СИНГУЛЯРрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 4,16 мг монтелукаст натрий (4,0 мг монтелукастга эквивалент); ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристаллик целлюлоза, гидроксипропилцеллюлоза, темир (ИИИ) оксиди Е172, натрий кроскармеллоза, олча ҳушбўйи, аспартам, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

монтелукаст

Препаратнинг савдо номи:

СИНГУЛЯР

Фармакалогик гуруҳи:

лейкотриен рецепторлари блокатори.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар.

бир томонида “СИНГУЛАИР” ва бошқа томонида “МСД 711” гравировкаси бўлган пушти рангли, овалсимон, икки томонлама қавариқ таблеткалар.

лейкотриен рецепторлари блокатори.

Сўрилиши Монтелукаст перорал қабул қилингандан кейин тез сўрилади. 10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар учун, қон плазмасидаги ўртача максимал концентрацияга (Cмах) катталар томонидан оч қоринга препарат қабул қилингандан 3 соатдан кейин (Тмах) эришилади. Перорал қўлланилганда биокираолишлиги 64% ни ташкил қилади. Оддий таомни қабул қилиш перорал қабул қилинганда биокираолишилигига ва Cмах га таъсир кўрсатмайди. Хавфсизлиги ва самарадорлиги, овқат қабул қилишдан қатъий назар, 10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар қўлланилган клиник тадқиқотларда тасдиқланган. 5 мг чайналадиган таблеткалар учун Cмах га катталар томонидан оч қоринга қабул қилинганидан 2 соатдан кейин эришилган. Перорал қабул қилинганда биокираолишлиги ўртача 73% ни ташкил қилади ва стандарт таомлар истеъмол қилинганда 63% гача пасаяди. 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар томонидан оч қоринга 4 мг чайналадиган таблеткалар қабул қилингандан кейин, Cмах га, препарат қабул қилингандан кейин 2 соат ўтгач эришилган. Ўртача Cмах (66%) қиймат катталарда 10 мг дозадаги таблекта қабул қилинганида юқорироқ, ўртача Cмин эса пастроқ бўлган. Тақсимланиши Монтелукаст 99% дан кўпроқ даражада қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланади. Мувозанат ҳолатида монтелукастнинг тақсимланиш ҳажми ўртача 8–11 литрни ташкил қилади. Радиофаол нишонланган монтелукастни қўллаш билан каламушларда ўтказилган тадқиқотлар, гематоэнцефалик тўсиқ орқали кирганда минимал тақсимланишини кўрсатди. Бундан ташқари, радиофаол нишонланган модданинг концентрацияси доза қабул қилингандан 24 соат кейин, бошқа барча тўқималарда минимал даражада бўлган. Метаболизми Монтелукаст фаол равишда метаболизмга учрайди. Терапевтик дозаларни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда монтелукаст метаболитларининг қон плазмасидаги концентрациялари – катталар ва болаларда мувозанат ҳолатида аниқлаш мумкин бўлган чегарадан паст бўлган. Одам жигари микросомаларида ўтказилган ин витро тадқиқотлар П450 3А4, 2А6, 2C8 ва 2C9 цитохромларининг монтелукаст метаболизмида иштирок этишини кўрсатади. Одам жигари микросомаларининг қўшимча ин витро тадқиқотлари натижаларига кўра, монтелукастнинг қон плазмасидаги терапевтик концентрациялари П450 3А4, 2C9, 1А2, 2А6, 2C19 ёки 2Д6 цитохромларни ингибирламаслигини кўрсатади. Метаболитларнинг монтелукастнинг терапевтик самарасидаги рицарьи – минимал даражада. Чиқарилиши Соғлом катта ёшдаги шахсларда монтелукастнинг плазма клиренси ўртача минутига 45 мл ни ташкил қилади. Радиофаол нишонланган монтелукаст перорал қўлланилгандан сўнг радиофаолликнинг 86% 5 кун ичида ахлат билан ва <0,2% – siydik bilan chiqariladi. Peroral qabul qilingandan keyin montelukastning biokiraolishligini hisobga olib, bu montelukast va uning metabolitlarining safro bilan deyarli to‘liq chiqarilishini ko‘rsatadi. Turli guruh patsiyentlardagi o‘ziga xoslik Keksa yoshdagi shaxslar yoki jigar faoliyatini yengildan o‘rtacha og‘irlik darajalarigacha buzilgan patsiyentlarda dozani to‘g‘rilash zarurati yo‘q. Buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lgan patsiyentlar ishtirokidagi tadqiqotlar o‘tkazilmagan. Montelukast va uning metabolitlari safro bilan chiqarilishi tufayli, buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lgan patsiyentlarda dozani muvofiqlashtirish zarurati ko‘zda tutilmaydi. Jigar faoliyatini og‘ir darajali buzilishi (Chayld–Pyu shkalasi bo‘yicha >9) бўлган пациентларда монтелукастнинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар мавжуд эмас. Монтелукастнинг юқори (катталар учун тавсия қилинган дозадан 20 ва 60 марта ортиқ бўлган) дозалари қўлланилганда, қон плазмасидаги теофиллин концентрациясини пасайиши кузатилган. Бу самара препарат тавсия қилинган 10 мг бўлган дозада суткада 1 марта қўлланилганда кузатилмаган.

