Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, ҳолсизлик, переферик неврит, юз нервининг неврити (юз соҳаси ва оғиз бўшлиғида ачишиш, увишиш, санчиш сезиш), кам-миорелаксантлар билан бир вақтда юборилганида нерв-мушак блокадаси (нафасни қийинлашиши, тунги апноэ, нафасни тўхташ), нейротоксик таъсири (мушакларни тортишиши, парестезиялар, тутқаноқ хуружлари).
Сезги аъзолари томонидан: ототокциклик (эшитишни йўқолиши, шанғиллаш, қулоқларни шанғиллаши ёки “битиб қолиши” туйғуси, қайтмас карликкача эшитишни пасайиши), вестибуляр ва лабиринт бузилишлари (координацияни бузилиши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, барқарорликни йўқолиши).
Сийдик чиқариш тизими томонидан: нефротокциклик (сийдик чиқарилишини сезиларли даражада кўпайиши ёки камайиши, олигурия, полиурия, чанқоқлик, анорекция, кўнгил айниши, қусиш).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, жигар фаолиятини бузилиши (“жигар” трансаминазалари фаоллигини оршиши, гипербилирубинемия).
Аллергик реакциялар: қичишиш, тери гиперемияси, тошма, ангионефротик шиш, иситма.
Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида гиперемия ва оғриқ.
Йўриқномада келтирилган ҳар қандай ножўя самаралари кучайса, ёки Сиз йўриқномада келтирилмаган бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.