Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Синафлан
Фармакалогик гуруҳи:
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид
Дори шакли:
сиртга қўллаш учун суртма
Оч-сариқдан то сариқ ранглигача бўлган суртма.
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид
D07AC04
Тери юзасидан сўрилганидан кейин плазма оқсиллари билан боғланади, асосан жигарда метаболизмга учрайди.
Буйраклар орқали чиқарилади.
Терининг қуруқлиги билан бирга кечувчи микробсиз этиологияли терининг ўткир ва сурункали яллиғланиш ва аллергик касалликлари (себореяли дерматит, турли генезли ва локализацияли экзема, нейродермит, терини қичишиши, псориаз, қуёшли куйишлар, ҳашоратларни чақиши) да қўлланади.
Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга сиртга қўлланади.
Антисептик суюқлик билан хўлланган тампон билан олдиндан артилган терига препаратнинг катта бўлмаган миқдори кунига 2-4 марта қўйилади ва бироз ишқаланади.
Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади, касалликни давомли кечишида 25 кунгача.
Болаларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
Шикастланишнинг чекланган ўчоқларида самарасини кучайтириш учун суртмани окклюзион боғлов остига қўллаш мумкин.
Боғлов остида суткада 2 г дан ортиқ суртмани қўллашга рухсат берилмайди.
Суртмани дерматозларнинг қуруқ шаклларида ишлатган афзалроқ.
Агар даволагандан кейин яхшиланиш кузатилмаса ёки янги симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препаратни фақат йўриқномада кўрсатилган дозаларда қўлланг.
Зарурати бўлганида, илтимос дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Флуоцинолон ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, пушти хуснбузар, акне, периорал дерматит, терининг бактериал, вирусли, замбуруғли касалликлари, тери туберкулёзи, сифилис, поствакцинал реакциялар, болдирнинг трофик яралари, аногенитал қичима, тери раки, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Фақат терининг катта бўлмаган соҳаларида қисқа курслар билан қўлланади.
Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Даволаниш вақтида эркин кийим кийиш тавсия қилинади.
Оддий ёки пушти хуснбузари бўлган беморларда даволаниш фонида касалликни зўрайиши мумкин.
Маҳаллий инфекцион асоратларни олдини олиш учун микробларга қарши воситалар билан бирга буюриш тавсия қилинади.
Терининг атрофик ўзгаришлари бўлган шахсларда, айниқса кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Агар препаратни қўллаш билан боғлиқ юқори сезувчанлик белгилари ёки терини таъсирланиши кузатилса, даволашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Узоқ вақт даволаганда, препаратни терининг катта юзасига суртилганда, окклюзион боғлам ишлатилганда, шунингдек болаларда глюкокортикостероидни тизимли сўрилиши кузатилиши мумкин; гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези функцияси сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари ривожланиши мумкин.
Терининг бошқа юзаларига нисбатан юз терисида маҳаллий таъсирга эга глюкокорстикостероидлар билан даволагандан кейин атрофик ўзагаришлар кўпроқ кузатилиши мумкин; бундай ҳолларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
Препаратни юзга, бурмаларга, табиий букилмалар соҳасига, юпқа тери соҳаларига суртилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат шиллиқ қаватларга суртилмасин.
Глюкокортикостероидлар терининг айрим касалликларини кўринишини ўзгариши мумкинлигини ёдда тутиш керак, бу диагноз қўйишни қийинлаштириши мумкин.
Бундай ташқари, глюкокортикостероидларни қўллаш яраларни битишини секинлашишининг сабабчиси бўлиши мумкин.
Глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволашни тўсатдан бекор қилиш терини жадал қизариши ва ачишиш ҳисси билан кечувчи дерматит кўринишида намоён бўлувчи рикошет синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун узоқ вақт даволагандан кейин препаратни аста-секин бекор қилиш керак, масалан уни тўлиқ бекор қилишдан олдин вақти-вақти билан даволаш схемасига ўтиш.
Препаратнинг таркибига кирувчи пропиленгликол, ланолин суртилган жойда таъсирланиш чақириши мумкин.
Бундай ҳолларда препаратни қўллашни бекор қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши Препаратни 2 ёшдан ошган болаларда қўллаш мумкин.
Кичик болаларда тери бурмалари, пеленка, тагликлар окклюзион боғламга ўхшаш таъсир кўрсатиши ва глюкокортикостероидни тизимли сўрилишини ошириши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Бундай ташқари болаларда тери қопламалари юзаси ва тана вазни нисбати, шунингдек терини етилмаганлиги туфайли тизимли сўрилиш даражаси юқори бўлиши мумкин.
Глюкокортикостероид билан узоқ вақт даволаш уларда ўсиш ва ривожланишни бузилишларига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун препаратни узоқ вақт қўллаш шифокор назорати остида олиб борилиши керак.
Болалар самарага эришиш учун етарли бўлган минимал дозани олишлари керак.
Болаларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Дозани ўткир ошириб юборилиши эҳтимоли кам, лекин препаратни сўрилишга мойиллиги юқори бўлган шикастланган терининг катта юзаларида узоқ вақт давомида окклюзион боғлам билан қўлланилганда гиперкортицизм белгилари: гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безининг функциясини қайтувчан сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми кўринишлари билан кечувчи дозани сурункали ошириб юборилиши кузатилиши мумкин.
Даволаш: симптоматик, зарурати бўлганида сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, препаратни бекор қилиш (узоқ вақт даволаганда – аста-секин бекор қилиш).
Рецепт бўйича
Сиртга қўллаш учун 0,025% суртма.
10 г дан алюминий тубаларда.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.