Солкосерил rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Солкосерил

Фармакалогик гуруҳи:

жароҳатлар ва яралар даволаш учун восита. Жароҳатларни битказувчи бошқа воситалар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел ва сиртга қўллаш учун суртма

Солкосерил гели: гомоген, деярли рангсиз, тиниқ, зич консистенцияли гел. Солкосерилнинг ўзига хос енгил (гўшт булонининг ҳиди) ҳидли. Солкосерил суртмаси: бир хил, оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган ёғли масса. Солкосерилнинг ўзига хос енгил (гўшт булонининг ҳиди) ҳидли ва вазелин ҳидли.

жароҳатлар ва яралар даволаш учун восита. Жароҳатларни битказувчи бошқа воситалар.

D03AX

Солкосерил гел/суртмаси қуйидаги ҳолларда қўлланади: – ахамияциз шикастланишлар (шилинишлар, тирналишлар, кесилишлар); – 1 ва 2 даражали куйишлар (қуёшдан куйиш, термик куйишлар); – совуқ уришлар; – қийин битувчи жароҳатлар (шу жумладан трофиқ яралар ва ётоқ яралар). Турли тўқималарда трофик шикастланишларини даволаш учун Солкосерил фақат жароҳатдан некрозга учраган тўқималарни олиб ташланганидан кейин қўлланади. Солкосерил гели даволашнинг бошланғич босқисида янги жароҳатларга, нам ажралмалари бўлган жарохатларга ёки хўлланиш кўринишлари бўлган яраларга қўйилади. Солкосерил суртмаси, асосан (хўлланмаган) жароҳатларни даволаш учун қўлланади.

Солкосерил маҳаллий қўлланади. Кунига 2 марта жароҳатга юпка қават қилиб қўлланади. Қўллаш тажрибаси Солкосерил гелини айниқса нам ажралмалари бўлган жароҳатлар ёки ҳўлланиш кўринишлари бўлган яралар учун яроқли эканлигини, суртма сифатида эса айниқса қуруқ жароҳатлар учун яроқлилигини кўрсатди. Болалар ва ўсмирлар Адабиётда болаларда Солкосерилни қўллаш ҳоллари таърифланган. Болаларда Солкосерил суртмасини қўллаган афзал.

Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни ҳомила учун хавфини аниқламаган. Солкосерилни аёлларда ҳомиладорликни кечишига ва ҳомилага таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Солкосерилни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши мақсадга мувофиқ эмас ва уни фақат фойда хавфдан устун бўлганда шифокор назорати остида қўллаш мумкин.

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун Солкосерил гели. Сиртга қўллаш учун Солкосерил суртмаси. 20 г дан алюмин тубаларда. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. Очилган тубани ҳона ҳароратида (15º-25ºС) сақланганда яроқлилик муддати 28 кун.