Бу препаратни болалар фақат катталарнинг назорати остида қабул қилиши керак. Таблеткани чайнай олмайдиган болалар учун препарат гранулалар шаклида чиқарилади.

Монтелукаст персистик астмаси бўлган пациентларда клиник тадқиқотларда қўлланилган: 10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар – 15 ёш ва ундан катта тахминан 4000 нафар пациентда;5 мг чайналадиган таблеткалар – 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган тахминан 1750 нафар болаларда;4 мг чайналадиган таблеткалар – 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган 851 нафар ёш болаларда. Монтелукаст клиник тадқиқотларда ўртача астмаси бўлган қуйидаги пациентларда баҳоланган: 4 мг гранулалар ва чайналадиган таблеткалар – 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 1 038 нафар болаларда. Клиник тадқиқотларда монтелукаст билан даволанган пациентларда препаратга нисбатан қуйидаги ножўя таъсирлар тўғрисида тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), шунингдек плацебо билан даволанган пациентларга нисбатан, кўпроқ даражада хабар қилинган: Аъзолар тизими синфиКатта ёшдаги беморлар,15 ёш ва ундан катта(иккита 12 ҳафталик тадқиқот; н=795)6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар,(битта 8 ҳафталик тадқиқот, н=201;Иккита 56 ҳафталик тадқиқот, н=615)2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар,(битта 12 ҳафталик тадқиқот, н=461;Битта 48 ҳафталик тадқиқот, н=278)Нерв тизими томонидан бузилишларбош оғриғибош оғриғи Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларабдоминал оғриқ абдоминал оғриқУмумий холатни ва препаратни қўллаш усули билан боғлиқ бузилишлар  чанқоқлик Кўп бўлмаган сондаги катта пациентлар иштирокидаги 2 йил давомида ва 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирокидаги 12 ой давомида узоқ вақт даволаш бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларда хавфсизлик профили ўзгармаган. Умуман олганда, 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган 502 нафар бола камида 3 ой давомида, 338 нафар бола – 6 ой ва ундан кўпроқ муддат давомида, 534 нафари – 12 ой ва ундан кўпроқ вақт давомида монтелукаст билан даволанган. Даволаш муддати узайтирилганда ушбу пациентларда хавфсизлик профили ўзгармаган. Препаратни постмаркетинг қўллаш тажрибаси Препаратни постмаркетинг қўллаш давомида қуйидаги ножўя реакциялар ҳақида хабар берилган; реакциялар аъзолар тизимлари синфи ва ножўя реакцияларнинг махсус атамаларига кўра кўрсатилган. Тез-тезлиги тегишли клиник тадқиқотлар бўйича аниқланган. Инфекциялар ва инвазиялар: жуда тез-тез – нафас олиш йўллари юқори бўлимларининг инфекциялари. Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: кам – қон кетишига мойилликни ортиши, тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан, анафилакция; жуда кам – жигарни эозинофил инфилтрацияси. Руҳият томонидан бузилишлар: кам – патологик уйқулар, шу жумладан тунги даҳшатлар, уйқусизлик, сомнамбулизм, қўзғалган ҳолат, ажитация, шу жумладан тажавузкор аҳлоқ ёки душманлик ҳисси, депрессия, психомотор гиперфаоллик (шу жумладан, таъсирчанлик, хавотирлик ва тремор*); кам – хотирани ёмонлашиши, диққатни бузилиши; жуда кам – галлюцинациялар, дезориентация, суицидал фикрлар ва аҳлоқ (суицидаллик). Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам – бош айланиши, уйқучанлик, парестезиялар/гипестезия, тиришишлар. Юрак томонидан бузилишлар: кам – юрак уришини ҳис қилиш. Респиратор тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: кам – бурундан қон кетиши; жуда кам – Чердж – Стросс синдроми, ўпка эозинофилияси. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – диарея, қўнгил айниши, қусиш; кам – оғизни қуриши, диспепсия.

