СР Индамед (СР Индамед)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: индапамид – 1,5 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол, гипромеллоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қобиқ таркиби: Винкоут WТ 1001 бўёвчиси (титан диоксиди, гипромеллоза, макрогол), изопропанол*, дихлорметан*. *-ишлаб чиқариш жараёнида йўқотилади.

Тасир этувчи модда(ХПН):

(индапамид

Препаратнинг савдо номи:

СР-Индамед (СР-Индамед)

Фармакалогик гуруҳи:

диуретик восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар

думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

диуретик восита.

S03VA11

СР-Индамед препарати фаол модданинг ажралиб чиқарилишини узайтирилган таблеткалар шаклида чиқарилади. Индапамид меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Овқат қабул қилиши сўрилишни бироз секинлаштиради, аммо сўрилган препаратнинг миқдорига сезиларли таъсир қилмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга ичга бир марталик доза қабул қилинганидан кейин 12 соат ўтгач кейин эришилади. Қайта қабулларда қон плазмасидаги препаратни концентрацияларини ўзгариши препаратни қабуллари орасидаги интервал текисланади. Аммо препаратнинг сўрилиши кўрсаткичларини шахсий ўзгарувчанлиги мавжуд. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 71-79% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 14 соатдан 24 соатгача (ўртача 18 соат) ни ташкил қилади. Мувозанатли концентрацияси препарат 7 кун мунтазам қабул қилинганидан кейин аниқланади. Тўпланмайди. Юқори тақсимланиш ҳажмига эга, гистогематик тўсиқ орқали (шу жумладан йўлдош орқали) ўтади. Кўкрак сути билан чиқарилади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди. Индапамиднинг 70% буйраклар орқали фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида (ўзгармаган ҳолда тахминан 5% чиқарилади) ва 22% ичаклар орқали чиқарилади. Буйрак фаолиятининг етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни фармакокинетик кўрсаткичлари сезиларли ўзгармайди.

Артериал гипертензияда қўлланади.

Ичга буюрилади, 1 таблетка (1,5 мг) дан суткада 1 марта овқат қабул қилишдан қатъий назар эрталабки соатларда афзалроқ. Чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш керак. Препаратнинг дозасини ошириш гипотензив таъсирининг кучайишига олиб келмайди.

Ножўя самараларини ривожланиш тез-тезлигининг таснифи (ЖССТ): жуда тез-тез               10% ва кўпроқ тез-тез                        1% ва кўпроқ, 10% дан камроқ тез-тез эмас               0,1% ва кўпроқ; 0,01% кам, шу жумладан алоҳида хабарлар. Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – артериал босимни (АБ) пасайиши, аритмия, ортостатик гипотензия, юрак уриши, ЭКГ да гипокалиемия учун характерли ўзгаришлар, геморрагик васкулит. Қон яратиш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, апластик анемия, гемолитик анемия, суяк кўмигининг аплазияси. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, юқори қўзғалувчанлик, астения, уйқучанлик, вертиго уйқусизлик, депрессия, юқори толиқиш, оёқ-қўлларнинг спазмлари, таранглашиш, таъсирчанлик, хавотирлик. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез эмас – қусиш, кам ҳолларда – кўнгил айниши, қабзият, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, жуда кам ҳолларда – панкреатит, анорекция, қоринда оғриқ, диарея. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда жигар энцефалопатияси ривожланиши мумкин. Сийдик жинсий тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги, никтурия, инфекциялар, полиурия. Нафас тизими томонидан: йўтал, фарингит, синусит, ринит. Аллергик реакциялар: тез-тез – макуло-папулёз тошма, тез-тез эмас – пурпура, жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш ва/ёки эшакеми, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, терини қичишиши. Бошқалар: алоҳида хабарлар – тизимли қизил югурикни (ТҚЮ) зўрайиши, фотосезувчанлик реакциялари. Лаборатория кўрсаткичлари: клиник тадқиқотларда 10% пациентларда гипокалиемияга (калийнинг қон плазмасидаги миқдори 3-4 ммол/л кам) ва 4% пациентларда 4-6 ҳафталик даволашдан кейин 3,2 ммол/л кузатилган. 12 ҳафталик даволашдан кейин калийнинг қон плазмасидаги миқдори ўртача 0.23 ммол/л га камаяди. Жуда кам ҳолларда – гиперкалциемия; аниқланмаган калий миқдорини камайиши ва гипокалиемияни ривожланиши, айниқса хавф гуруҳига мансуб пациентлар учун аҳамиятли (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг); гиповолемия ва ортостатик гипотензия билан кечувчи гипонатриемия. Хлор ионларини бир вақтда йўқотиш компенсатор метаболик алкалозга олиб келиши мумкин, аммо метаболик алкалозни ривожланиш тез-тезлиги ва унинг яққоллиги аҳамияциз; гиперурикемия ва гипергликемия (аниқланмаган тез-тезликда), қонда азот мочевина азоти концентрациясини ошиши, гиперкреатининемия.

