. Суфер® юборилишидан бевосита олдин уни 0,9% ли натрий хлориди эритмасида 1:20 бўлган максимал нисбатда эритиш зарур, масалан: 1млСуфер® (20 мг темир) максимум 20 мл 0,9% ли натрий хлориди стерил эритмасида;5 млСуфер® (100 мг темир) максимум 100 мл 0,9% ли натрий хлориди стерил эритмасида;25 млСуфер® (500 мг темир) максимум 500 мл 0,9% ли натрий хлориди стерил эритмасида эритилади. Эритманинг барқарорлигини таъминлаш учун Суфер® препаратини физиологик эритманинг тавсия этилганидан кўра каттароқ ҳажмларда эритилишига йўл қўйилмайди. Ҳосил қилинган эритмани қуйидаги тезликда: 100мг темирни камида 15 минут давомида;200мг темирни камида 30 минут давомида;300мг темирни камида 1½ соат давомида;400мг темирни камида 2½ соат давомида;500мг темирни камида 3½ соат давомида юбориш тавсия этилади. 1 кг тана вазнига 7 мг темирни ташкил этувчи бир марталик максимал дозани препаратнинг умумий дозасидан қатъий назар, энг камида 3,5 соат давомида юбориш лозим. Пациент ўзлаштира оладиган максимал суткалик доза инфузия кўринишида кўпи билан ҳафтада бир марта буюрилиши мумкин. Томчилаб юбориладиган биринчи инфузияни бошлашдан олдин катталар ва тана вазни (14 кг дан ортиқ бўлган болаларга 20 мг темир ва тана вазни 14 кг дан кам бўлган болаларга кунлик дозанинг ярмиси (ҳар килограммга 1,5 мг темир) 15 минут давомида тест-доза ўтказилиши зарур. Ножўя ҳолатлар мавжуд бўлмаганида эритманинг қолган қисмини тавсия этилган тезликда юборилиши мумкин. Вена ичига оқим билан юбориш. Суфер® шунингдек суюлтирилмаган эритма кўринишида вена ичига минутига 1 мл тезликда аста-секинлик билан юборилиши мумкин (5 мл Суфер (100 мг темир) 5 минутда юборилади), бироқ 1 инекция учун эритманинг максимал ҳажми 10 мл Суфер (200 мг темир) дан ошмаслиги керак. Препаратни юборишдан олдин катталар ва тана вазни 14 кг дан ортиқ бўлган катталар ва болаларга 1 мл (20 мг темир), тана вазни 14 кг дан кам бўлган болаларга кунлик дозанинг ярмиси (ҳар килограммга 1,5 мг темир) аста-секин 1-2 минут давомида тест-доза ўтказилиши зарур. Агар камида 15 минут давом этувчи кузатув даврида ножўя таъсирлар пайдо бўлмаса, даволаш дозасининг қолган қисмини юбориш мумкин. Суфер® вена ичига инекция юбориш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда тизимнинг веноз соҳасига бевосита юбориш орқали юборилиши мумкин. Дозани ҳисоблаш. Доза бемор организмида темирнинг умумий танқислигига мувофиқ шахсий равишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: темирнинг умумий танқислиги (мг) = тана вазни (кг) х (Ҳб нормал даражаси (г/л) – пациентнинг Ҳб даражаси (г/л)) х 0,24 * + заҳирадаги темир (мг). Тана вазни 35 кг дан кам бўлган пациентлар учун: Ҳб нормал даражаси – 130 г/л, заҳирадаги темир миқдори – тана вазнининг ҳар бир кг га 15 мг. Тана вазни 35 кг дан кўп бўлган пациентлар учун: Ҳб нормал даражаси – 150 г/л, заҳирадаги темир миқдори – 500 мг. Коэффициент 0,24 = 0,0034х0,07х1000 (темирнинг Ҳб даги миқдори = 0,34%, қон ҳажми = тана вазнидан 7%, коэффициент 1000 = “г” ларни “мг” ларга