СИТОФЛАВИН (CЙТОФЛАВИН)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: қаҳрабо кислотаси – 100 г, никотинамид – 10 г, рибоксин (инозин) – 20 г, рибофлавин натрий фосфати (рибофлавин) – 2 г; ёрдамчи моддалар: Н-метилглюкамин (меглумин) – 165 г, натрий гидроксиди – 34 г, инекция учун сув – 1 гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

қаҳрабо кислотаси+никотинамид+рибоксин (инозин)+рибофлавин натрий фосфати(рибофлавин).

Препаратнинг савдо номи:

ЦИТОФЛАВИН (CЙТОФЛАВИН)

Фармакалогик гуруҳи:

асаб тизимига таъсир этувчи метаболик восита).

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

тиниқ сариқ рангли суюқлик.

асаб тизимига таъсир этувчи воситаметаболик восита).

N07XX

Вена ичига тахминан 2 мл/мин тезлик билан инфузияда (суюлтирилмаган ЦИТОФЛАВИН® га ҳисоблаганда) қаҳрабо кислотаси ва инозин амалда шу захотиёқ сарфланади ва қон плазмасида аниқланмайди. Қаҳрабо кислотаси: – концентрациясининг чўққиси юборилгандан кейин бир минут давомида, кумуляциясиз кейинги тез пасайиши билан ва сув ва карбонат ангидрид газигача метаболланиши оқибатида унинг даражасини дастлабки қийматларга қайтиши  аниқланади. Инозин жигарда инозинмонофосфатни  хосил бўлиши, кейинчалик уни сийдик кислотасигача оксидланиши билан метаболланади. Аҳамияциз миқдорда буйраклар орқали чиқарилади. Никотинамид барча тўқималарга тез тарқалади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади, жигарда Н-метилникотинамид ҳосил бўлиши билан метаболанади, буйраклар орқали чиқарилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 1,3 соатни ташкил қилади, мувозанатли тақсимланиш хажми – тахминан 60 литр, умумий клиренси – тахминан 0,6 л/мин. Рибофлавин нотекис тақсимланади: энг кўп миқдори миокардда, жигарда, буйракларда. Плазмадан яримчиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади, мувозанатли тақсимланиш ҳажми – тахминан 40 литр, умумий клиренси – тахминан 0,3 л/мин. Йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Плазма оқсиллари билан 60% боғланади. Буйраклар орқали қисман метаболитлари шаклида чиқарилади; юқори дозаларда – асосан ўзгармаган кўринишда.

импульс;цереброваскуляр касалликларнинг оқибатлари (мия инфарктининг оқибати, церебрал атеросклероз);ўткир ва сурункали заҳарланишлардаги токсик ва гипоксик энцефалопатиялар, эндотоксикозлар, наркоздан кейинги онгнинг сусайиши, шунингдек сунъий қон айланишини ишлатилаётган кардиохирургик операцияларда гипоксик энцефалопатияни олдини олиш ва даволаш.

ЦИТОФЛАВИН® фақат вена ичига томчилаб 100-200 мл 5-10% декстрозанинг эритмасида ёки 0,9% натрий хлоридининг эритмасида суюлтириб қўлланади. Мия қон айланишини ўткир бузилишларида препарат касалликни ривожланиши бошланганидан сўнг максимал эрта муддатда 10 мл хажмда 8-12 соат оралиғи билан 10 кун давомида юборилади. Касалликнинг оғир кечишида бир марталик доза 20 мл гача оширилади.Цереброваскуляр касалликларнинг оқибатларида (мия инфарктининг оқибати, церебрал атеросклероз) препарат 10 мл ҳажмда кунига бир марта 10 кун давомида юборилади.Токсик ва гипоксик энцефалопатияларда препарат 10 мл ҳажмда суткада 2 марта, 8-12 соатлик оралиқ билан 5 кун давомида юборилади. Коматоз ҳолатида 200 мл декстроза эритмасида суюлтирилган 20 мл ҳажмда юборилади. Наркоздан кейинги депрессияда бир марта шу дозаларда юборилади. Сунъий қон айланиши ишлатилаётган кардиохирургик операцияларда  гипоксик энцефалопатияни даволашда  200 мл 5% декстроза эритмасида суюлтирилган препарат 20 мл дан операциядан 3 кун олдин, операция куни, операциядан кейинги 3 кун юборилади.

