Софтовак rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г кукун қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: тухумсимонбаргли отқулок баргларининг қуруқ экстракти (Плантаго овата Л.)….40 г;ҳинд саноси баргларининг қуруқ экстракти (Cасциа ангустифолиа Ваҳл.)………………5 г;миробалан чебул меваларининг қуруқ экстракти (Терминалиа чебула Ретз.)………..10 г;найсимон сано меваларининг қуруқ экстракти (Cасциа фистула Л.)…………………………10 г;ширинмия илдизининг қуруқ экстракти (Глйcйррҳйза глабра )……………………………5 г;юзбаргли наъматак гулларининг қуруқ экстракти (Роса cэнтифолиа Счренк.)…………5 г;оддий укроп меваларининг қуруқ экстракти (Фоэниcулум вольтметре Милл.)……………..5 г;укроп мойи…………………………………………………………………………………………………1 г;

Препаратнинг савдо номи:

Софтовак

Фармакалогик гуруҳи:

сурги восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун кукун

сариқ, жигарранг ва бинафша рангдаги доғлари бўлган, хушбўй укроп ҳидили оч-жигарранг кукун.

сурги восита.

A06AV20

Қабзиятда, геморройда, проктитда, анал ёриқларида ич келишини уйғунлаштириш учун қўлланади.

Ичга. 1-2 чой қошиқдан (5-10 г) илиқ сув ёки шарбат билан ичилади, ёки 1/2 стакан илиқ сувда суюлтириб, суткада 1 марта кечасига.

Аллергик реакциялар. Препарат қабул қилингандан сўнг сийдик сариқ-жигарранг ёки қизил-пушти рангга бўялиши мумкин.

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, номаълум генезли қорин оғриқлари, қисилган чурра, қорин бўшлиғининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак ва бачадон қон кетишлари, цистит, сув-электролит алмашинувини бузилиши.

Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланилганда гипокалиемия ривожланиши муносабати билан  юрак гликозидларининг таъсирини кучайиши ва антиаритмик препаратларнинг самарасига таъсир қилиши мумкин. Тиазид диуретиклар, глюкокортикоидлар, ширинмия илдизининг препаратлари билан  бир вақтда қўлланганида гипокалиемияни ривожланиш хавфини оширади. Тетрациклинларнинг абсорбциясини бузади.

Препаратни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди. Узоқ муддат, айниқса юқори дозаларда қўлланилганда, аҳлат билан электролитларни, асосан калийни йўқотилиши, албуминурия, гематурия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, сийдикни рангсизланиши, тери тошмаси, толиқиш бўлиши мумкин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ножўя таъсирларни кучайиши.

Рецепциз

Ичга кабул қилиш учун кукун 100г дан пластик флаконларда, оғзи полиетилен билан ламинация қилинган алюмин фолга ҳимоя плёнкаси тортилган ва бураладиган пластик қопқоқ билан ёпилган. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома плёнка ва қопқоқ орасига ёки флакон билан бирга картон қутичага жойланади.

3 йил.