Спеманрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол компонентлар: Кукунлар: 65 мг ухлатадиган витания илдизи (Wитҳаниа сомнифера), 32 мг узун баргли астеркант уруғи (Астерcантҳа лонгифолиа), 16 мг компас латук уруғи (Лаcтуcа сcариола), 16 мг бахмал қичиштирувчи ловия уруғи (Муcуна пруриенс), 16 мг мозаикали олтин (Суварнаванг). Экстрактлар: 32 мг чиройли аргирея илдизи (Аргйреиа спеcиоса), 32 мг ербағрли темиртикан мевалари (Трибулус террестрис), 32 мг тўрсимон лептадения пояси (Лептадениа ретиcулате), 16 мг марварид пармелия қавати (Пармелиа перлата). Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, натрий карбоксиметилцеллюлоза, аэросил (коллоид кремний диоксиди).

Препаратнинг савдо номи:

Спеман

Фармакалогик гуруҳи:

Ўсимликлардан олинган простатанинг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун восита.

Дори шакли:

Таблеткалар

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оч-жигаррангдан тўқ-жигарранггача рангли доғлари бўлган таблеткалар.

Ўсимликлардан олинган простатанинг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун восита.

G04BX.

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини симптоматик даволаш учун олигоспермияда сперматозоидларнинг харакатчанлиги пасайганида қўлланади.

Ичга буюрилади. Простата безини хавфсиз катталашиши: дастлаб 2 таблеткадан кунига 2-3 марта, кейинчалик эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи дозагача камайтирилади. Олигоспермия: 2 таблеткадан кунига 3 марта 4-6 ой давомида буюрилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ жойда, +10°С дан +30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Шифокор рецептисиз

Таблеткалар; 100 таблеткадан пластмасса флаконда, ҳар бир флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.