Стрепсилс rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни салайди: фаол моддалар: 2,4-дихлорбензил спирти – 1,2 мг, амилметакрезол – 0,6 мг; ёрдамчи моддалар: шимиш учун таблеткалар [лимонли]: 26 мг узум кислотаси, 4,16 мг лимон ароматизатори 74940-74, 0,01 мг сариқ хинолин бўёвчиси (Е104), 2 мг натрий сахаринати, 1834,296 мг изомалтоза, 2,35 г таблетка ҳосил бўлгунигача 458,57 мг малтитола сиропи -. шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]: 26 мг узум кислотаси, 9,1 мг қулупнай ароматизатори (Флав П 052312В), 0,1 мг пушти антоцианин бўёвчиси П-WС (Е163), 2 мг натрий сахаринати, 1830 мг изомалтоза, 2,35 г таблетка ҳосил бўлгунигача 458 мг малтитола сиропи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амилметакрезол+дихлорбензил спирти

Препаратнинг савдо номи:

Стрепсилс

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик восита.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар [лимонли], шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]

Шимиш учун таблеткалар [лимонли]: сариқ, думалоқ, икки томонида С ҳарф тасвири бўлган, ярим тиниқ канифоль массали таблеткалар. Оқ караш, бўялиши нотекис, канифоль массасида ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини бир оз нотекис бўлишига йўл қўйилади. Шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]: пушти рангли, думалоқ, икки томонида С ҳарф тасвири бўлган, ярим тиниқ канифоль массали таблеткалар. Оқ караш, бўялиши нотекис, канифоль массасида ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини бир оз нотекис бўлишига йўл қўйилади.

антисептик восита.

R02AA20

Оғиз бўшлиғи ва томоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш (томоқда оғриқни енгиллаштиради ва таъсирланишни енгиллаштиради). Препаратни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин (таркибида қанд сақламайди).

Маҳаллий қўлланади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар бир таблеткадан ҳар 2-3 соатда секин шимилади. 24 соат давомида 8 таблеткадан ортиқ қабул қилинмасин. Даволаш курси давомийлиги – 3 кунни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; сахароза/изомалтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани малабсорбцияси. Болалар (6 ёшгача).

Бошқа препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Препарат таркибига кирувчи ҳар қандай компонентларга шахсий юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат таркибига изомалтоза ва малтитл сиропи киради, улар енгил сурги таъсирини кўрсатиши мумкин. Фруктозани насли ўзлаштираолмайдиган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Симптомлар сақланса ёки тана ҳароратини ошиши ёки бош оғриғи пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Қуруқ жойда, +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, бўлиши мумкин бўлган дозани ошириб юборилиши меъда-ичак йўллари томонидан дискомфорт чақириши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

Шимиш учун таблеткалар [лимонли],  шимиш учун таблеткалар [қулупнайли]. 4, 6, 8 ёки 12 таблеткадан блистерда (ПВХ/ПВДХ/Алюминий). 1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Шимиш учун таблеткалар [лимонли]: 3 йил. Шимиш  учун таблеткалар [қулупнайли]: 2 йил.