Стопгрипан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир саше-пакет қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 325 мг, фенирамин малеати – 20 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10 мг; аскорбин кислотаси – 60 мг; ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, малтодекстрин, олма кислотаси, натрий цитрат дигидрати, уч асосли калций фосфати, сахароза, этил малтол ФCC (озуқавий), лимон таъми, титан диоксиди, сариқ Д ва C бўёвчиси 6 (сариқ шафақ), сариқ Д ва C бўёвчиси 10 (хинолин сариғи).

Препаратнинг савдо номи:

Стопгрипан

Фармакалогик гуруҳи:

ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оч сариқ рангли кристалл кукун. Эритилганида лимон ҳидли, оч сариқ рангли, тиниқ бўлмаган эритма ҳосил бўлади.

ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) симптомларини бартараф қилиш учун восита.

N02BE51

Юқори ҳарорат, эт увишиши ва иситма, бош оғриғи, тумов, бурунни битиши, аксириш ва мушаклардаги оғриқлар билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРВИ, грипп) ни даволаш учун қўлланади.

Битта пакет ичидагиси 1 стакан қайнатилган иссиқ сувда эритилади; иссиқ ҳолатда истеъмол қилинади. Таъмига қараб қанд қўшиш мумкин. Такрорий дозаларни ҳар 4 соатдан кейин қабул қилиш мумкин, аммо 24 соат давомида 3 дозадан ошмаслиги керак. Иситма туширувчи восита сифатида қабул қилиш давомийлиги 3 кундан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқлар, анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз. Юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, артериал босимни ошиши, юракни уриб кетиш ҳисси, уйқуга кетишни бузилиши. Кўз ички босимини ошиши, оғизни қуриши, сийдикни тутилиши бўлиши мумкин. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсирлари (буйрак санчиғи, глюкозурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз), гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения бўлиши мумкин.

Артериал гипертония, қандли диабет, ёпиқ бурчакли глаукома, жигар, буйрак, юрак, қалқонсимон бези, ўпка (шу жумладан бронхиал астма), қовуқнинг оғир касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичакни яра касаллиги, меъда ости безининг касалликлари, простата бези аденомасида сийишни қийинлашуви, қон тизими касалликлари, глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа ферментининг танқислиги, препаратнинг айрим компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Моноаминооксидаза ингибиторлари, седатив дори воситалари, этанолнинг самарасини кучайтиради. Этанол антигистамин дори воситаларининг седатив таъсирини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик дори воситалари, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятлар ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар кўз ички босимини ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол урикозурик дори воситаларининг самарадорлигини камайтиради ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади. Трициклик антидепрессантлар симпатомиметик таъсирини кучайтиради, галотанни бир вақтда буюриш қоринчалар аритмияси ривожланиши хавфини оширади. Гуанетидиннинг гипотензив таъсирини камайтиради, у ўз навбатида фенилефриннинг алфа-адренорецепторларни рағбатлантирувчи фаоллигини кучайтиради.

Шифокор кўрсатмасисиз препаратни ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга, шунингдек бошқа дори воситаларини, хусусан моноаминооксидаза ингибиторларини қўллаш билан даволаш курсини ўтаётган беморларда қўллаш мумкин эмас. Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди. Препаратни қабул қилганда ательени ёки бошқа механизмларни бошқариш, спиртли ичимликларни, марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи воситаларни (ухлатувчи воситалари, транквилизаторлар ва шунга ўхшашлар) истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас ва препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари (парацетамол билан боғлиқ): тери қопламаларини оқариши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, гепатонекроз. Катталарда парацетамол 10-15 г дан ортиқ дозада ичга қабул қилинганидан кейин кузатиладиган токсик таъсирлари: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши (қабул қилинганидан 12-48 соатдан кейин); жигарни шикастланишини тўлиқ клиник манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам ҳолларда жигар етишмовчилиги яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин. Даволаш: Ш-гуруҳи донаторларини ва глутатион-метионин синтези ўтмишдошларини доза ошириб юборилганидан сўнг 8-9 соатдан кейин ва Н-ацетилцистеинни эса 12 соатдан кейин юбориш мумкин. Қўшимча терапевтик тадбирларни ўтказиш зарурати парацетамолнинг қондаги концентрациясига, шунингдек уни қабул қилгандан сўнг ўтган вақтга қараб аниқланади.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 21,5 г дан сашеда. 10 саше қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.