Препарат сиртга ишлатилади.
Жароҳатлар ва куйишларга хирургик ишлов берилганидан сўнг синтомицин линименти бевосита жароҳат юзасига қўйилади, ундан кейин стерил дока боғлов қўйилади ёки синтомицин линименти боғлов материалига суртилиб, сўнгра жароҳатга қўйилади.
Йирингли жароҳатлар бўшлиқларига хирургик ишлов берилганидан сўнг линимент қўйилган тампонлар ғовак қилиб жойлаштирилади, синтомицин линиметли турундалар эса йиринг йўлларига киритилади.
Жароҳатлар 2чи босқичдаги ва куйишларни даволашда жароҳатларни битиши динамикасига қараб, ҳар 1-3 кунда 1 марта қўлланади.
Аллергик реакциялари: тери тошмаси, ангионевротик шиш бўлиши мумкин.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ретикулоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения, эритропения, апластик анемия, агранулоцитоз.
Шахсий ўзлаштираолмаслик, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, ўткир интермиттирловчи порфирия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тери касалликлари (замбуруғли касалликлар, псориаз, экзема).
ҳомиладорлик ва лактация, янги туғилган чақалоқларда (4 ҳафталиккача).
Осматик фаолликка эга бўлмаганлиги туфайли (асоси мой, эмулгатор) жароҳат жараёнларининг биринчи босқичида (кўп йиринг ажралиши, тўқималарни яққол шишлари, оғриқ ва некротик тўқималар мавжудлиги туфайли) қўллаш тавсия этилмайди.
Eритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланганида кузатилади.
Бунинг сабаби хлорамфениколни бу препаратларни боғланган ҳолатларидан сиқиб чиқариши ёки бактериал рибосомаларнинг 50С суббирликлари билан боғланишига тўсқинлик қилишини мумкинлиги ҳисобига, уларнинг таъсири ўзаро кучсизланиши мумкин.
Пенициллин ва цефалоспоринларнинг антибактериал самарасини пасайтиради.
Даволаш жараёнида периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик вақтида ҳомилага ва эмизиш даврида ноҳуш таъсирлар аниқланмаган.
Этанол билан бир вақтда қабул қилинганида дисулфирамга ўхшаш реакция (тери қопламаларнинг гиперемияси, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, рефлектор йўтал, тиришишлар) ривожланиши мумкин.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт бўйича
5% ли линимент 25 г алюмин тубаларда.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.