Сонмил rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 15 мг доксиламин сукцинати; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати; магний стеарати; натрий кроскармелоза; микрокристалли целлюлоза. қобиғи: Опадрй ИИ Wҳите плёнка қобиқ учун аралашма: гипромелоза (гидроксипропилметилцеллюлоза, лактоза моногидрати, полиетиленгликол (макрогол), титан диоксиди (Е 171); триацетин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

доксиламин сукцинати

Препаратнинг савдо номи:

Сонмил

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ шаклдаги, икки томонлама қавариқ, рискали, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка.

Тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.

Даврий ва транзитор  уйқусизликда қўлланади.

Перорал қўллаш учун мўлжалланган. Уйқудан  15-30 минут олдин қўлланилсин. Тавсия этилган доза суткада 7,5-15 мг (суткада 1/2-1 таблеткадан) ни ташкил қилади.  Зарурати бўлганида дозани суткада 30 мг гача ошириш мумкин (суткада 2 таблетка). Кекса ёшли пациентларда ва буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани камайтириш тавсия этилади.  Даволаш курси давомийлиги  2-5 кунни ташкил қилади. Агар уйқусизлик 5 кундан ортиқ сақланса, дори воситасини кейинги қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини хал қилиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Жуда кам ҳолларда антихолинергик самаралар: қабзият, оғизни қуриши, аккомодацияни бузилиши, юракни кучли уриши кузатилади. Кундузги уйқучанликда: ушбу самара ривожланиши ҳолатида дозани камайтириш зарур. Тери тошмаси, қичишиш каби аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Доксиламин  сукцинатига ёки бошқа антигистамин дори воситаларига юқори сезувчанлик. Пациентнинг анамнезида ёки оила анамнезида ёпиқ бурчакли глаукома. Сийишни  қийинлашиши хавфи билан уретропростатик бузилишларда қўллаш мумкин эмас.

Алкогол кўпгина Н1-антигистамин воситаларнинг седатив самарасини кучайтиради. Алкоголли ичимликларни ва этанол сақловчи дори воситаларини қўллашдан сақланиш лозим. Қуйидаги дорили мажмуани қўллашда эътибор билан қўллаш лозим: – атропин ва атропинсимон дори воситалари (имипрамин антидепрессантлари, антихолинергик паркинсонизмга қарши дори воситалари, атропинли спазмолитик дори воситалари, дизопирамид, фенотиазин нейролептиклари) сийдикни тутилиши, қабзият, оғизни қуриши каби ножўя самараларнинг келиб чиқиши натижасида; – марказий нерв тизимига таъсир қилувчи бошқа антидепрессантлар (морфин ҳосилалари (оғриқни қолдирувчи воситалар; йўтални даволаш учун ва ўрнини босувчи даволашда қўлланиладиган воситалар), нейролептиклар; барбитуратлар, бензодиазепинлар; анксиолитиклар, бензодиазепинлардан ташқари; седатив антидепрессантлар (амитриптилин, доксепин, миансерин, миртазапин, тримипрамин); седатив Н1-антигистамин воситалар; марказий таъсирга эга антигипертензив воситалар; бошқалар: баклофен, пизотифен, талидомид) марказий нерв тизимини сусайишини кучайтириши натижасида.

Дори воситаси  лактоза сақлаганлиги сабабли, уни туғма  галактоземияда,  глюкоза ва  галактозани сўрилиши бузилиши синдромида, лактаза етишмовчилиги бўлган ҳолатларда қўллаш мумкин эмас. Ухлатувчи ва седатив воситалар каби,  доксиламин сукцинати тунги апноэ синдромини қўзғатиши мумкин  (нафасни тўхтаб қолишининг давомийлиги ва сонини ошириши мумкин). Н1-антигистамин воситаларни кекса ёшли пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки бош айланишини келиб чиқиши хавфи туфайли, йиқилишлар хавфи ошади (масалан, инсон кечаси ўрнидан турганида), бунинг натижасида ушбу гуруҳ пациентлар учун жиддий ҳисобланган оқибатларга олиб келади. Кун давомида уйқучанликни олдини олиш учун дори воситасини  қабул қилинганидан кейин уйқу давомийлиги камида 7 соат бўлиши кераклигини ёдда тутиш лозим.

Маълум бўлган маълумотлар  доксиламинни ҳомиладорлик даврида шифокор маслаҳатидан сўнг  қўллаш мумкинлигини кўрсатди. Агар дори воситасини ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида қўлланилса, дори воситасининг атропинсимон ва седатив самараларини янги туғилган чақалоқларни кузатишда эътиборга олиш лозим. Доксиламин она сутига кириши номаълум, шунинг учун дори воситасини эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. .

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ўткир заҳарланишнинг биринчи белгилари уйқучанлик ва антихолинергик самаралар: қўзғалувчанлик, қорачиқларни кенгийиши, аккомодациянинг фалажи, оғизни қуриши, юз ва бўйинни қизариши, гипертермия, синусли тахикардия ҳисобланади. Делирий, галлюцинациялар ва атетоз харакатлар кўпроқ болаларда кузатилади; баъзида улар оғир заҳарланишнинг асоратларини белгиси бўлган тиришишлар ҳисобланади.   Ҳаттоки тиришишлар келиб чиқмаса ҳам, доксиламин билан оғир заҳарланиш баъзи ҳолларда рабдомиолиз чақиради, бу оғир буйрак етишмовчилигигача асоратланиши мумкин. Ушбу мушак бузилишлари тарқоқ ҳисобланади,  бу креатинфосфокиназа фаоллигини тизимли скрининг йўли билан ўлчаш ўтказишни талаб этади. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Даволашни эрта босқичларида  фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш тавсия этилади (катталарга 50 г, болаларга 1 г/кг).

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда; 1 ёки 3 блистердан қутида.

5 йил.