Скиназолин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: кетоконазол − 10 мг, клобетазол пропионати − 0,5 мг, ёрдамчи моддалар: оқ вазелин, суюқ парафин, октадецил (стеарил спирти), глицерилмоностеарат, этилпарабен, лаурокапрам, пропиленгликол, натрий лаурилсулфати, сувсиз натрий сулфити, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

кетоконазол, клобетазол

Препаратнинг савдо номи:

Скиназолин

Фармакалогик гуруҳи:

сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

оқ ёки деярли ок рангли крем

сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар

D01A

Сиртга қўлланганида кетоконазол аҳамияциз даражада тизимли сўрилишга учрайди. Ҳатто узоқ муддат қўлланганида ҳам кетоконазол қонда аниқланмайди. Клобетазол пропионатининг гидрокортизонга нисбатан плазма оқсиллари билан боғланиш қобилияти кам, аммо Т½ юқори. Асосан жигарда, қолган қисми − буйракда метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади.

Терининг қуйидаги замбуруғли касалликларини даволашда қўлланади: қўл микозитовон эпидермофитияси (микоз)тери трихофитиясиқирма (стригущий) и ўраб олувчи темираткитерини қичишиши.

Сиртга қўлланади. Кунига икки марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб қўйилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида даволаш вақтида крем қўйилган жойда аллергик реакциялар (ачишиш, таъсирланиш, қичишиш, санчиш ҳисси) пайдо бўлиши мумкин. Узоқ қўлланилиши натижасида тери атрофияси ва/ёки пигментацияси кузатилиши мумкин.

Вирусли инфекция (герпес, ўраб олувчи герпес, сувчечак) билан тери зарарланганда кремни қўллаш мумкин эмас

Глюкокортикостероидлар билан даволаш вақтида антителалар ишлаб чиқариш камайиши билан боғлиқ иммунодепрессив хусусиятларини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли сувчечакка қарши вакцинациясини ва бошқа иммунизация турларини ўтказмаслик керак. Дори воситаси иммуносупрессив препаратлар таъсирини кучайтириши ва иммуностимуляция қилувчи таъсирни сусайтириши мумкин. Гентамицин, этакрин кислотаси ва фуросемид билан бир вақтда қўлланганда буйрак ва эшитиш аъзолари шикастланиш хавфи ошади.

Кремни кўзга тушишига йўл қўйилмасин! Агар крем бехосдан кўзларга тушса, уларни кўп миқдордаги оқава сув билан яхшилаб ювиш керак. Шиллиқ қаватларга кремни тушишидан сақланиш керак. Қичишиш хисси ёки қизариш пайдо бўлган холларда препаратни қўллашни бекор қилиш керак, аммо препарат суртилган бўлса тана юзасидан ювиб ташлаш керак. Юз териси ва терининг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади. 4 ҳафтадан кўп узлуксиз қўллаш мумкин эмас, юзда, қўлтиқ ости, чов ёки вулва соаларида препаратни узлуксиз қўллаш 2 ҳафтадан ошмаслиги керак. Эмизикли болаларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Хусусиятлари ўзгарганда препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладор ва лактация даври Ҳомиладорлик ва лактация даври препаратни қўллаш мумкин эмас. Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти. Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10-30°С ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепциз

Крем 10 г  еки 15 г дан алюмин тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Тубанинг кавшарланган чокида препаратнинг серияси ва яроқлилик муддати кўрсатилган.

2 йил.