Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, қабзият, диарея, метеоризм, гепатит, сариқлик, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, кам ҳолларда – ўткир панкреатит кузатилиши мумкин.
Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: астеник синдром, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, тиришишлар, парестезиялар, периферик невропатия, кўришни ноаниқлиги, таъм билиш ҳиссини бузилиши, толиқиш, алоҳида ҳолларда депрессия, периферик невропатия.
Суяк-мушак тизими томонидан: миопатия, миалгия, мушак заифлиги, мушакда оғриқ, кам ҳолларда – рабдомиолиз, ригидлик, қонда креатинфосфокиназа (КФК) даражасини ошиши.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: протеинурия, буйраклар фаолиятини ёмонлашиши, ўткир буйрак етишмовчилиги (рабдомиолиз оқибатида).
Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, анемия.
Аллергик реакциялар: ангионевротик шиш, ревматик полимиалгия, васкулит, артрит, артралгия, эшакеми, югуриксимон синдром, иситма, ЭЧТ ошиши, эозинофилия.
Дерматологик реакциялар: фотосенсибилизация, терини қизариши, алопеция, тери тошмаси, дерматомиозит, экзема.
Бошқалар: оқиб келишлар, хансираш, юракни уриши, потенцияни пасайиши.
Симекар одатда тавсия қилинган терапевтик дозаларда қўлланганда яхши ўзлаштирилади.