Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Стекловидное тело.
Фармакалогик гуруҳи:
бошқа дори воситалари.
Дори шакли:
инекция учун суюқлик
тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.
Енгил товланиши, майда кристалл ва тўқимавий осилма бўлишига йўл қўйилади.
бошқа дори воситалари.
полиневрит, радикулит, невралгия, фантом оғриқлар;операциядан кейинги эрта даврда бириктирувчи тўқимани ҳаддан ташқари ўсиб кетишини олдини олиш;куйган, операциядан кейинги, келоид ва бошқа чандиқларни даволаш;бўғимлар контрактураси;синишларда суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун қўлланади.
Ҳар куни 2 мл дан тери остига юборилади.
Даволаш курси невралгияларда – 8-10 кун, чандиқ, контрактура ва синишларда – 25 кунгачани ташкил қилади.
Такрорий даволаш курслари бир ойдан кейин ёки ундан кейинроқ тавсия этилади.
Даволаш курси давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Оғриқни кучайиши ва яллиғланиш шаклида аллергик реакциялар бўлиши мумкин; эшакеми, қичишиш, тошма, тери гиперемияси, эритема, анафилактик реакциялар.
Инфекцион касалликлар, ўткир яллиғланиш жараёнлари, кахекция, нефрит, нефросклероз, жигар циррози, ИИ ва ИИИ босқичдаги юрак етишмовчилиги, онкологик касалликлар.
Ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препарат бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида салбий кўринишлари аниқланмаган.
Анамнезида оғир аллергик ҳолатлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Дори воситасини ҳомиладорларда ва эмизиш даврида аёлларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ушбу препаратни бу даврларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Аниқланмаган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Музлатилмасин.
“Стекловидное тело” дори воситасини қўлланганида дозасини ошириб юборилишини ҳолатлари ҳозирги вақтгача таърифланмаган.
Рецепт бўйича
2 мл дан ампулаларда №10 ўрамда ёки контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.