Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари.
Перитонит, қорин оғриғи (ноаниқ генезли), оғир дегидратация, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, метроррагия, цистит, спастик қабзият, болалар (4 ёшгача), ҳомиладорликда (И уч ойлик) қўллаш мумкин эмас.
Глюкокортикостероидлар, диуретиклар электролит бузилишларни ривожланиш хавфини оширади.
Кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар ични келтирувчи самарасини пасайтиради.
Юрак гликозидларига сезувчанлик ошиши мумкин.
Таъм берувчи сифатга эга эмас, шунинг учун болаларга овқатга қўшиш мумкин.
Шифокорнинг назоратисиз ҳар куни 10 кундан кўп қабул қилиш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Ичга қабул қилиш учун томчилар 7,5 мг/мл.
10 мл дан томчилагич қопқоқли ва бураладиган қопқоқчали полиетилен флаконларда (флакон-томчилагич).
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.