ўтказиш). Суфер® препаратининг юборилиши зарур бўлган умумий ҳажми (мл да) =темирнинг умумий танқислиги (мг) 20мг/мл. Тана вазниСуфер® препаратини юбориш учун кумулятив терапевтик дозаси(кг)Ҳб 60 г/лҲб 75 г/лҲб 90 г/лҲб 105 г/л Суфер®, млФе, мгСуфер®, млФе, мгСуфер®, млФе, мгСуфер®, млФе, мг5816071406120510010163201428012240112201524480214201938016320203264028560255002142025408003570031620265203048960428403774032640356312605711405010004488040681360611220541080479404574148066132057114049980507915807014006112205210405584168075150065130055110060901800791580681360571140659519008416807214406012007010120208817607515006312607510621209318079158066132080111222097194083166068136085117234010220408617207114209012224401062120901800741480 Тўлиқ зарур бўлган доза бир марталик максимал дозадан ошадиган бўлса, препаратни қисмларга ажратган ҳолда юбориш тавсия этилади. Агар даволаш бошланганидан кейин 1-2 ҳафтадан сўнг гематологик кўрсаткичларни яхшиланиши кузатилмаса, дастлабки ташҳисни қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қон йўқотилганидан ёки донорликдан кейин темир миқдори ўрнини тўлдириш учун дозани ҳисоблаш. Темир танқислигини компенсация қилиш учун зарур бўлган Суфер® дозасини қуйидаги формула бўйича аниқланади: – агар йўқотилган қон миқдори маълум бўлса: 200 мг темирни (10 мл Суфер® га тенг) вена ичига юбориш 1 қон бирлигини (Ҳб 150 г/л концентрацияли 400 мл га тенг) қуйиш каби Ҳб концентрациясини ошишига олиб келади; Компенсация қилиниши зарур бўлган темир миқдори (мг) = йўқотилган қон бирлиги миқдори х 200, ёки Суфер® препаратининг зарур бўлган ҳажми (мл) = йўқотилган қон бирлиги миқдори х 10. – Ҳб даражаси пасайганида: аввалги формуладан фойдаланилади, аммо темир заҳирасини тўлдириш керак эмаслигини назарда тутиш лозим. Компенсация қилиниши зарур бўлган темир миқдори (мг) = тана вазни (кг) х 0,24 х (нормал Ҳб даражаси (г/л) – пациентнинг Ҳб даражаси (г/л)). Масалан: тана вазни – 60 кг, Ҳб танқислиги = 10 г/л → темирнинг зарур бўлган миқдори = 150 мг → Суфер® препаратининг зарур бўлган ҳажми = 7,5 мл. Стандарт дозалаш. Катталар ва кекса ёшдаги пациентларда: Ҳб даражасига боғлиқ ҳолда ҳафтасига 1-3 марта 5-10 мл Суфер® (100-200 мг темир). Болаларда: препаратни болаларда қўлланиши тўғрисида фақат чекланган маълумотлар мавжуд. Клиник зарурат бўлганида (организмни темир билан тезда тўлдириш учун) гемоглобин даражасига боғлиқ равишда ҳафтасига 1-3 марта тана вазнининг 1 кг га кўпи билан 0,15 мл Суфер® (3 мг элементар темир) юборилиши тавсия этилади. Бир марталик максимал доза Катталар ва кекса ёшдаги пациентларда: инекция учун:10 мл Суфер® (200 мг темир), юбориш давомийлиги камида 10 минут, кўпи билан ҳафтасига 3 марта. инфузия учун: кўрсатмаларга боғлиқ равишда бир марталик доза 500 мг темирни ташкил этиши мумкин. Ўзлаштира олинадиган максимал доза тана вазнининг 1 кг га 7 мг темирни ташкил этади ва ҳафтада 1 марта юборилади, аммо у 25 мл Суфер® (500 мг темир) дан ошмаслиги керак. Препаратни юбориш вақти ва эритиш усули юқорида келтирилган.

