Синулоррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 12,5 мг (8000 ХБ) фрамицетин судьяи, ёрдамчи моддалар: глицерин, натрий хлориди, натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати, метилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фрамицетин

Препаратнинг савдо номи:

Синулор

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

назал спрей

тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R01AX08

Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли дори воситасининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.

юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан ринит, ринофарингит, синуситда (тўсиқ шикастланмаган ҳолатларда) мажмуавий даволаш таркибида;жарроҳлик аралашувларидан кейин яллиғланиш жараёнларида (профилактика ва даволаш) қўлланади.

Пуркалганда флаконни вертикал ҳолатда тутиш керак. Катталарга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 4-6 марта; Болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 3 марта буюрилади. Даволашнинг ўртача давомийлиги – 7 кун.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда терида ўзгаришлар.

Ўта юқори сезувчанликда (шу жумладан бошқа аминогликозидларга) қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Дори воситасини узоқ вақт қўллаганда дисбактериоз ва микроорганизмларнинг резистент штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Агар 7 кун даволаш давомида терапевтик самара кузатилмаса ёки кучсиз намоён бўлса, дори воситасини бекор қилиш керак. Бурун ёндош бўшлиқларини ювиш учун ишлатилмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида дори воситасини қўллашнинг хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

Шифокор рецепти бўйича

10 мл дан флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларга жойланади.

2 йил.