Синестрол Биофармарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 1 мг ёки 20 мг гексестрол; ёрдамчи моддалар: рафинадланган зайтун мойи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гексестрол (ҳехестроле)

Препаратнинг савдо номи:

Синестрол-Биофарма

Фармакалогик гуруҳи:

Жинсий безларнинг гормонлари ва жинсий аъзоларнинг касалликларида қўлланадиган препаратлар. Эстрогенлар.

Дори шакли:

инекция учун мойли эритма.

оч-сариқдан то тилла-сариқ ранглигача бўлган тиниқ мойли суюқлик.

Жинсий безларнинг гормонлари ва жинсий аъзоларнинг касалликларида қўлланадиган препаратлар. Эстрогенлар.

G03CB

тухумдонлар фаолиятини етишмовчилиги билан боғлиқ гипогенитализм;бирламчи ва иккиламчи аменорея, олигоменорея, дисменорея;жинсий аъзоларнинг гипоплазияси;климактерик бузилишлар;60 ёшдан ошган аёлларда сут бези ракида (комплекс даволаш таркибида);эркакларда простата безининг ракида (комплекс даволаш таркибида) қўлланилади.

Катталарда қўлланади. Қўллаш олдидан препарат сақловчи ампула сув ҳаммомида (30-40оС гача) бироз иситилади. Кристалл ҳосил бўлган ҳолларда, ампула кристалл тўлиқ эригунигача қайнаётган сув ҳаммомида иситилади. Мушак ичига юборилади. Тухумдонларнинг фаолиятини етишмовчилиги билан боғлиқ гипогенитализмда ва яққол ривожланмаган бачадонда – 1-2 мг дан ҳар куни 4-6 ҳафта ва ундан кўпроқ қўлланади (0,1% ли эритма қўлланади). Иккиламчи аменореяда – кунига 1-2 мг дан 15-20 кун давомида буюрилади. Гипоолигоменореяда – 1 мг дан ҳар куни ёки кунора ҳайз кўришлар орасидаги даврнинг биринчи ярми давомида. Мушак ичига юбориш учун энг юқори доза: 0,1% эритманинг 2 мл (2 мг), суткалик – 0,1% эритма 3 мл  (3 мг) ни ташкил этади. 60 ёшдан ошган аёллардаги сут бези ракида 2% ли эритма қўлланади – 1 мл (20 мг) дан ҳар куни, сўнгра суткалик доза 5 мл (100 мг) гача аста-секин ошириб борилади. Узоқ муддат давомида юбориладиган оптимал доза синчиклаб кузатиш йўли билан аниқланади. Простата безининг ракида 2% ли эритма 3-4 мл (60-80 мг) дан ҳар куни 2 ой давомида, сўнгра 2% ли эритма 0,5-1 мл (10-20 мг) дан юборилади. Умумий доза ва даволаш давомийлиги простата безидаги ўзгаришлар, метастазларни борлиги ёки йўқлиги, умумий ҳолат ва феминизация даражасига боғлиқ. Хавфли ўсмаларни даволашда мушак ичига юбориш учун энг юқори доза: бир марталик – 2% эритманинг 3 мл (60 мг), суткалик – 2% эритманинг 5 мл (100 мг) ни ташкил этади.

Алоҳида ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, бош айланиши, бош оғриғи, контакт линзаларни ўзлаштира олмаслик, тромбоэмболияларни ривожланиш хавфини ошиши юз бериши мумкин. Юқори дозалар қўлланганда периферик шишлар, холестаз, гепатит, панкреатит; аёлларда: эндометрийни ортиқча пролиферацияси ва қон кетишлари, сут безларининг оғриқлилиги, сезувчанлиги ва ўлчамини ошиши, сут безларининг ўсмалари, либидони ошиши; эркакларда феминизация (либидони пасайиши, сут безини шиши, сўрғичларнинг пигментацияси, моякларнинг ўлчамини камайиши) юз бериши мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, жигар ва буйрак касалликлари, мастопатия, эндометриоз, бачадондан қон кетиши, 60 ёшгача бўлган аёллардаги хавфли ва хавфсиз ўсмалар, қон ивишининг юқори даражаси билан боғлиқ бўлган қон тизими касалликлари, гиперестрогениянинг турли шакллари, қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

Бепуштликни даволаш учун қўлланадиган антиестроген воситалар (климофен ва бошқалар) эстроген рецепторларни блоклаш ва эстрогенларнинг таъсирини сусайтириш хусусиятига эга. Фолат кислотаси ва қалқонсимон без препаратлари гексестролнинг таъсирини кучайтиради. Гексестрол гиполипидемик ва антиаритмик дори воситаларининг самарасини кучайтиради; эркакларнинг жинсий гормонлари, диуретиклар, антикоагулянтларнинг самарасини сусайтиради.

Препаратни шифокорнинг синчков назорати остида қўллаш керак. Узоқ муддатли қўллаш бачадондан қон кетиши, эндометрийнинг гиперплазияси, эндометрийда ўсмаларини ривожланишига олиб келиши мумкин. Оилавий гиперлипопротеинемия, панкреатит, ўт пуфаги касалликлари (айниқса холелитиаз), анамнезида аввалги ҳомиладорликда сариқлик, жигар порфирияси, лейкомиома, сут бези ракининг суякка метастази билан ассоциацияланган гиперкалциемия бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Сут бези ва простата безининг ракини даволашда: коронар ва церебрал томир касалликлари, фаол тромбофлебит ва тромбоэмболик касалликлари бўлган пациентларда препаратни қўллашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки эстрогенларнинг юқори дозалари миокард инфаркти, ўпка томирларининг тромбоэмболияси ва тромбофлебитни ривожланиш хавфини оширади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак. Болалар. Препарат болаларда қўлланмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Текширилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Текширилмаган.

Рецепт бўйича

1 мл препаратдан ампулада. 10 ампуладан қутида.

5 йил.