Смекта rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир пакетча (3 г) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: диоктаэдрик смектит (диосмектит) – 3 г; ёрдамчи моддалар: глюкоза моногидрати, натрий сахарини, апелсин ароматизатори, ванилин ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

диосмектит

Препаратнинг савдо номи:

Смекта

Фармакалогик гуруҳи:

диареяга қарши восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

суспензияни тайёрлаганда бироз апелсин ҳидли, оқдан бироз оч-сариқ ранглигача бўлган кукун.

диареяга қарши восита.

A07VS05

Диоктаэдрик смектит меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

болалар ва чақалоқларда орал регидратация билан комплексда ва катталарда ўткир диареясурункали диареягастритда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида, колитда жиғилдон қайнаши, қорин дам бўлиши ва қоринда дискомфорт ҳиссини симптоматик даволашда қўлланади.

Ўткир диареяни даволаш Болалар 1 ёшгача: кунига 2 пакетчадан 3 кун давомида, сўнгра кунига 1 пакетчадан буюрилади. 1 ёшдан катта: кунига 4 пакетчадан 3 кун давомида, сўнгра кунига 2 пакетчадан буюрилади. Катталар Ўртача кунига 3 пакетча. Амалиётда даволаш курсининг бошида (биринчи 3 кун давомида) суткалик доза икки марта оширилиши мумкин. Бошқа кўрсатмалар Болалар: 1 ёшгача: кунига 1 пакетча буюрилади. 1 ёшдан 2 ёшгача: кунига 1-2 пакетча буюрилади. 2 ёшдан катта: кунига 2-3 пакетча буюрилади. Катталар: Ўртача кунига 3 пакетча. Қўллаш усули Ичга буюрилади. Пакетчанинг ичидагиси бевосита истеъмол қилинишидан олдин эритилиши керак. Болалар: Пакетчанинг ичидагиси болалар бутилкасида (50 мл) эритилади ва кун давомида бир неча қабул қилишга тақсимланади ёки бирон бир ярим суюқ маҳсулот (бўтқа, пюре, компот, болалар озуқаси) билан аралаштирилади. Катталар: Пакетчанинг ичидагиси ½  стакан сувда эритилади. Қабул қилиш учун энг яхши вақт – овқат қабул қилишлар орасида, эзофагитда – овқатдан кейин буюрилади. Тавсия қилинган даволаш курси: 3-7 кун.

Тез-тез: қабзият (бундай ҳолларда дозани пасайтириб, даволашни давом эттириш мумкин). Тез-тез эмас: ичакни дам бўлиши, қусиш. Эшакеми, тошма, қичишиш ёки ангионевротик шишни ўз ичига олувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида хабарлар бўлган. Шунингдек қабзиятни оғирлашиши тўғрисида хам хабар берилган.

– препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик – фруктозани ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларнинг сўрилиш тезлиги ва/ёки даражасини камайтириши мумкин.

Смекта®  ва бошқа дори воситаларни қабул қилиш орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил қилиши керак. Анамнезида оғир сурункали қабзиятлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ўткир диареяси бўлган болаларга, сувсизланишга йўл қўймаслик учун препарат орал регидратацион эритмани олдиндан қабул қилиш билан комплексда қўлланиши лозим. Катталарда ўзига хос холатлардан ташқари ҳолларда, регидратация зарур ҳисобланмайди. Орал ёки вена ичига юбориладиган регидратацион эритма билан регидратация давомийлиги касалликнинг кечиши, пациентнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларига қараб буюрилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя таъсирлар кучайиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун алюмин фолга ва полиетилен билан ламинация қилинган қоғоз пакетчаларга жойланган. 10 ёки 30 пакетчадан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.