Индапамидга, бошқа сулфонамид ҳосилаларига ёки препаратнинг ҳар қандай компоненетларига юқори сезувчанлик;оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);оғир жигар етишмовчилиги, шу жумладан жигар энцефалопатияси;гипокалиемия;ҳомиладорлик ва лактация даври;18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида уни организмдан буйраклар орқали чиқарилишини пасайиши оқибатида, дозани ошириб юборилиши белгиларини пайдо бўлиши билан (нефротоксик таъсир), шунингдек тузсиз парҳезга риоя қилинганидаги каби (литий ионларини буйраклар орқали чиқарилишини пасайиши) литий ионларининг концентрацияси ошиши мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда тиазидсимон диуретиклар буюрилганида жигар энцефалопатиясини ривожланиши мумкин, айниқса сув-электролит мувозанатининг кўрсаткичларини бузилишида. У ривожланганда диуретикларни қабул қилишни тўхтатиш керак. Фотосезувчанлик Тиазидсимон диуретиклар қўлланганида фотосезувчанлик реакцияларини ривожланиши ҳоллари аниқланган. Улар ривожланган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. СР-Индамед препарати билан даволаш фонида тананинг очиқ соҳаларини қуёш нурларни таъсиридан ва сунъий ултрабинафша нурланишдан ҳимоялаш керак. Сув-электролит мувозанати – қон плазмасида натрий ионларининг миқдори: барча диуретик препаратлар гипонатриемия чақириш мумкин. Қон плзмасида натрий ионларининг миқдорини СР-Индамед препарати билан даволашни бошлашдан олдин, сўнгра эса мунтазам даволаш даврида ўлчаш керак. Натрий ионларининг қон плазмасидаги миқдорини мунтазам назорат қилиш муҳим, чунки гипонатриемия бошиданоқ симптомларсиз кечиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда ва жигар циррози бўлган пациентларда натрий ионларининг миқдорини жуда синчиклаб назорат қилиш кўрсатилган. – қон плазмасида калий ионларининг миқдори: тиазидсимон диуретиклар билан даволашда гипокалиемия энг катта хавф бўлиб ҳисобланади. Гипокалиемияни (3,4 ммол/л дан кам) олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳолларда алоҳида эътибор бериш керак: заифлашган ва/ёки бошқа даволанаётган пациентлар (аритмияга қарши препаратлар ва ЭКГ да ҚТ интервалини узайтириши мумкин бўлган препаратлар), кексалик ёшида, жигар циррози, периферик шишлари ва асцити, юрак ишемик касаллиги ва сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Бундай пациентларда гипокалиемия юрак гликозидларининг токсик таъсирини кучайтиради ва аритмия ривожланиши хавфини оширади. Юқори хавф гуруҳига шунингдек ЭКГ да ҚТ интервали узайган пациентлар киради. Гипокалиемия оғир аритмиянинг ва айниқса “пируэт” тури аритмиясининг пайдо бўлишини омил бўлиб, у ўлим олиб келиши мумкин. Барча таърифланган ҳолларда қон плазмасида калийнинг миқдорини мунтазам назорат қилиш керак. Қон плазмасида калийнинг миқдорини биринчи аниқлашни СР-Индамед препарати билан даволашни биринчи ҳафтаси давомида ўтказиш керак. Гипокалиемия аниқланганда мувофиқ даволашни ўтказиш керак. – қон плазмасида калций ионларининг миқдори: тиазидсимон ва тиазид диуретиклар калций ионларини буйраклар орқали аҳамияциз ва/ёки вақтинчалик, гиперкалциемияга олиб келиб, чиқарилишини камайтириши мумкин. СР-Индамед препаратини қабул қилиш фонидаги яққол гиперкалциемия илгари ташҳисланмаган гиперпаратиреознинг оқибати бўлиши мумкин. Қалқонсимон олди безлари фаолиятини текширишдан олдин диуретикларни қабул қилишни бекор қилиш керак. – қон плазмасида глюкозанинг концентрацияси: қандли диабети бўлган пациентларда гипокалиемия бўлганида глюкозанинг қон плазмасидаги концентрациясини назорат қилиш керак. – сийдик кислотаси: гиперурикемияли пациентларда подагра хуружларини пайдо бўлиши тез-тезлигини ошиши ёки кечишини зўрайишни мумкин. Буйраклар фаолияти ва диуретик препаратлар Тиазид ва тиазидсимон диуретиклар тўлиқ даражада, фақат буйракларнинг фаолияти меъёрий ёки бироз пасайган (катталарда қон плазмасида креатинин клиренси 25 мг/л дан кам ёки 220 мкмол/л) пациентларда самарали. Яққол гиповолемия ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин (калава февральацияси тезлигини пасайиши), бу қон плазмасида мочевина ва креатининни концентрациясини ошиши билан кечиши мумкин. Буйраклар фаолияти меъёрда бўлганида ўткинчи функционал буйрак етишмовчилиги одатда оқибациз ўтади. Мавжуд бўлган буйрак етишмовчилигида пациентнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар Қон плазмасида креатининнинг концентрациясини ва калийнинг миқдорини пациентнинг ёши, вазни ва жинсини ҳисоби билан мунтазам назорат қилиш тавсия этилади. СР-Индамедни буйрак фаолияти сақланган ёки аҳамияциз бузилган (КК минутига 30 мл дан юқори) кекса ёшдаги пациентларга буюриш мумкин. Спортчилар Индамед допинг-назорати ўтказилганида мусбат натижа бериши мумкин.

Ҳомиладорларга СР-Индапамид препаратини қабул қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни қўллаш ҳомиланинг ривожланишини секинлашиши хавфи билан бўлган фетоплацентар ишемиянинг сабабчиси бўлиши мумкин. Препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди, чунки индапамид кўкрак сути билан чиқарилади. Агар лактация даврида СР-Индапамид препарати билан даволашнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши, сув-электролит бузилишлари (гипонатриемия, гипокалиемия), кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар, бош айланиши, уйқучанлик, тормозланиб қолиш, онгни чалкашиши, нафасни сусайиши, полиурия ёки ануриягача бўлган олигурия (гиповолемия оқибатида). Жигар циррози бўлган пациентларда жигар комасини ривожланиши мумкин. Даволаш: симптоматик (меъдани ювиш ва/ёки фаоллаштирилган кўмирни буюриш, сув-электролит мувозанатини тиклаш). Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

3 йил.