Препарат бўйича хабар қилинган энг кенг тарқалган ножўя реакцияларга дизгевзия, гипотония, пирекция ва қалтираш, препарат юборилган жойдаги реакциялар, пациентларнинг 0,5%-1,5% кузатилган кўнгил айниши тааллуқлидир. Ножўя реакциялар энг аввало препарат дозасига боғлиқ. Анафилактоид реакциялари кам ҳолларда юзага келади, аммо энг жиддий ножўя ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Ўткир оғир анафилактоид реакциялари одатда препарат юборилганидан кейин дастлабки бир неча минутлар давомида рўй беради ва умуман олганда нафас олишни қийинлашиши ва/ёки юрак-қон томири коллапси билан ифодаланади, ўлим билан якун топган ҳолатлар ҳақида хабарлар мавжуд. Анафилактоид реакцияси белгиларида препаратни юбориш дарҳол тўхтатилиши керак. Ножўя таъсирлар юзага келиши тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга таснифланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас, чунки бундай ҳолатлар тўғрисида клиник синовларда эмас, балки фақат постмаркетинг тадқиқотлари давомида хабар қилинган).

темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемияда (масалан, гемолитик анемия, мегалобласт анемия, эритропоэз бузилишлари, суяк кўмигининг гипоплазияси);организмни темир билан тўйинишида (гемосидероз, гемохроматоз) ёки темир утилизация қилиниши жараёнини бузилишида (масалан, сидероахрестик анемия, қўрғошин билан заҳарланиш келтириб чиқарадиган анемия, тери порфирияси, талассемия);препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанликда;ҳомиладорликнинг И уч ойлигида;гемостаз бузилишининг оғир шаклларида (гемофилия) қўллаш мумкин эмас.

Таркибида темир сақловчи ва перорал воситалар билан бир вақтда Суфер® ни қўллаш мумкин эмас, чунки ичга қабул қилинадиган темирни сўрилиши пасаяди. Шунинг учун перорал темир препаратлари билан даволашни Суфер® нинг охирги инекциясидан кейин камида 5 кун ўтгач бошлаш лозим.

Суфер® ни фақат анемия ташхиси тегишли текширишлар натижалари (масалан, қон зардобида ферритинни ёки гемоглобинни (Ҳб) ёки гематокритни (Ҳт) аниқлаш, ёки эритроцитлар сонини ҳисоблаш ёки уларнинг кўрсаткичларини – эритроцитнинг ўртача ҳажми, эритроцитда Ҳб ўртача миқдорини ёки эритроцитда Ҳб ўртача концентрациясини аниқлаш натижалари) билан тасдиқланган пациентларга қўллаш мумкин. Агар анемия инфекция ёки ўсмалардан келиб чиққан бўлса, организмга юбориладиган темир ретикулоэндотелиал тизимда тўпланади ва фақат асосий касалликдан тузалганидан кейин организм томонидан ишлатила бошлайди. Қўллашдан олдин ампулаларни чўкмалар ва шикастланишлар мавжудлигига текшириб кўриш лозим. Фақат чўкмалари бўлмаган, жигар ранг сувли эритмани қўллаш мумкин. Суфер® ампула очилганидан кейин дарҳол юборилиши керак. Вена ичига юбориладиган темир препаратлари ҳаёт учун потенциал хавфли аллергик ёки анафилактик реакциялар юзага келишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун аллергияга қарши даволашни юрак-ўпка реанимацияси учун тегишли ускуналари бўлган хонада ўтказиш зарур. Бронхиал астма, экзема, поливалент аллергия, темирнинг бошқа парентерал препаратларига аллергик реакциялар мавжуд бўлган беморларда аллергик реакциялар ривожланиши хавфи юқори бўлганлиги туфайли, препарат эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Крон касаллиги, авж олувчи сурункали полиартрит билан касалланган пациентлар, шунингдек темирни боғлаш қобилияти паст ва/ёки фолат кислотаси танқислиги бўлган шахслар аллергик ёки анафилактик реакциялар юзага келиши хавфи мавжуд махсус гуруҳни ташкил этади. Жигар фаолияти бузилишлари, шу жумладан ферритин даражаси юқори бўлишидан келиб чиқадиган бузилишлар бўлган пациентларга, шунингдек ўткир ва сурункали инфекцияси бўлган пациентларга Суфер® препаратини алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Анамнезда аллергик реакциялар бўлган, шунингдек жигар ва буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга препаратни юборишда эҳтиёткорликка риоя этилиши зарур. Юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларда юзага келадиган ножўя реакциялар асосий касалликнинг кечишини ёмонлаштириши мумкин. Темирни парентерал юбориш бактериал ёки вирусли инфекциялар кечишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек қон зардоби темирни боғлаш қобилияти паст ва/ёки фолат кислотаси танқислиги бўлган шахсларга препаратни юборишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Темир декстринига юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари Суфер® препарати билан даволаш фонида асоратларнинг мавжуд эмаслигини кўрсатган. Артериал гипотензия ривожланишига йўл қўймаслик учун препаратни юбориш тезлигига қатъий риоя этиш лозим. Нохуш ножўя таъсирлар ривожланишининг юқори тез-тезлиги (айниқса гипотензия юзага келиши) препарат дозасини ёки препаратни юбориш тезлигини кўпайиши билан боғланиб изоҳланади. Вена атрофидаги тўқималарга юборилган истисно қилиниши лозим, чунки бу тўқималарда оғриққа, уларнинг яллиғланишига, некрозига ва терининг жигар рангга ўзгаришига олиб келади.

Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллашга доир чекланган маълумотлар мавжуд бўлиб, улар темир гидроксиди сахарозаси комплекс бирикмаларининг ҳомиладорликни кечишига ва ҳомила/бола соғлиғига ножўя таъсири йўқлигини кўрсатади. Шу вақтга қадар ҳомиладорларда яхши назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган терапевтик дозалар тадқиқотларда ҳомиладорликни кечишига, эмбрион/ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки постнатал ривожланишига тўғридан-тўғри ёки билвосита зарарли таъсирлар аниқланмаган. Бироқ препаратни ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойларида қўллашдан олдин хавф фойда нисбатини солиштириш лозим. Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Метаболизмга учрамаган темир сахаратини кўкрак сутига ўтиш эҳтимоли кам. Бироқ эмизиш даврида препаратни қўллашдан олдин хавф фойда нисбатини солиштириш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши организмни темирга жуда тўйинишига олиб келиши ва у гемосидероз кўринишида намоён бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилганида симптоматик воситаларни ва, агар зарур бўлса, темирни боғловчи моддаларни (хелатларни) қўллаш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

Картон қутида шишадан тайёрланган 5 мл ли 1 флакон; картон қутида шишадан тайёрланган 10 мл ли 1 флакон; картон қутида шишадан тайёрланган 20 мл ли 1 флакон; 5 мл дан 5 шиша ампулалар контур уяли ўрамда; картон қутида 1 контур уяли ўрам; шишадан тайёрланган 5 мл ли флакон; жамланмасида контур уяли ўрамда 1 флакон ва 100 мл ли эритувчи (натрий хлориди-Солювен эритмаси, 9 мг/мл) бўлган 1 контейнер; қутида 1 контур уяли ўрам; шишадан тайёрланган 10 мл ли флакон; жамланмасида контур уяли ўрамда 1 флакон ва 100 мл ли эритувчи (натрий хлориди-Солювен эритмаси, 9 мг/мл) бўлган 1 контейнер; қутида 1 контур уяли ўрам жойлаштирилади.

3 йил. Эритувчининг (натрия хлорид-Солювен эритмаси, 9 мг/мл, 100 мл дан) яроқлилик муддати: 2 йил. Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати. Микробиологик нуқтаи назаридан препарат дарҳол қўлланилиши керак. Физиологик эритма билан эритилганидан кейин яроқлилик муддати. Эритилганидан кейин кимёвий ва физик барқарорлиги хона ҳароратида 12 соатни ташкил этади.