Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг (гликозидли интоксикация) клиник манзараси турли клиник симптомлар билан намоён бўлиши мумкин: юрак-қон томир тизими томонидан: атриовентрикуляр блокада ва юрак аритмиялари, шу жумладан брадикардия, қоринчалар пароксизмал тахикардияси, қоринчалар экстрасистолияси, бигеминия, политоп қоринчалар тахикардияси, СА блокада, қоринчалар фибрилляцияси, оғир ҳолларда қоринчалар хилпиллаши ва юрак тўхташи кузатилиши мумкин; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорекция, кўнгил айниши, қусиш, диарея, ичак деворлари некрози; марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, неврит, радикулит, атрофдаги жисмлани яшил ва сариқ рангга кириши, кўзлар олдида “жимирлаш”, кўриш ўткирлигини пасайиши, скотомалар, макро- ва микропсия, жуда кам ҳолларда онгни чалкашиши, цингаопал ҳолатлар, маниакал-депрессив синдром кузатилиши мумкин.
Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш, калий ва магний препаратларини буюриш, унитиолни парентерал юбориш.
Кейинги даволаш – симптоматик, эктопик аритмияларда антиаритмик дори воситалари (лидокаин, дифенин, амиодарон) ни буюриш.