Ситаглю Метрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 50 мг ситаглиптин (ситаглиптин фосфати кўринишида) ва 500 мг, ёки 1000 мг метформин гидрохлориди. Ёрдамчи моддалар:

Тасир этувчи модда(ХПН):

ситаглиптин + метформин

Препаратнинг савдо номи:

Ситаглю Мет

Фармакалогик гуруҳи:

Перорал қабул қилиш учун гипогликемик восита.

Перорал қабул қилиш учун гипогликемик восита.

A10B

Ситаглиптин ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Смах 1-4 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 87% ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 38% ташкил қилади. Организмда препаратнинг аҳамияциз қисми метаболизмга учрайди. Ситаглиптиннинг тахминан 79% сийдик билан чиқарилади. Ситаглиптин 100 мг дозада ичга қабул қилинганида Т1/2 тахминан 12,4 соатни ташкил қилади. Буйрак клиренси тахминан 350мл/мин ташкил қилади.

қандли диабетнинг 2 типи;максимал ўзлаштираолинадиган дозада метформин билан монотерапия фонида адекват назоратга эришилмаган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун парҳез ва жисмоний юкламага қўшимча сифатида;максимал ўзлаштираолинадиган дозада метформин ва сулфонилмочевина билан монотерапия фонида адекват назоратга эришилмаган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун парҳез ва жисмоний юкламага қўшимча сифатида сулфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада;барқарор дозада инсулин ва метформин гликемия устидан адекват назоратни таъминламаган пациентларда гликемия устидан назоратни яхшилаш учун парҳез ва жисмоний юкламага қўшимча сифатида инсулин билан мажмуада (учта препарат мажмуаси) қўлланади.

Препаратни ичга овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Препаратнинг тавсия қилинган дозаси – 1 таблетка суткада 2 марта. Метформиннинг турли дозалари билан таъминлаш мақсадида Ситаглю Мет препарати ситаглиптин 50 мг ва метформин гидрохлориди 1000 мг дозаларда ишлаб чиқарилади. Барча пациентлар кун давомида углеводларни қабул қилишни адекват тақсимланган парҳезга риоя қилишлари керак. Тана вазни юқори бўлган пациентлар паст калорияли парҳезга риоя қилишлари керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизда “металл” таъми, иштаҳани йўқлиги, диарея, метеоризм, қорин оғриқлари. Бу симптомлар айниқса даволашнинг бошида тез-тез кузатилади ва одатда, ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу симптомларни антацидлар, м-холиноблокаторлар ёки спазмолитикларни буюриш билан камайтириш мумкин. Кам ҳолларда – препарат бекор қилинганидан кейин йўқолувчи гепатит ёки “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши кузатилади. Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – лактоацидоз (даволашни тўхтатишни талаб қилади); узоқ муддат даволашда – В12 гиповитаминози (унинг сўрилишини бузилиши). Қон яратиш аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда – мегалобласт анемия. Эндокрин тизими томонидан: гипогликемия. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

препаратга юқори сезувчанлик;диабетик кетоацидоз, диабетик кома олди ҳолати, кома;буйраклар фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам);буйраклар фаолиятини бузилиш хавфи билан кечувчи ўткир касалликлар: дегидратация (диареядаги, қусишдаги), иситма, ўткир юқумли касалликлар, гипокция ҳолати (шок, сепсис, буйрак инфекциялари, бронх-ўпка касалликлари);тўқималарнинг гипокциясини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган клиник яққол кечувчи ўткир ва сурункали касалликлар (юрак ёки нафас етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти ва бошқ.);жиддий жарроҳлик муолажалари ва травмалар (уларнинг фонида инсулинотерапия ўтказиш кўрсатилган);жигар фаолиятини бузилиши;сурункали алкоголизм, алкогол билан ўткир заҳарланиш;ҳомиладорлик, эмизиш даври;лактоацидоз (шу жумладан анамнездаги);ёд сақловчи контраст моддани юбориш билан радиоизотоп ёки рентгенологик текширишлар ўтказилганидан кейин 2 кун давомида ва ўтказишдан олдин камида 2 кун давомида қўллаш;кам калореяли парҳезга риоя қилиш (суткада 1000 ккал дан кам). Оғир жисмоний ишларни бажарувчи 60 ёшдан ошган шахсларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди, бу уларда лактоцидознинг ривожланиши хавфини юқорилиги билан боғлиқ.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини текширишларида ситаглиптин қуйидаги препаратларнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган: метформин, розиглитазон, глибенкламид, симвастатин, варфарин, перорал контрацептивлар. Бу маълумотларга асосланиб ситаглиптин CЙП3А4, 2С8 ёки 2С9 изоферментларни ингибирламайди. ин витро олинган маълумотларга асосланиб ситаглиптин шунингдек эҳтимол CЙП2Д6, 1А2, 2С19 ёки 2В6, шунингдек СЙП3А4 индуцияламайди. Дигоксин ситаглиптин билан мажмуада қўлланганида АУC ни (11%) бироз, шунингдек Смах (18%) ни ўртача ошиши кузатилган. Бу ошишлар клиник аҳамиятли ҳисобланмайди. Бирга қўлланганида препаратнинг ҳам, дигоксиннинг ҳам дозасини ўзгартириш тавсия этилмайди. Ситаглиптинни АУC ва Смах ни 29% ва 68% ошиши пациентларда мувофиқ Ситаглю Метни 100 мг бир марталик дозада ва циклоспорин (р-гликопротеин кучли ингибитори) 600 мг бир марталик дозада мажмуада қўлланганда кузатилган. Ситаглиптинни фармакокинетик кўрсаткичларининг бу ўзгаришлари клиник аҳамиятли ҳисобланмайди. Циклоспорин ва р-гликопротеиннинг бошқа ингибиторлари (масалан, кетоконазол) билан бирга қўлланганида препаратнинг дозасини ўзгартириш тавсия этилмайди. Кенг таъсир доирасига эга препаратларни олувчи (н=83, тахминан ярми буйраклар орқали чиқарилувчи пациентларда ва соғлом кўнгилликлардаги (н=858) популяцион фармакокинетик тахлил дори воситаларини ситаглиптиннинг фармакокинетикасига қандай бўлмасин клиник аҳамиятли таъсирини аниқламаган.

Даволаш даврида йилига камида 2 марта, шунингдек миалгия пайдо бўлганида плазмада лактатнинг миқдорини аниқлаш керак. Бандан ташқари, 6 ойда 1 марта қон зардобидаги креатининнинг миқдорини (айниқса кекса ёшли беморларда), шунингдек қонда глюкозанинг концентрациясини айниқса синчиклаб назорат қилиш керак. Бронх-ўпка инфекцияси ёки сийдик-жинсий аъзоларнинг инфекцион касалликлари пайдо бўлганида, бемор бу ҳақида шифокорга дарҳол хабар бериши керак.

Ситаглю Метни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Ситаглинтин одамда кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Шунинг учун Ситаглю Метни эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилган ҳолларда стандарт тутиб турувчи чораларни кўриш керак, масалан сўрилмаган материални меъда-ичак йўлларидан чиқариб ташлаш, агар зарурати бўлса, тутиб турувчи даволаш.

Рецепт бўйича

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

2 йил.