Стрептоцид Ремедй rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Стрептоцид – 300 мг ёки 500 мг. Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 330 мг гача ёки 350 мг, стеарин кислотаси – 330 ёки 350 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Cулфаниламид

Препаратнинг савдо номи:

Стрептоцид-Ремедй

Фармакалогик гуруҳи:

Микробга карши восита (сулфаниламидлар).

Дори шакли:

Таблетка

Оқ рангли, ясси юзали, фаскали, бир томонида рискали таблетка.

Микробга карши восита (сулфаниламидлар).

J01EB06

Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва нисбатан тез чиқарилади. Плазмада максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади. Қисман плазма албуминлари билан боғланади. Гемотоэнцефалик тўсиқдан, йўлдошдан ўтади, тананинг сероз бўшлиқларда тўпланади. 8-20 соатдан кейин препаратнинг плазмадаги концентрациясини 50% га камайиши юз беради. Жигарда ацетил гуруҳини қўшилиши орқали метаболзмга учрайди. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Ангинани, сарамасли яллигланишни, циститни, пиелитни, энтероколитни даволашда қўлланади. Ярали инфекцияларни, тери ва шиллиқ қавати инфекцион касалликларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади, чайнамасдан етарли микдордаги суюқлик (1 стакан) билан ичиш керак. Катталарга 0,5-1,0 г дан кунига 5-6 марта, жаъми, суткада 3-6 г; 1 ёшгача бўлган болаларга бир қабулда 0,05-0,1 г дан, 2 ёшдан 5 ёшгача-0,2-0,3 г, 6 ёшдан 12 ёшгача-0,3-0,5 г дан тавсия этилади. Катталар учун бир марталик энг юқори доза 2 г, суткалик-7 г ни ташкил қилади.

Бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, цианоз, аллергик реакциялар, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, гипопротромбинемия, агранулоцитоз, парестезиялар ва тахикардия холатлари кузатилиши мумкин. Нефротоксик реакциялар, кўришни бузилишлари кам холларда учрайди.

Узоқ вақт даволанганда қон манзарасини, буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш тавсия қилинади. Буйрак фаолияти бузилишларида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Даволаш даврида исътемол қилинадиган суюқлик хажмини ошириш лозим бўлади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

10 таблеткадан №10 (1х10), №20 (2х10) контур ўрамда.

5 йил.