оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.
ухлатувчи восита.
Уйқусизлик.
Фақат катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун! Сондокс таблеткалари ичга 1 таблеткадан уйқуга кетиш мўлжалланган вақтдан 15-30 минут олдин қабул қилинади.
Таблеткаларни кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак.
Дозани ½ таблеткагача камайтириш ёки 2 таблеткагача оширишнинг зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин қуйидаги ножўя самаралари кузатилиши мумкин: оғизни қуриши, кўриш аккомодациясини бузилиши, қабзият, сийишни қийинлашиши (айниқса бу кўринишларга мойиллиги бўлган беморларда).
Нохуш кўринишлар пайдо бўлган холда, шифокор билан маслаҳатлашиш керак!
Препаратни глаукомаси, сийдик чиқариш йўллари ва простата касалликлари бўлган беморларда, ҳомиладорликда, эмизиш даврида (препарат қабул қилинганида эмизишдан воз кечиш керак) қўллаш мумкин эмас.
Препаратни 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Сондокс таблеткалари барбитуратлар, бензодиазепинлар, клонидин, опиоид аналгетиклар, нейролептиклар, транквилизаторлар билан бир вақтда қўлланганида, марказий нерв тизимига бостирувчи таъсирини кучайиши кузатилади.
Сондокс таблеткалари атропин ёки бошқа М-холиноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида, ножўя таъсирларининг: оғизни қуриши, сийишни қийинлашиши, пайдо бўлишини хавфи ошади.
Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қўллашни чекланиши: ўпка касалликларида препаратни қўллашнинг зарурати бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат диққатни пасайиши, уйқучанликни чақиради, шунинг учун транспорт хайдовчиларига таъсир қилиши мумкин.
Алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Тасодифан ёки атайлаб дозани ошириб юборилиши фақат таблеткаларни жуда катта дозаларда қабул қилинганида юз бериши мумкин.
Симптомлари: қўзғалиш, галлюцинациялар, мувозанатни бузилиши, харакат координациясини бузилиши, қўл ва оёқ бармоқларининг тиришишлари, тиришишлар.
Симптомлар кўрсатилган кетма-кетликда пайдо бўлади, лекин айрим холларда заҳарланишнинг биринчи симптомлари қалтираш ва қўл ва оёқ бармоқларининг тиришишлари бўлиши мумкин.
Кўпинча атропинизация симптомлари – қорачиқларни кенгайиши, аккомодация фалажи, юз терисини қизариши, тана ҳароратини ошиши кузатилади.
Даволаш бўлмаганида коллапс билан бирга кечувчи кома ривожланиши мумкин.
Даволаш.
Тез ёрдамни чақириш керак, шифокор келгунича суний нафас ўтказилади.
Рецепциз
10 таблеткадан блистерда, 1 блистердан ёки 3 блистердан картон қутида.