Бутун Жаҳон Соғлиқни сақоаш ташкилотининг маълумоти бўйича ножўя самараларнинг ривожланиш тезлиги қуйидаги шаклда тавсифланади: – жуда тез-тез (≥1/10); – тез-тез (≥1/100 – <1/10); – тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100); – кам ҳолларда (≥1/10000 – <1/1000); – жуда кам ҳолларда (<1/10000); – тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас); Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – юқори сезувчанлик реакцияси, ангионевротик шиш, анафилактик шок. Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, парестизия, тремор. Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда – психомотор қўзғалишлар (хавотирлик, харакат фаоллигини ошиши). Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – тахикардия, кўкрак қафаси соҳасидақисқа вақтли оғриқлар ва дискомфорт, юрак қисқаришини тезлашиши ёки кучайишини ҳис қилиш. Қон томирлар томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – артериал қон босимини ошиши ёки пасайиши, тери қопламаларинитурли даражадаги гиперемиясиёки оқариши. Нафас олиш тизими томониданбузилишлар: жуда кам ҳолларда – нафас олишни қийинлашиши, ҳансираш, нафас қисилиши, томоқда қичишиш, қуруқ йўтал, овоз бўғилиши, бурунда парестезия, дизосмия. Меъда – ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – тахирлик, қуруқлик, оғизда металл таъми, эпигастрал соҳада қисқа вақтли оғриқлар ва дискомфорт, қусиш. Тери ва тери ости тўқималари томониданбузилишлар: жуда кам ҳолларда – тери қичишлари, тошма, юз шиши, эшакеми. Моддалар алмашиниши томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – транзитор гипогликемия, гиперурикемия, подаграни зўрайиши. Болаларнинг (шу жумладан чала туғилган болалар) чақалоқлик даврида алкалоз ривожланиш мумкин. Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: жуда кам ҳолларда – қалтираш, қизиб кетиш ҳисси, ҳолсизлик, тана ҳароратини ошиши, терлаш, вена бўйлаб оғриқ ва қизариш. Ножўя самараларни пайдо бўлишини олдини олиш учун препаратни дозалаш тартиби ва юбориш тезлигини кузатиб бориш тавсия қилинади.

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, ҳомиладорлик, эмизиш даври. Танг ҳолатдаги беморларга (янги туғилганлик давридан ташқари) марказий гемодинамика барқарорлашмагунича ва/ёки артериал қондаги кислороднинг парциал босими 60 мм сим. уст. дан камроқга пасайганида буюрилмайди.

Қаҳрабо кислотаси, инозин, никотинамид бошқа дори воситалари билан мутаносиб. Рибофлавин доксицилин, тетрациклин, окситетрациклин, эритромицин ва линкомициннинг фаоллигини камайтиради. Стрептомицин билан номутаносиб. Хлорпромазин, имипрамин, амитриптилин флавинокиназани блокланиши ҳисобига рибофлавиннинг флавинаденинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотидга қуритилишини бузади ва унинг сийдик билан чиқарилишини кўпайтиради. Тиреоид гормонлар рибофлавиннинг метаболизмини тезлаштиради. Хлорамфениколнинг (гемопоэзни бузилиши, кўрув нервининг неврити) ножўя таъсирларини  камайтиради ва олдини олади. Гемопоэзни рағбатлантирувчи препаратлар, антигипоксантлар, анаболик стероидлар билан мутаносиб.

Янги туғилган (чала туғилган) чақалоқларга препаратни юбориш капилляр қонда кислота-ишқор ҳолатининг кўрсаткичларини суткада 2 мартадан кам бўлмаган (даволашни бошлаш олдидан ҳам, даволаш жараёнида ҳам) назорати остида  амалга оширилади. Имконият борича зардоб лактати ва глюкозанинг кўрсаткичларини назорат қилиш керак. ЦИТОФЛАВИН® сақловчи эритмани янги туғилган (чала туғилган) болаларга қуйидагиларда юборилиши тезлигини камайтириш ёки вақтинчалик инфузияни тўхтатиш керак: ўпкаларнинг сунъий вельветляциясида бўлган, мия қон айланиши бузилишларининг ривожланиши хавфли аралаш (респираторметаболик) алкалоз белгилари пайдо бўлганида;тўсатдан нафас сақланган ва нафас йўлларида доимий муспат босими (СРАР) усули билан респиратор фаолиятни бир маромда сақлаб туришда ёки апноэ хуружлари пайдо бўлиши ёки тезлашуви билан хавф солувчи метаболик алкалознинг лаборатория белгиларини ниқоб орқали ҳав-кислород аралашмасини қабул қилувчиларда пайдо бўлганида. Қандли диабетли беморларда даволаш қондаги глюкозанинг кўрсаткичларини назорати остида ўтказилади. Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан кўп бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Дозани ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Вена ичига юбориш учун эритма 10 мл дан жигарранг шиша ампулаларда. 5 ампуладан бир томонли контур уяли ўрамда, контур уяли ўрамда очиқ ёки қоплама парда ёки алюмин фолга билан термоелимланган 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.