Сирикал rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: калций карбонати – 500 мг холекалциферол – 250 ХБ ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, натрий карбоксиметилцеллюлоза, натрий лаурил судьяи, тозаланган талк, магний стеарати, оқ шеффcоат МП 5Й00235, бриллиант кўки бўёвчиси, ванилин таъмли қўшимча. Таърифи: оч мовий рангли, капсуласимон шаклли, бир томонида бўлиш учун чизиғи бошқа томони силлиқ бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций карбонати, холекалциферол

Препаратнинг савдо номи:

Сирикал

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

A12AX

Калций. Калцийни сўрилиши 12-бармоқ ичак, ингичка ва йўғон ичакларда амалга ошади. Фаол сўрилишини асосий бошқарувчиси бўлиб ичакнинг энтероцитларида калцийни боғловчи оқсиллар биосинтезини рағбатлантирувчи Д-калцитриол витаминининг метаболити ҳисобланади. Сўрилгандан кейин тизимли қон оқимига тушган калций аъзолар ва аъзолар тизими бўйлаб тақсимланади ва энг аввало суяк тўқимасига ўтади. Физиологик шароитларда калцийни организмдан чиқарилиши (ичакда сўрилмасдан, ахлат билан чиқариладиган қисмидан ташқари) суткада тахминан 250-300 мг ташкил этади, 140-180 мг буйракларда қайта сўрилмасдан, сийдикка тушадиган миқдори, шунингдек 80-100 мг ичакка сафро ҳамда панкреатик секрет билан ажралиб чиқадиган миқдоридан иборат. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида калцийни сўрилиши ошади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Холекалциферол. Холекалциферолни сўрилиши ингичка ичакда сафрони таъсирида амалга ошади. Одатда қабул қилинган витаминнинг 50-70% ўзлаштирилади. Максимал концентрациясига 8-18 соатдан кейин эришилади. Д3 витаминининг тахминан 70% қон оқимидан жигар орқали сўрилади, у ерда метаболизмга учрайди. Д3 витамини кумулятив ҳусусиятларга эга. У жигарда паренхиматоз бўлмаган ҳужайраларда тўпланади, у ердан гепатоцитларга ташилади ва метаболизмга учрайди. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври Т1/2 бир неча суткагача бўлган вақтни ташкил этади ва буйрак фаолияти бузилганида янада узоқроқ бўлиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолияти пасайиши мумкин, дори воситасини дозалашда инобатга олиш керак.

тўла қимматга эга бўлмаган овқатланиш билан боғлиқ, организмга калций ва холекалциферолни етарли даражада тушмаслиги оқибатида организмда калций ва Д3 витамини танқислиги ҳолатларида;ҳомиладорликда ва эмизиш даврида, шунингдек 12 ёшдан ошган болаларда жадал ўсиш даврида организмни калций ва Д3 витаминига бўлган эҳтиёжи ошганида;остеопороз (менопауза, сенил, стероид, идиопатик остеопороз) ва унинг асоратлари (суякларни синиши) унинг асоратларини олдини олиш учун, остепорозни исталган специфик даволашга қўшимча сифатида қўлланади.

Препаратни ичга, овқатдан кейин бир ярим соат ўтгач қабул қилиш керак. Катталарга остеопорозни даволашда 1 таблеткадан суткада 2-3 марта, остеопорозни олдини олиш учун – 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Калций ва Д3 витамини танқислигида катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 1-2 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – суткада 1 таблеткадан буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик реакциялар (қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, меъдада оғриқ, диарея). Моддалар алмашинуви томонидан: гиперкалциемия, гиперкалциурия. Бошқалар: аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Гиперкалциемия, гиперкалциурия, калцийли нефроуролитиаз, Д гипервитаминози, декалцинацияга олиб келувчи ўсмалар (миелома, суяк метастазлари, саркоидоз), иммобилизация билан боғлиқ остеопороз, ўпка туберкулези (фаол шакли), сурункали буйрак етишмовчилиги, 6 ёшгача бўлган болалар, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Холекалциферолнинг фаоллиги у фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида пасайиши мумкин. Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ва клиник ҳолатини назорат қилиш керак, чунки калций препаратлари юрак гликозидларнинг терапевтик ва токсик самараларини кучайтириши мумкин. Калций препаратлари ва холекалциферол МИЙдан тетрациклинларни сўрилишини ошириши мумкин. Шунинг учун препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги вақт оралиғи камида 3 соат бўлиши керак. Бисфосфонатлар ва натрий фториди препаратларининг сўрилишини пасайишини олдини олиш учун Сирикал препаратини уларни қабул қилгандан кейин камида икки соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади. ГКС препаратнинг сўрилишини пасайтирадилар, шунинг учун ГКС билан даволашда препаратнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин. Колестирамин препаратлари ёки асоси минерал ёки ўсимлик мойлари бўлган сурги воситалари билан бир вақтда даволаш холекалциферолнинг сўрилиши пасайиши мумкин. Тиазид диуретиклар бир вақтда қўлланганида гиперкалциемияни ривожланиш ҳавфи ошади, чунки улар калцийни найчалар орқали реабсорбциясини оширадилар. Фуросемид ва бошқа “халқали” диуретиклар, аксинча калцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.

Узоқ муддат даволанганда қон зардобида калций ва креатининнинг миқдорини назорат қилиш керак. Гиперкалциемия ёки буйрак фаолиятини бузилиш белгилари бўлганида препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни бекор қилиш керак. Д3 витаминини буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолатда қон зардобидаги калций ва фосфатларнинг миқдорини назорат қилиш керак. Остеопороз билан хасталанган иммобилизация қилинган пациентларда гиперкалциемияни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, калций ва Д3 витамини эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Саркоидоз билан хасталанган пациентларга Д3 витаминини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки уларда Д3 витамини метаболизмида патология бўлади ва гиперкалциемия, буйракда тошлар ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Қонда ва сийдикда калцийнинг концентрацияси бундай пациентларда мунтазам равишда текширилиши керак. Препарат ҳомиладорлик вақтида буюрилганида калцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан, холекалциферолнинг дозаси – 600 ХБ дан ошмаслиги кераклигини инобатга олиш керак. Ҳомиладорлик вақтида дозани ошириб юборилиши боланинг руҳий ва жисмоний ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин. Холекалциферол ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин. Агар бола Д3 витаминини қўшимча қабул қилаётган бўлса, уни инобатга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Анорекция, чанқоқлик, полиурия, мушакларни бўшлиги, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, кучли толиқиш, суякларда оғриқ, руҳий бузилишлар, нейрокалциноз, сийдик тош касаллиги ва оғир ҳолатларда юрак аритмиялари бўлиши мумкин. Узоқ муддат ортиқча дозаларда (калций 2500 мг дан ортиқ) қўлланганида буйракни шикастланиши, юмшоқ тўқималар калцинози бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилиш белгилари аниқланганида калций ва Д витамини, шунингдек тиазид диуретиклари ва юрак гликозидларини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблетка блистерда; 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.