Спазмалгон/Спасмалгонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир 2 мл инекция учун эритмали ампула қуйидагиларни сақлайди фаол моддалар: 1000 мг метамизол натрий (метамизоле содиум), 4 мг питофенон гидрохлориди (питофеноне ҳйдрочлориде), 0,04 мг фенпивериний бромиди (фенпивериниум бромиде). Ҳар бир 5 мл инекция учун эритмали ампула қуйидагиларни сақлайди фаол моддалар: 2500 мг метамизол натрий (метамизоле содиум), 10 мг питофенон гидрохлориди (питофеноне ҳйдрочлориде), 0,1 мг фенпивериний бромиди (фенпивериниум бромиде). Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метамизол натрий; питофенон гидрохлориди; фенпивериний бромиди

Препаратнинг савдо номи:

Спазмалгон/Спасмалгон

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши восита, спазмолитик восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, деярли заррачалар сақламайдиган оч-сариқ рангли суюқлик.

ностероид яллиғланишга қарши восита, спазмолитик восита.

Спазмалгон меъда-ичак йўллари, ўт йўллари, буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазмларида, буйрак-тош касаллиги, оғриқли ҳайз кўришда (дисменорея) ўткир, ўртачадан кучлигача бўлган оғриқларни қисқа муддатли бартараф қилиш учун қўлланади.

Спазмалгонни доимо ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган кўрсатмаларга аниқ риоя қилган ҳолда қўлланг. Агар Сиз бирон бир нарсага ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг. Спазмалгон инекция учун эритмаси мушак ичига юборилади. Фақат қисқа муддатли даволаш учун ишлатинг! Шифокор назорати остида ва ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда анафилактик шок пайдо бўлиши хавфи туфайли, шошилинч ёрдам кўрсатиш учун тайёргарлик бўлганида юборилади. Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар: Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар (>53 кг) учун одатдаги доза бир марта мушак ичига 2-5 мл ни ташкил қилади. Зарурати бўлганида доза ҳар 6-8 соатда такрорланади. Максимал суткалик доза 6 мл инекция учун эритмадан (3 г метамизол натрийга эквивалент) ошмаслиги керак. 65 ёшдан ошган пациентлар: Одатда дозани камайтириш талаб қилинмайди. Ёшга боғлиқ бўлган жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозасини камайтириш керак. Дозани даволовчи шифокор белгилайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: Катталар учун тайинлаган дозанинг ½ қисми қўлланади, чунки модданинг чиқарилиш тезлиги буйрак фаолиятини бузилишларида секинлашади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар: Юқори дозаларни қўллашдан сақланиш керак. Қисқа муддатли қўллашда дозани пасайтиришнинг зарурати йўқ. Даволаш давомийлиги 2-3 кун. Даволаш самарасига эришилганидан сўнг, перорал оғриқни қолдирувчи ва спазмолитик воситалар билан даволашга ўтиш мумкин. Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилиш бўйича ҳар қандай қўшимча саволлар бўлса, даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Барча дори воситалари каби, ҳар бир пациентда пайдо бўлавермаслигига қарамасдан, Спазмалгон ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Ножўя таъсирлари тез-тезлиги бўйича қуйидагича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан баҳо бериш мумкин эмас). Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялари дори препарати таркибига кирувчи метамизол томонидан чақирилади.

Спазмалгон препаратининг фаол моддалари ёки пиразолон ҳосилалари ёки ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);оғир жигар ва/ёки буйрак касаллиги бўлса;ичак тутилиши ва мегаколон (йўғон ичакни кенгайиши) ҳолларида;эритроцитлар фаолиятини бузилиши билан боғлиқ жигар порфирияси ёки глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа ферментининг етишмовчилигининг наслий касаллиги бўлса;агар суяк кўмигининг фаолиятини бузилиши (цитостатиклар билан даволанишдан кейин) ёки апластик анемия (қон хужайраларининг сонини камайиши, бу ҳолсизлик, кўкаришларни пайдо бўлиши ёки инфекциялар ривожланиши эҳтимолини ошишига олиб келади), агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади) ёки лейкопения (оқ қон хужайраларининг умумий сонини камайиши) каби қон касалликлари бўлса;простата безининг аденомаси;ўт пуфаги ва қовуқ атонияси;гипотония (паст қон босими) ёки турғун бўлмаган қон айланиши;ҳомиладорлик ва эмизишда қўллаш мумкин эмас. Ушбу дори препаратини 15 ёшдан кичик болаларга буюриш мумкин эмас.

Даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга Сиз ҳозир қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бошқа дори препаратлари, шу жумладан рецепциз бериладиган дори препаратлари ҳақида хабар беришингизни сўраймиз. Марказий нерв тизимини бостирувчи, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши дори препаратлари, ҳомиладорликка қарши дори препаратлари, кумарин антикоагулянтлари (қон ивишини пасайтиради), хлорпромазин (руҳий касалликларни даволаш учун), хлорамфеникол (антибиотик), циклоспорин (ўсма касалликларида қўлланилади), ухлатувчи дори препаратларини бир вақтда қўллаш даволашга таъсир қилиши мумкин.

Спазмалгон препарати билан даволашни бошлашдан олдин, агар Сизда буйрак ёки жигар касалликлари; ичак тутилиши ёки меъда-ичак йўлларидан ичидагисини қийинчилик билан ўтиши (ахалазия, привратник ва ўн икки бармоқ ичак ярасидаги стеноз); гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, ичак атонияси, паралитик илеус; глаукома (кўз ички босимини ошиши); миастения гравис (мушак кучсизлиги), юрак касалликлари (аритмиялар, юрак ишемик касаллиги, димланган юрак етишмовчилиги) бўлса, шифокорга хабар беринг. Спазмалгон препарати билан даволаниш вақтида оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакцияларни ривожланиш хавфи мавжуд. Ўта юқори сезувчанликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида препаратни юбориш дарҳол тўхтатилсин ва ушбу ҳолатни бартараф қилиш учун шошилинч чоралар (адреналин, глюкокортикоидлар, антигистамин воситалари) кўрилсин. Метамизолга бўлиши мумкин бўлган ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари юзага келиши хавфи қуйидаги ҳолларда ошади: аналгетик астмаси; бронхиал астма, айниқса, агар риносинусит (бурун ва бурун бўшлиқларини яллиғланиши) ёки бурунда полиплари; сурункали эшакеми бўлган пациентларда; бўёвчилар (масалан, тартразин) ёки консервантларга (бензоатларга) ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда; алкоголни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда. Бундай пациентлар ҳаттоки алкоголнинг кўп бўлмаган миқдорига аксириш, кўз ёшини оқиши ва юзни кучли қизариши пайдо бўлиши билан реакция берадилар. Бундай алкоголни ўзлаштираолмаслик ташҳисланмаган аналгетик астманинг белгиси бўлиши мумкин. Метамизол сақловчи дори воситалари билан даволашда шок (циркулятор коллапс) ва агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади) пайдо бўлишини хавфи мавжуд. Улар дозага боғлиқ эмас ва уларни олдиндан билиш мумкин эмас. Қон касалликлари бўлган ёки анамнезида шундай касалликлари бўлган пациентларда Спазмалгон препарати қўлланганда, даволаш вақтида қон манзарасини назорат қилиш керак. Спазмалгон инекция учун эритмаси қон босимини пасайишини чақириши мумкин. Бундай реакцияни, айниқса қон босими паст ёки суюқлик йўқотган, қон айланишини бузилиши ёки бошланғич циркулятор коллапс (масалан, инфаркт ёки оғир жароҳатлари бўлган пациентлар), тана ҳарорати юқори бўлган пациентларда пайдо бўлишини хавфи ошади. Бундай пациентларга Спазмалгон препаратини мушак ичига юборишни горизонтал (ётган) ҳолатда ва қон босими, юрак қисқаришлари ва нафас тез-тезлигини доимий назорати остида амалга ошириш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан аввал даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик вақтида Спазмалгонни қўллаш мумкин эмас. Агар эмизикли оналарни препарат билан даволашнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак. Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирининг ўзига хослиги Спазмалгон дори препарати бош айланиши, кўришни бузилиши, ҳамда диққатга нохуш таъсир қилиши ва кутилмаган вазиятларда реакцияни бузилишини чақириши мумкин. Шунинг учун ушбу препарат билан даволанишда транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлашдан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин!

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, менерсимон кўринишлар, қулоқларни шанғиллаши, шок, ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги, тиришишлар. Даволаш: симптоматик даволаш тиббий муассасада ўтказилади. Совуқ тер, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, терининг рангини ўзгариши ва бўғилиш каби белгилар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Рецепт бўйича

Тиниқ, деярли заррачалар сақламайдиган оч-сариқ рангли суюқлик, очиш учун белгиси – рангли нуқтаси бўлган жигарранг шиша ампулаларда. 2 мл инекция учун эритма ампулалар 5 ёки 10 ампуладан ПВХ плёнкали блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 5 мл инекция учун эритма ампулалар 5 ёки 10 ампуладан ПВХ плёнкали блистерда, 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

4 йил. Картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин Спазмалгонни ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.