Стопангин rasmini ko'rish

Таркиби:

30 мл эритма сақлайди: Фаол модда: 0,0577 г гексетидин, Ёрдамчи моддалар: арпабодиён эфир мойи, эвкалипт эфир мойи, сассафрас эфир мойи, апелсин дарахти гулларининг эфир мойи (Неполи), қалампир ялпизнинг эфир мойи, ментол, метилсалицилат, натрий сахаринати моногидрати, глицерин 85%, этанол 96%.

Препаратнинг савдо номи:

Стопангин

Фармакалогик гуруҳи:

оғиз бўшлиғи касалликларида маҳаллий қўллаш учун микробларга қарши препаратлар.

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун спрей 30 мл

тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли суюқлик.

оғиз бўшлиғи касалликларида маҳаллий қўллаш учун микробларга қарши препаратлар.

A01AV12

Оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқнинг қуйидаги яллиғланиш касалликларида қўлланади: – ангина, тонзиллит, фарингит, стоматит, афталар, глоссит, пародонтоз, пародонтопатиялар, алвеолаларни инфекцияланиши – оғиз бўшлиғи ва хиқилдоқнинг замбуруғли касалликлари (молочница) – оператив аралашувлардан олдин ва кейин – оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқнинг жароҳатлари.

Катталар ва 8 ёшдан ошган болалар Спрей оғиз бўшлиғига, нафасни ушлаб туриб, инфекцияланган юзага 1-2 секунд пуркалади. Муолажа овқатдан кейин кунига 2-3 марта ўтказилади. Препаратни кўпи билан 7 кун ишлатиш мумкин. Эксплуатацияси бўйича йўриқнома Препарат бутилкадан механик пуркагич ва аппликатор (А1 ёки А2 тасвирларга қаранг) ёрдамида дозаланади. Агар аппликатор полиетилен пакетда бўлса, аппликаторни полиетилен пакетдан қайчи ёки шунга ўхшаш асбоблар ёрдамида олинг (Б2 тасвирга қаранг) Аппликаторнинг бутунлигини текширинг. Аппликатор шикастланган бўлса, уни ишлатиш мумкин эмас.Механик пуркагичнинг ҳимоя қопқоқчасини ечинг Аппликаторни бутилкага ўрнатинг (Б3 тасвирга қаранг). Тахминан 5 марта босинг, бу вақтда эритма дозаторга тортилади ва босилганидан кейин у пуркашни бошлайди. Аппликаторнинг охир қисмини оғизга қўйинг, нафасни ушлаб туринг ва аппликаторни 2 марта шундай босинки, бир доза ўнга, иккинчиси эса, чапга йўналган бўлиши керак. Ишлатганда баллончани вертикал ушлаш керак. Пуркалаётган эритмани нафас йўлларига тортманг ва хатто ютманг хам! Ишлатишдан олдин аппликаторни иссиқ сув билан ювинг ва аппликаторнинг бутлигини доимо текширинг. Шикастланган аппликатор-ларни ишлатиш мумкин эмас.

– оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ачишишни вақтинчалик ҳис этиш – камдан-кам ҳолларда юқори сезувчанлиги бўлган одамларда аллергик реакция, шу жумладан ларингоспазм бўлиши мумкин – кўнгил айнаши (препарат тасодифан ютиб юборилганида).

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик – атрофик турдаги қуруқ фарингит – 8 ёшгача бўлган болалар – ҳомиладорлик И уч ойлик.

Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни ҳидлаш (нафас йўлига тортиш) мумкин эмас. Препарат кўзга тушмаслиги керак. 64% этанол сақлайди. Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш тўғрисида етарли маълумотлар йўқ, шунинг учун уни қўллашдан тахмин қилинаётган фойда, потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирини ўзига хослиги Стопангин транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашини талаб қилувчи фаолиятга таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

10оС дан 25оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Таърифланмаган.

Рецепциз

Механик пуркагич ва пуркагични ҳимояланувчи қопқоқча билан таъминланган 30 мл пластмасса флакон. ҳар бир флакон аппликатор билан мажмуада, тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.