Таъсир этувчи модда ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Монтелукастни одатда астмани олдини олиш ва узоқ вақт даволаш учун ишлатиладиган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш мумкин. Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирини  ўрганишда монтелукастнинг тавсия қилинган клиник дозаси теофиллин, преднизон, преднизолон, перорал контрацептивлар (этинилестрадиол/норетиндрон 35/1), терфенадин, дигоксин ва варфарин каби препаратларнинг фармакокинетикасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Бир вақтда фенобарбитални қабул қилган пациентларда монтелукастнинг қон пласзмасидаги концентрациясини эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) тахминан 40% га камайган. Монтелукаст CЙП 3А4, 2C8 ва 2С9 воситасида метаболизмга учраганлиги сабабли, айниқса болаларда, фенитоин, фенобарбитал ва рифампицин  каби CЙП 3А4, 2C8 ва 2С9 индукторлари билан бир вақтда эҳтиётлик билан буюрилиши керак. Ин витро шароитда ўтказилган тадқиқотлар монтелукастнинг CЙП 2C8 нинг кучли ингибитори эканлигини кўрсатган. Бироқ монтелукаст ва росиглитазонни (маркерли субстрат, асосан CЙП 2C8 воситасида метаболизмга учровчи препаратлар вакили) қўлланилишини ўрганилган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирини ўрганишга оид  тадқиқотларнинг клиник маълумотлари монтелукастнинг CЙП 2C8 ин виво шароитда ингибирламаслигини кўрсатган. Шунинг учун монтелукастнинг ушбу фермент томонидан метаболизмга учровчи препаратлар (масалан, паклитаксел, росиглитазон ва репаглинид) нинг метаболизмига аҳмиятли таъсир кўрсатиши кутилмайди. Ин витро шароитда ўтказилган тадқиқотлар монтелукастнинг CЙП 2C8, 2C9 ва 3А4 субстрати эканлигини кўрсатди. Монтелукаст ва гемфиброзилни (CЙП 2C8 ва 2С9 ингибиторлари) қўлланилиши ўрганилган препаратлар билан ўзаро таъсирини ўрганишга оид тадқиқотларнинг клиник маълумотлари, гемфиброзил монтелукастнинг тизимли экспозициясини 4,4 марта кучайтиришини кўрсатган. Гемфиброзол ва CЙП 2C8 нинг бошқа потенциал ингибиторлари билан бирга қўлланилганда монтелукаст дозасини мувофиқлаштириш талаб қилинмайди, бироқ ножўя реакцияларни кучайиши мумкинлигига эътибор қаратиш лозим. Ин витро маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, кучсизроқ CЙП 2C8 ингибиторлари (масалан, триметоприм) клиник жиҳатдан муҳим ўзаро таъсирларни юз бериши кўзда тутилмайди. Монтелукаст итраконазол (CЙП 3А4 нинг кучли ингибитори) билан бир вақтда қўлланилганда монтелукастнинг тизимли экспозициясини аҳамиятли даражада кучайиши кузатилмаган.

