Стрекан

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: флуконазол – 150 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза, тозаланган талк, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Стрекан

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита

Дори шакли:

капсулалар.

оқ рангдан сарғиш-оқ рангача бўлган грануляцияланган кукун сақлаган, тўқ қизил/қизил рангли, “2” ўлчамли капсулалар.

замбуруғларга қарши восита

J02AC01

Препарат меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва етарлича тўлиқ сўрилади (овқат сўрилиш тезлигига таъсир қилмайди). Биокираолишлиги 90% ни ташкил этади. Максимал концентрациясига оч қоринга қабул қилингандан сўнг 0,5-1,5 соатдан кейин эришади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 11-12%. Организмнинг барча суюқликларига яхши ўтади. Кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқликларда фаол модданинг концентрацияси қон плазмасидаги концентрацияси билан бир хил бўлади. Қин секретида доимий қийматларга ичга қабул қилингандан сўнг 8 соатдан кейин эришилади ва ушбу даражада камида 24 соат сақланиб туради. Тер безларининг секрети, эпидермис ва мугуз қаватида зардобдаги концентрациясидан юқори концентрацияларга (селектив тўпланиши) эришади, 80% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда, қолган қисми метаболитлар кўринишида организмдан чиқарилади. Қонда айланиб юрган метаболитлари аниқланмаган. Ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил этади. Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйрак фаолиятига аҳамиятли даражада боғлиқ, бунда ярим чиқарилиш даври ва креатинин клиренси ўртасида тескари пропорционал боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан сўнг флуконазолнинг қон плазмасидаги концентрацияси 50% га пасаяди.

генитал кандидоз; ўткир ва қайталанувчи вагинал кандидоз; вагинал кандидозни қайталанишлар тез-тезлигини (йилига 3 ва ундан ортиқ) камайтириш мақсадида олдини олиш; кандидозли баланитни даволаш учун;орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИЦ) бўлган беморларда орофарингеал кандидозни қайталанишини олдини олиш учун;тери микозлари, шу жумладан оёқ кафти, тана, чов соҳаси микозлари, кепаксимон темиратки, онихомикозлар ва терининг кандидозли инфекцияларини даволаш учун қўлланади.

Капсулалар ичга қабул қилинади. Капсула овқатланишдан қатъий назар, бутунлигича ютилади. Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ. Замбуруғларга қарши препаратни такроран қабул қилиш талаб этилган инфекцияларда, даволашни замбуруғли инфекциянинг клиник ва лаборатор белгилари бутунлай йўқолгунича давом эттириш керак. 18 ёшгача бўлган болалар ва 60 ёшдан ошган пациентларга препаратни шифокорнинг тавсиясисиз бир марталик дозада қўллаш тавсия этилмайди.

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача). Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ; тез-тез эмас – иштаҳани пасайиши, қабзият, метеоризм, тиш оғриғи; кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (склераларни сарғайиши, сариқлик, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши). Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, ҳаддан ташқари кучли толиқиш; кам ҳолларда – тиришишлар. Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения (қон кетиши, петехиялар), нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: тез-тез – тери тошмалари; кам ҳолларда – кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалар: кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

флуконазолга маълум юқори сезувчанлик;ҚТ оралиғини узайтирувчи препаратларни (шу жумладан терфенадин ёки астемизол) бир вақтда қабул қилишда қўллаш мумкин эмас.

Флуконазол гистамин воситалари (астемизол, терфенадин); қисқа вақт таъсир этувчи бензодиазепинлар гуруҳига кирувчи анксиолитиклар (мидазолам, триазолам); рифабутин, цизаприд, фенитоин, зидовудин, такролимус, циклоспориннинг фармакологик таъсирини кучайтиради; теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикацияни ривожланиш хавфини оширади, бу унинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади. Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрациясини оширади, рифампицин билан бир вақтда қабул қилганда флуконазолни қон плазмасидан ярим чиқарилиш даврини қисқариши кузатилади. Флуконазол перорал гипогликемик дори препаратлари – сулфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради, шунингдек плазмада концентрациясини оширади. Ушбу дори препаратлари бир вақтда қўлланганида гипогликемияни олдини олиш мақсадида қондаги қанднинг даражасини яхшилаб назорат қилиш керак. Флуконазол перорал ҳомилага қарши дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гормонлар (эстрадиол, левоноргестрел) нинг концентрацияси ўзгариши мумкин, ушбу дори препаратлари бир вақтда қабул қилинганида ривожланиши мумкин бўлган ножўя самараларни олдини олиш учун пациент аёлларнинг ҳолатини яхшилаб назорат қилиш керак. Кумарин антикоагулянтларининг самарадорлигини оширади, протромбин вақти узайиши мумкин, шу сабабли қон кетиши (гематомалар, бурун ва МИЙ дан қон кетиши, гематурия, мелена) ривожланиши мумкин. Флуконазол ва амфотерицин Б бир вақтда буюрилганида уларнинг ўзаро таъсирида антагонистик ҳусусиятларни ҳисобга олиш керак, бироқ амалиётда ўзаро таъсир натижаси қайси модда эртароқ юборилганлиги ва патоген замбуруғнинг тури билан аниқланади.

Стрекан тиазол бирикмаларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга, кесишган сезувчанлик реакцияси кузатилиши мумкинлиги сабабли, эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Флуконазол билан даволашни клинико-гематологик ремиссия пайдо бўлгунигача давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади. Даволашни экиш ёки бошқа лаборатор таҳлилларнинг натижалари бўлмаганида бошлаш мумкин, аммо улар бўлса, фунгицид терапияга мувофиқ равишда тузатиш киритиш тавсия этилади. Даволаниш вақтида қон кўрсаткичлари, буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Флуконазол билан даволаниш вақтида жигарнинг янада жиддийроқ шикастланиш белгиларини аниқлаш мақсадида ушбу кўрсаткичлар издан чиқадиган беморларни кузатиш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши ривожланганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан, симптомлари даволаш тўхтатилгандан сўнг йўқолади. Беморларда тери тошмалари пайдо бўлганида синчиклаб кузатиш керак, ва тери реакцияси зўрайиб борганида (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритемани ривожланиш ҳавфи бор) даволашни тўхтатиш керак. Юзаки замбуруғли инфекция боис даволанаётган беморда флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган тошма пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш керак. инвазив / тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлганида уларни синчиклаб кузатиш ва буллёз шикастланишлар пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга, янги туғилган чақалоқлар, ОИЦ билан хасталанган беморларга (ва иммунитет сусайган бошқа ҳолатларда), шунингдек аритмияларга олиб келувчи потенциал ҳолатлардаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда вақтида флуконазолни қўллаш бўйича адекват клиник тадқиқотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллашдан кутилган потенциал фойда ҳомила учун ҳавфдан устун бўлгандагина, Стрекан препаратини қўллаш мумкин. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрацияси билан  бир хил концентрацияда аниқланади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши 18 ёшгача бўлган болаларда препаратни шифокорнинг тавсиясисиз қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Стрекан ательени ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, янада оғирроқ ҳолатларда – тиришишлар. Даволаш: симптоматик. Меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез. 3 соат давомида гемолиз ўтказиш препаратнинг плазмадаги концентрациясини 50% га пасайтиради.

Рецепциз

1 капсула алюмин фолгали стрипда. 1 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.