Синупретрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 драже майдаланган доривор ўсимлик хомашёси (кукун) сақлайди: Гентианаэ радих (горечевка илдизи)                                               6 мг Примулаэ флос (первоцвет гули саватчаси билан)              18 мг Румиcис ҳерба (шовил ўти)                                                  18 мг Самбуcи флос (бузина гули)                                                 18 мг Вербенаэ ҳерба (вербена ўти)                                             18 мг Қўшимча ингредиентлар калций карбонати, канакунжит мойи, сувсиз коллоид кремний диоксиди, асосий бутилланган метакрилат сополимери, желатин, глюкоза сиропи, лактоза моногидрати, магний оксиди, маккажўхори крахмали, декстрин, тоғ гликол муми, картошка крахмали, хлорофилин бирикмаси, тозаланган сув, шеллак, сорбит, стеарин кислотаси, сахароза, талк, титан диоксиди, индигокармин (алюмин) (Е132), рибофлавин Е104.

Препаратнинг савдо номи:

Синупрет

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР­аъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

Дори шакли:

драже

ЛОР­аъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.

R05X.

Тақдим қилинмаган.

Қовушқоқ секрет ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали синуситлар.

Катталарга: 2 дражедан кунига 3 марта. Мактаб ёшидаги болаларга: 1 дражедан кунига 3 марта. Даволаш курси 7-14 кунни ташкил қилади. Драже бутунлигича, чайнамасдан кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ютилади. Агар касалликнинг симптомлари 7-14 кундон ортиқ сақланса ёки вақти­вақти билан такрорланса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Меъда­ичак бузилишлари (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши) кам намоён бўлади. Баъзи бир ҳолларда тери тошмаси, қичишиш, қизариш каби аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Шунингдек Квинке шиши, ҳансираш, юзни шиши каби аллергик реакциялар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 6 ёшгача бўлган болалар.

Антибактериал воситалар билан бирга ишлатилиши мумкин ва мақсадга мувофиқдир. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум.

Агар касалликнинг симптомлари 7-14 кундан ортиқ сақланса ёки вақти­вақти билан такрорланса, шунингдек хансираш, иситма, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур. Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Синупрет® препарати ҳомиладорлик даврида фақат шифокорнинг буюриши бўйича қўлланиши мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли, қабул қилиш тавсия қилинмайди. Қандли диабети бўлган беморларга эслатма: 1 драже ўртача 0,01 “нон бирлиги” (НБ) ни сақлайди. Қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида юқоридаги ножўя таъсирлар кучайган шаклда намоён бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Шифокор рецептиcиз

Драже: ҳар бирида 25 дражедан блистерлар. Ўрам ўлчами:№ 50 ва №100

3 йил.