Пациентлар перорал қабул қилинувчи монтелукастдан ҳеч қачон астманинг ўткир хуружларини даволашда қўлланмаслигини билишлари, шунингдек доимо ўзлари билан мувофиқ шошилинч ёрдам учун мўлжалланган препаратни олиб юришлари керак. Ўткир хуружлар юз берган ҳолларда қисқа таъсирга эга ингалляцион β-агонистлардан фойдаланиш керак. Пациентлар, агар қисқа таъсирга эга ингаляцион β-агонистига одатдагига қараганда кўпроқ мухтож бўлсалар, иложи борича тезроқ шифокор билан маслаҳатлашишлари кераклигини билишлари керак. Монтелукаст ингаляцион ёки перорал кортикостероидлар билан кескин алмаштирилиши мумкин эмас. Монтелукаст билан бир вақтда қўлланилганда, перорал кортикостероидларнинг дозасини камайтириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд эмас. Кам ҳолларда антиасматик препаратлар билан, шу жумладан монтелукаст билан даволанаётган пациентларда, айрим ҳолларда Чердж–Стросс синдроми (кўпинча тизимли кортикостероидлар билан даволаш ўтказиладиган ҳолат) учун хос бўлган васкулитнинг клиник кўринишлари билан намоён бўлувчи тизимли эозинофилия юз бериши мумкин. Бу ҳолатлар айрим ҳолларда перорал кортикостероидларнинг дозасини пасайтирилиши ёки уларни бекор қилиниши билан боғлиқ бўлган. Гарчи лейкотриен рецепторлари антагонистларини қўлланилиши билан сабабий боғлиқлик аниқланмаган бўлсада, шифокорлар пациентларда эозинофилия, васкуляр тошма, ўпка симптомларини ёмонлашиши, кардиологик асоратлар ва/ёки нейропатияни юз бериши мумкинлигини ёдда тутишлари лозим. Ушбу симптомлар кузатилган пациентларни қайта кўрикдан ўтказиш ва уларни даволаш схемасини қайта кўриб чиқиш лозим. Ушбу симптомлар юз берган пациентларни қайта кўрикдан ўтказиш ва уларни даволаш схемасини қайта кўриб чиқиш лозим.

Ҳомиладорлик. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорлик ёки эмбрионал/фетал ривожланишга зарарли таъсир кўрсатишини кўрсатмаган.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, оригинал ўрамида, 30°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Монтелукастнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида махсус маълумотлар мавжуд эмас. Астма юзасидан ўтказилган узоқ муддатли тадқиқотларда монтелукастни катта ёшдаги пациентларга 22 ҳафта давомида суткада 200 мг гача бўлган дозаларда, қисқа муддатли тадқиқотларда эса – 1 ҳафтага яқин муддат давомида суткада 900 мг гача бўлган дозаларда буюрилган, бу эса клиник жиҳатдан яққол ифодаланган ножўя реакциялар билан кечмаган. Постмаркетинг қўллаш ва клиник ўрганишлар давомида монтелукастнинг дозасини ўткир ошириб юборилиши ҳақида хабарлар бўлган. Улар катталар ва болалар томонидан 1000 мг (42 ойликкача бўлган болаларда тахминан 61 мг/кг дозада ) дозаларда қўлланилганлиги тўғрисидаги хабарларни ўз ичига олган. Кузатилган клиник ва лаборатория ўзгаришлари катталар ва болалардаги хавфсизлик профилига мос бўлган. Дозани ошириб юборилган ҳолатларнинг кўпчилигида ножўя реакциялар юз бермаган. Энг кўп учраган ножўя реакциялар монтелукастнинг хавфсизлик профилига мос бўлган ва абдоминал оғриқ, уйқучанлик, чанқоқ, бош оғриғи, қусиш ва психомотор гиперфаолликни ўз ичига олган. Перитонеал диализ ёки гемодиализ ўтказилганда организмдан монтелукастни чиқарилиши номаълум.

Рецепт бўйича

4 мг дан 7 ёки 14 чайналадиган таблетка блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.